Abdulhamid Cho’lpon. Audioshe’rlar & Umid Bekmuhammad. Bokudagi Abdulhamid Cho’lpon tasviri

08 Икки йил аввал  тақдим этилган саҳифамизни яна  бугунга олдик

     Жадид адабиётининг етук намоёндаси Чўлпоннинг қиёфаси акс этган фотосуратлар бугун кўпчиликка маълум. Шукрки, андижонлик профессор Рустамбек Шамсутдиновнинг Озарбайжон диёрида олиб борган изланишлари туфайли шу пайтгача номаълум бўлган жонли сиймоси-кинотасмадаги тасвири топилди. Davomini o'qish

Anton Chexov. Sarlavhasiz & Uch hikoya. Ovozli kitob & Anvar Namozov. Sovuq o’lkalarda qolgan armonlar

088 29 январь — Антон Павлович Чехов туғилган кун

Чехов ҳикматлари: • Агар хотининг сенга хиёнат қилган бўлса, хурсанд бўл. Ватанга эмас, сенга хиёнат қилибди. • Университет барча қобилиятларни ўстиради, жумладан — аҳмоқликни ҳам. • Айтишларича, алал оқибат ҳақиқат қарор топар экан, аммо бу ҳақиқат эмас. Davomini o'qish

Ustoz Umarali Normatov vafot etdi

08   Атоқли олим, қанчадан-қанча шогирдларга устоз, олижаноб инсон Умарали Норматовни Аллоҳ раҳматига олсин. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Домланинг оиласига, фарзандларига ва яқинларига сабр берсин. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийлари номидан ҳамдардлигимизнибилдирамиз. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Falakning gardishi & Sharof Boshbekov «Hayot davom etadi» teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2016.11.03_01h11m12s_003_.png     «Ҳар бир ёзувчининг қандайдир ўзигагина хос жиҳати бўлади. Кимдир сюжет топишга уста, кимдир ноёб характерлар яратишга моҳир, бошқалари асар воқеаларини заргарона теришда тенги йўқ. Менинг энг яхши кўрган қуролим — юмор» (Шароф Бошбеков билан суҳбатдан.1991 й). Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Umurtqasiz odam

032 26 январь куни ўзбек адабиёт оғир жудоликка учради: таниқли адиб, забардаст драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди. Яратган Эгам бетакрор истеъдод ила сийлаган ёзувчимиздан ичакузар комедиялар, жиддий пьесалар, унутилмас ҳикояю киноқиссалар мерос бўлиб қолди.

Шароф Бошбеков виждони уйғоқ зиёли сифатида миллатимизнинг оғриқли муаммолари хусусида теран публицистик мақолалар ҳам ёзган эди. Эндиликда боқий дунё фуқаросига айланган ёзувчининг «Тафаккур» журналида «Умуртқасиз одам» деган ном билан чоп этилган эссесини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Бу – муаллифнинг вақтли матбуотда эълон қилинган сўнгги мақолаларидан бири бўлса ажаб эмас. Davomini o'qish

Taniqli dramaturg Sharof Boshbekov 71 yoshida vafot etdi

0332 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди. Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Яратган эгам марҳум ижодкор дўстимизни раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish

Odil Ikrom. «Xayol maqbarasi» kitobidan she’rlar

033 26 январ — Таниқли шоир Одил Икром таваллуд топган кун

      Шоир Одил Икромнинг куни-кеча нашр этилган «Хаёл мақбараси» номли янги китобидан ўрин олган шеърларининг айримларини сизга тақдим этамиз.Шоирни янги  кито билан чин юракдан қутлаб, янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Davomini o'qish

Sheʼrlarini hokimdan tortib, yosh shoirlargacha sevib oʻqiydigan oʻzbek shoiri 70 yoshda

67Oʻzbekiston xalq shoiri Xurshid Davron 1952-yil 20-yanvarda Samarqand shahri yaqinidagi Chordara qishlogʻida tugʻilgan. Shoirning “Shahardagi olma daraxti”, “Tungi bogʻlar”, “Uchib boraman qushlar bilan”, “Toʻmarisning koʻzlari”, “Bolalikning ovozi”, “Qaqnus”, “Bahordan bir kun oldin”, “Bibixonim” singari kitoblariga kiritilgan sheʼrlar xalqimizning sevimli asarlari qatoridan joy olgan. Davomini o'qish

“Xurshid Davron ijodining ma’naviy-ma’rifiy ahamiyati” mavzusida respublika ilmiy-nazariy anjumani ma’ruzalari

099 Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти “ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён” бўлими томонидан 2022 йил 19 январ куни “Хуршид Даврон ижодининг маънавий – маърифий аҳамияти” мавзусида республика илмий-назарий анжумани онлайн тарзда ўтказилди. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron 70 yoshda

09620 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 70 йиллиги

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 70 йиллигига бағишланган «O’zbekiston-24» радиоканалининг «Бугун» радиодастури. Дастурда филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққулов ва таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов иштирок этган. Дастур муаллифлар: Дурдона Маъдиева ва Шерзод Зуҳриддинов Davomini o'qish

Otayor. She’rlar & Shoir haqida ikki esse

Ashampoo_Snap_2017.12.10_22h22m30s_001_.png19 январ — Шоир Отаёр таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

   Илк танишиб, учрашганимизда: “Мен — шоирман, Сиз-чи?”, деди у… Бу шоир дўстимиз Оқтошдан, Нарпайдан, Ислом шоир Назар ўғлининг ҳамюрти. Жанубида Қоратоғ, шимолида Оқтоғ қўр тўкиб турган Оқтош элимизга қанча-қанча достончилар, шоирлар, олимларни берган… Davomini o'qish