Ҳозир ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қоладиган замонми? Аллоҳга шукр, сиёсий очиқлик, ижтимоий ошкоралик кунларида яшаётирмиз – ҳеч қандай қинғир-қийшиқлик ё қаллоблик яширин қолмайдиган бўлаётир… Davomini o'qish
Oy: Август 2020
Adib va tarixchi olim Poyon Ravshanov vafot etdi & Umid Bekmuhammad. Poyon Ravshanovning poyonsiz mavzulari
Ўзбек адабиёти ва тарихчилиги ривожига, хусусан, Амир Темур шахсияти ва давлатчилиги тарихини изчил тадқиқ этишга муносиб ҳисса қўшган, миллий тарихимизга оид кўплаб бадиий асарлар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Поён ака Равшанов вафот этди.Илоҳим, Яратган ўз раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун. Davomini o'qish
Fors she’riyatidan tarjimalar: Bobo Tohir, Ahmad Shomlu, Hushang Soya, Siyovush Kasroyi, Faridun Kor, Faridun Mushiriy
Ўтган асрнинг 50-йилларида форс адабиётига Муҳаммад Зуҳрий, Ҳушанг Соя, Нодир Нодирпур, Сиёвуш Касройи, Фаридун Муширий, Жола Исфаҳоний, Халил Сомоний, Симин Беҳбаҳоний сингари истеъдодли ёшлар кириб келди. Улар анъанавий услубда шеърлар ёзиш билан бирга, кейинчалик «Шеъри нав» («Янги шеър») деб ном олган адабий оқимга асос солдилар. Davomini o'qish
Nodirabegim Ibrohimova. Ikki esse
Болалигимнинг қишлари касалхонада ўтарди. Кечалари онамни ҳидини соғиниб йиғлар, аммо бошқа болаларгаям, ҳамшираларгаям ҳечам буни сездиргим, дардимни айтгим келмасди. Ўшанда ҳам одамови эдим. Эсимда, бир куни қўлингизда мандарин солинган пакетни кўтарганча баланд чинорлар тагидаги ўриндиқда атрофга ҳавотирли нигоҳларингизни тикиб мени кутиб ўтиргандингиз… Davomini o'qish
Abdujabbor Surush. She’rlar
Суруш бугунги тожик адабиётида ўз ўрнига эга ижодкорлардан бири. Унинг шеърларини йиллар давомида ўзбек ва тожик адабиётининг ўзаро яқинлигига хизмат қилиб келаётган таниқли ўзбек шоири Авлиёхон Эшон таржима қилган. Davomini o'qish
Baxtiyor Aminiy. Sening tabassuming. Uchliklar
Камончининг садоғида ўқлар мўл бўлган дам у ўз мақсадига осонгина эришади. Аммо тирдонда ўқлар уч дона қолган бўлсачи? Энди иш мушкул кечади. Бироқ шоир Бахтиёр Аминий айни шу мураккаб йўлдан бормоқчи. Бу кўҳна, ҳаяжонлари мўл, муқаддас йўл – китобхоннинг Қалбидир… Davomini o'qish
Usmon Azim. O’zim haqimda ma’lumotlar
13 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ УСМОН АЗИМ 70 ЁШДА!
Мен – Усмон Азим
Бойсунда туғилиб,
Тошкентда яшаяпман,
Дунёда яшаяпман
Ва бир аёлнинг юрагида. Davomini o'qish
Usmon Azim. She’rlar & Kitoblar & Shoir bilan suhbat
13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 70 ёши билан чин юракдан қутлаймиз!
Усмон Азим ўзбек шеъриятининг уфқини кенгайтирган ижодкорлардан бири. У нафақат шоир, шунингдек, моҳир таржимон, драматург ва киносценарист ҳамдир. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Uch hikoya & Adib xatlari & Audioasarlari
Шу кунларда гўё еттинчи осмонда учиб юргандекман, ниҳоят узоқ ва минг машаққат билан ёзилган китобим нашр этилиш арафасида турибди. Унинг устида озмунча тер тўкдимми ахир! Бунинг устига биласизки, қалин китобларини чоп эттириш доим ҳам амалга ошавермайдиган ҳолатдир. Хуллас, елкамдан тоғ ағдарилгандек қушдек бўлиб ўтирибман… Davomini o'qish
O’tirik gaplar emas. Yozuvchi Erkin A’zam asarlari haqida & SurxonTVda Erkin A’zam bilan suhbat
«10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМНИ 70 ЁШИ БИЛАН ҚУТЛАЙМИЗ
Ҳар гал янги нимадир ёзганингизда бир гапларни айтдим-ов, деб ўйлайсиз ўзингизча. Лекин, бари – денгиздан томчи. Дилдагисини умрнинг охиригача айтиб адо қилиб бўлмас! Муҳим гапни айтиш учун аввало, кўнгилда шундай гап бўлиши керак». Фикр муаллифи – ёзувчи Эркин Аъзам. Назаримда ёзувчининг ушбу фикрларидан унинг ижодга катта масъулият билан ёндашиши яққол кўриниб туради. Биз ана шу руҳиятни, шу кайфиятни ёзувчининг ҳар бир асарида кўрамиз. Davomini o'qish
Zulfira No’monova. She’rlar
2020 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган ёш ижодкорлардан бири бўлмиш Зулфира Нўмонова шеърларини тақдим етмоқдамиз. Davomini o'qish
Mavlono Abulkalom Ozod: Inson shaxsga aylanmagan joyda jamiyat mukammal bo’la olmaydi…
Кўпинча «таълим нима: мақсадми ё восита?» деган савол туғилади. Менимча, умуман олганда, таълимга восита сифатида қараш Ғарбга хосдир, Шарқ эса уни мақсад деб ҳисоблайди. Ростдан ҳам таълимга восита сифатида қарасак, унинг мақсади нима деган савол келиб чиқиши табиий. Ғарб кўпинча ижтимоий фаровонликка эришишни мақсад қилган, бироқ ижтимоий фаровонликни турлича талқин қилиш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам таълимга восита сифатида қараш билишнинг аҳамияти озгина камайишига олиб келади. Менимча, шарқча инсон тушунчаси таълимнинг асл моҳиятини аниқроқ акс эттиради. Davomini o'qish