Eshqobil Shukur. So‘zlar bilan so‘zlashuv — 5

Ashampoo_Snap_2017.05.27_01h44m36s_003_.png     Қишлоғимизда Бўта бобо деган бир киши бор эди. Жуда замонавий чол эди, феъли бор эди қурғурнинг. Ёши етмишдан ошиб кетганда ҳам соқол қўймаган эди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига хос кител сифат костюмда, хром этик ва шляпада юрарди. Шунда бир даврада бир-иккита кекса гапчинозлар Бўта бобони олиб қочишиб, шунча ёшга кириб ҳам соқол қўймаганини таъна қилишиб устидан кулишади. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yulduz shu’lasi

Ashampoo_Snap_2017.01.12_14h41m58s_003_.png30 май – Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 1 йил тўлади.

Эркин Воҳидов ўз асарларига ўхшайди. Ўз асарлари каби тоза эди. Унинг барча иборалари, шеърий жумлалари маъноларга тўла. Маъно суратлари билан музайян. Улар юлдуз шуълаларидай инсонлар кўзларини яшнатиб туради ва ҳаётнинг сир-синоатли сувратларидан дарак беради. У мумтоз маънода ҳам, замонавий маънода ҳам адаб тажассуми эди. Қодир Оллоҳ руҳи дунёсини ҳамиша шод ва мунаввар қилсин. Davomini o'qish

Zuhra Ochilova. She’rlar & «Moviy ifor» to’plamidan & Xurshid Davron. Chechakman siz umidlangan

Ashampoo_Snap_2017.05.27_17h11m35s_004_.png         Куни-кеча Қашқадарёда икки кунлик сафарда бўлдим. Назар Эшонқул билан икковлон таниқли шоир Ўроз Ҳайдар таваллудининг 60 йиллиги баҳонасида адабий учрашувларда иштирок этдик. Уйга қайтгач, сафар халтамдаги Қаршидан олиб қайтган анчагина китоблар орасида Зуҳра Очилованинг «Гулшамол» номли китоби ҳам борлигини кўрдим... Davomini o'qish

Nigora Umarova. Qismatiga musiqa bitilgan olovli farishta

Ashampoo_Snap_2017.05.25_23h09m48s_002_.png     Бугунги ҳикоямиз 80 ёшдан сакраб ўтаётган бўлишига қарамай, Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театрида дирижёрлик пультини 60 йилдан бери бошқариб, “оловли фаришта” мисоли гуриллаб келаётган жуссаси кичкинагина, бироқ ўз ичида битмас шижоат, куч-ғайратга эга, Шарқда илк дирижёр деб ҳисобланган, Ўзбекистон халқ артисти,, профессор Дилбар Абдураҳмонова ҳақида. Davomini o'qish

Mashrabjon Shermatov. Uch avlod ko’prigi & Hayotiy qissadan hayotiy hissaga

Ashampoo_Snap_2017.05.20_23h39m29s_010_.png   Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев масъул муҳаррирлигида чоп этилган асар ҳаётий қисса бўлиб, ундаги воқеалар асар қаҳрамони Орзигулнинг бутун ҳаёт йўли ҳақиқий ҳаётий чизгилар асосида очиб берилган. Шунингдек, муаллиф янги давр педагог-олимларининг руҳий-маънавий дунёси тасвирида қаҳрамонларни бўяб-бежамай, бор бўйича тасвирлаш, ютуқ-камчиликларни аниқ-тиниқ чизишга ҳаракат қилган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Ashriqat… & Najmiddin Komilov. Bir g’azal ma’nosi

Ashampoo_Snap_2017.04.26_00h51m51s_002_b.png    Ушбу ғазал ўзидан кейин келадиган ғазаллар учун маълум маънода дастурий хусусиятга эга. Яъни унда улуғ шоир дунёқарашининг асосий йўналиши акс этган ва у кейинги ғазалларда давом эттирилган. Шу маънода мазкур ғазал маъноларини тўғри тушунган одам Навоий девонларидаги бошқа ғазалларни ҳам англаб етишга калит топади ва шоир идеаллари оламига кириб боради. Davomini o'qish

Asmai husna. Go‘zal ismlar madhi

Ashampoo_Snap_2017.05.04_22h12m57s_001_.png    Энг гўзал исмлар (Асмаи ҳусна) Аллоҳникидир, Ундан бошқа ибодат қилинадиган илоҳ йўқ. Аллоҳ таолонинг борлигига ишонган киши у Зотнинг гўзал исмлари ва сифатларини билиши керак. Ҳақ таолонинг чиройли исмларига имон келтириш нолойиқ сифатлардан Аллоҳ таолони поклашни ҳам тақозо қилади. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Tilim, onamning tili

Ashampoo_Snap_2017.05.24_23h13m30s_005_.png    Баъзан тилимиз камбағаллашиб кетди, деган гап қулоққа чалиниб қолади. Наҳотки, халқни халқ, миллатни миллат қилиб турган она тилимиз камбағаллашаётган бўлса! Тилнинг камбағаллашиши миллатнинг маънан қашшоқлашиб бораётганидан даракдир. Шу зайл йўқликка юз тутган тиллар, халқлар, элатлар камми тарихда!.. Davomini o'qish

Yusuf Hamadoniy. «Rutbatu-l-hayot»dan

022    Қадим Туркистон маънавиятида ўзига хос дунёқараш, тасаввуф тизимини барпо этган, ривожлантирган олим ва ориф бир зот бўлмиш Юсуф Ҳамадонийнинг «Рутбату-л-ҳаёт» рисоласи савол-жавоб тарзида ёзилган. Шайхга ўн тўрт савол берилган ва уларнинг жавоблари асосида рисола тартиб қилинган. Асарда «ҳалол ва ҳаром, моддийлик ва руҳоният, дунё ва охират, тубанлик ва юксаклик» кабилар ва уларнинг оқибатлари ҳақида фикр юритилган. Davomini o'qish

Abliz Usmon. She’rlar & Husan Maqsud. Tarjima — birovning yukini ko’tarish

Ashampoo_Snap_2017.05.23_17h04m05s_001_a.png
       Бундан уч йилча олдин устоз Хуршид Даврон мен ва дўстим Дилмурод Дўстга бир неча уйғур шоирларининг шеърларини берган эди. Шеърларни берар экан устоз “Таржима қилинглар, бу иш ижодкорга кўп нарса беради. Таржима – бировнинг юкини кўтариб кўришдек гап. Кучингиз етса кўтарасиз, бўлмаса йўқ. Таржимадан кўп нарса ўрганасизлар”, деган эди. Шу иштиёқ билан Дилмурод ва мен олти-етти шоир ичидан руҳимизга яқинини танлаб олдик. Davomini o'qish

Emin Usmon. Qirolning libosi bormi? & Tomir. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.05.23_18h30m36s_003_a.png…Андерсеннинг яланғоч подшо ҳақидаги эртаги эсингиздами? Унда шир яланғоч нодон подшони: «О, кийимингиз мунча чиройли, мунча ўзингизга ярашган», қабилидаги гаплар билан лақиллатишади. Ҳеч ким унинг эгнида ҳеч вақоси йўқлигини айтишга журъат этмайди. Алалоқибат шундай мард топилади-ю, подшо ўзининг алданганини билади. Вақти келиб биз ҳам шундай аҳволга тушиб қолмасмикинмиз? Davomini o'qish

23 may — Buyuk vatandoshimiz Munavvar Qori milliy ozodlik yo’lida shahid bo’lgan kun. Unutmaylik!

Ashampoo_Snap_2017.07.03_16h35m54s_003_.png23 май — Буюк ватандошимиз Мунаввар Қори миллий озодлик йўлида шаҳид бўлган кун. Унутмайлик!

1931 йил 23 май куни Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли Москванинг Бутирка турмасида отиб ўлдирилган эди. Сал кам бир йилча аввал жоҳил шўро зиндонида экан, у ўзини тергов қилган нокасларга шундай деган эди: «Ҳозир мен сизнинг қўлингизда тутқинликдаман, агар ўлдирмоқчи бўлсангиз, мана сизга менинг бошим…Бутун умрини миллатини маърифий равнақ йўлига бошлашга уринган, она юрти Туркистон ҳуррияти учун сўнгги нафасигача курашган буюк ватандошимизни ёд этайлик, улуғ Инсон ҳақларига Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилайлик. Davomini o'qish