Қора камар. Шукур Холмирзаев пьесаси асосида Аброр Ҳидоятов номидаги Ёшлар театрида таниқли режисёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг радиопостановкаси. Ўтган асрниг 90-йилларида ёзиб олинган. Мууаллиф матнини Шукур Холмирзаевнинг ўзи ўқиган. Бош ролларда: Фарҳод Аминов, Обид Юнусов, Тўйчи Орипов.
Oy: Январь 2020
Eshqobil Shukur. Ona tilimizning abadiyati nima bilan kafolatlanadi?
Бизда ота билан ўғил, она билан қиз, дўст билан дўст, оила, борингки қариндош-уруғлар муҳим гапларини ўзаро гаплашиб олишга ўрганган. Ўзаро! Бу жуда яхши одат. Энди замон шуни тақозо қилаяптики, бутун миллат ҳам худди шундай зарур гаплар ҳақида гаплашиб олишга ўрганиши керак экан…
Davomini o'qish
Umid Ali. Uchliklar
Сизга тақдим этилаётган машқларини юборган Умид Али ёзади: «Кейинги вақтларда хойкулар – учликлар ёзяпман. Бу шеърий жанр мени ўзига тобора тортиб бораётир. Ёзганларим бу шеърий жанр йўлида илк қадам. Шунинг учун уларни ҳали машқ дегим келади. Машқлар кейинчалик баркамол хойкуларга айланиши учун сиздек мўътабар устозлар ва зукко, зийрак, фикри теран шеърхонларнинг фикр ва таклифлари менга суву ҳаводай зарур…» Davomini o'qish
Shohsanam Nishonova. She’rlar
Шоирлик кутилмаган тарзда ниманидир инкор этиб, ниманингдир бошқа томонига эътибор қаратишдир. Шоҳсанам Нишонованинг муваффақиятли бир жиҳат шу:
Мен тоғни тоғ десам бир қара,
Кўкси тўла муз-қорлигини.
Осмон, қайдан билай мен сенда,
Осмон қадар дард борлигини.
(“Ёшлик”, 4-сон, 51-б.) Davomini o'qish
Yoshlik va inson yoshi to’g’risida hikmatlar
Қайсидир болада кексага хос хислат кўрсам, хурсандлигимни яшира олмайман. Аммо, кекса одамга болага хос камдан-кам хислат ярашар экан. Цецерон
Мен ҳеч қачон кексаймайман. Ҳисобим бўйича кексалик мендан 15 йилга кексароқдир. Францис Бэкон
Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Xalq shoiri Xurshid Davronga
Туғилган куним муносабати билан ижтимоий тармоқларда самимий тилаклар билдирган даврадошларимга,аввалан ёш шоир дўстларимга, телефон орқали кўнглимни шодлантирган жигарларимга, уйга келиб муборакбод этган инсонларга, узоқ-яқин юртлардан қутловлар йўллаган қардошларимга, барча юртдошларимга энг самимий миннатдорчилигимни айтаман. Барчангизни Аллоҳи Карим ўз паноҳида асрасин. Davomini o'qish
Qozoqboy Yo’ldosh, Muhayyo Yo’ldosheva. Erk va g’urur kuychisi & Jizzax Pedagogika instituti qoshidagi akademik litseydagi uchrashuvdan lavhalar
20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг туғилган куни
Чинакам ижодкор бир вақтнинг ўзида ўтмиш, ҳозир ва келажакка бирдай тааллуқли бўла олади. Шу боис замонни биз каби уч ўлчамли эмас, балки бир ўлчамли ҳодиса ўлароқ қабул қилади. Давр ва истеъдод орасидаги унчалар тушунарли бўлмаган бу руҳий алоқа адабиётга турфа бадиий оқимлару ўқувчиларга бошқалардан бутунлай фарқли ифода услубига эга ижодкорларни тақдим этади. Хуршид Давроннинг шиддатли, жўшқин, ички куч ва туйғуга бой асарлари шундай инжа универсал мулоқот туфайли майдонга чиққан. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Quyoshning orqa tarafi
Қуёш ер юзига баробар нур сочади – Африкадан Осиёгача, Европадан ҳар икки Америка қитъасигача, Австралиядан олис Шимолий Қутбгача; ўзбегу-япон, корейсу-испан, ҳинду-мўғул, инглизу-арабгада баробар тақсимлайди ёғдуларини. У ирқ ажратмайди – европаликнинг оппоқ терисию, осиёликнинг қизғиш рангли кўриниши, америкаликнинг кўк-яшил кўзлари-ю африкаликнинг қалин қора-қўнғир сочлари уларни бир-биридан ажратувчи фарқ эмас. У дин билан табақаламайди нурларини – олам яралибдики тириклик неъматини христианми яҳудий, буддистми мусулмон демай баб-баробар улашади… Davomini o'qish
Nodirabegim Ibrohimova. Ikki hikoya: Adibning vafoti & Yonayotgan yurak
Ўлганнинг орқасидан ўлиб бўлмайди. Кунлар ўтиб бу шумхабарни одамлар унутди, ой ўтиб мухлислари бошқа китоблар ўқий бошлашди, йил ўтиб оиласи ҳам ўз орзу-ташвишлари билан бинойидек яшаб кетишди. Фақат ўша кимса унинг қабрини ҳар куни зиёрат қилишдан, ҳаққига дуо ўқишдан тўхтамади. Қўлидан унинг китоблари тушмасди, ёзган асарлари ёд бўлиб кетганди. Адибнинг руҳи ҳам буни сезди: уни тушларида кўп йўқларди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlasuv
“Ўз” сўзи катта тарихга эга сўзларимиздан бири саналади. Бу сўзда инсоннинг моҳияти намоён бўлади. Ҳазрат Навоий айтганлар:
Булбуллар олур нолани таълим, агар этса
Боғ ичра Навоий ўз-ўзи бирла тараннум. Davomini o'qish
Yasunari Kavabata. Chirildoq bilan chigirtka
Мен университетнинг ғишт девори ёқалаб бориб, мактаб биносининг қаршисидан чиқиб қолдим. Мактаб ҳовлиси энсиз тахта панжара билан ўралганди. Гуллари тўкилиб битган сакуранинг қорамтир шохлари остидаги қуриб-қовжираган ўт-ўлан орасидан чириллаган овоз эшитиларди. Мен қадамимни секинлаштириб, нафас чиқармай қулоқ сола бошладим… Davomini o'qish
Erkin A’zam. Fideldan salom & Bayramdan boshqa kunlar. Audioqissa
Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бош¬қа¬ларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик! Davomini o'qish