20-oktabr – O‘zbekiston xalq yozuvchisi Odil Yoqubov (1926–2009) tug‘ilgan kun. Ustoz adibning 100 yilligi barchamizga qutlug’ bo’lsin!
Одил Ёқубов таваллуд кунига бағишланган «Бугун» радиодастури (20.10.2020) Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон иштирок етган дастурда адиб асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар, радио песалардан фойдаланилган.
Улуғ ўзбек адиби устоз Одил Ёқубов туғилган куннинг 94 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон 24» радиоканалининг «Бугун» дастури. 20.10. 2020. Муаллифлар: Дурдона Маъдиева ва Шерзод Зуҳриддинов. Davomini o'qish

Одам Атонинг марсияси билан бошланган адабиёт ўзининг маслак ва баёнларига рангинлик олиб кирди. Макон ва замон таъқибида идеал қаҳрамонлар яратди, замонасоз тасвирлар чизди. Аммо ҳеч қандай давр ва манзил адабиётнинг моҳиятини маҳв этолмади…
Дунёда энг оғир юк нима? Тоғми, тошми ёки темир? Йўқ, буюк мутафаккирлар ва чинакам ижодкорлар учун энг оғир юк Ҳақиқат ва Сўз юкидир!..

17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун
Биринчи китобимга ёзилган сўзбошини ўқиб (Усмон Азим ёзган!) ҳам Отам (ичган вақтлари жуда тиниқ бўлиб кетарди) йиғлаган эди. “Лаҳзам ибодатдир, манзилим қиблам, / Йўлим жойнамоз деб чиқдим сафарга” деб ёзибсан, қизим, отаман, билиб-билмай озор бергандирман, кечир. Бу йўл осон эмас. Игна билан қудуқ қазиш дегани шу бўлади, бўйнингга олган бўлсанг, майли, қандай яшагинг келса яшайвер, деди. 
