Ozod Sharafiddinov. Tarixning mohiyati Vatan va Ozodlikdir & Nabijon Boqiy. Anvar poshoning vasiyati (Chingiz afandiga maktublar). Hujjatli roman

Ashampoo_Snap_2017.07.04_12h37m50s_002_.png   22 ноябр — Усмоний турклар ҳарбий ва сиёсий арбоби Анвар пошо  таваллуд топган кун

Анвар пошонинг номи турк халқлари тарихида алоҳида урғу билан ёзиладиган  исмлар қаторидан ўрин олган. Унинг ҳаёт йўли билан боғлиқ баҳсу мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Шўро тарихи мактаби тузини еган ва аксилтурк кучлар тарафдорлари бўлмиш олимлару сиёсатдонлар Анвар Пошони «саргузашт излаган» ва «Туркистон заминига адашиб бориб қолган одам» сифатида кўрсатишга уринадилар. Davomini o'qish

M. Mamadazimov. Mirzo Ulug’bek va ilmiy merosi & Ashraf Ahmedov. Volter va Ulug‘bek & Ulug’bek (hayoti va faoliyati)

0_15ad6b_c2593180_orig.png

  Мирзо Улуғбек астрономия мактаби вакилларининг тадқиқотлари натижаси бўлган буюк мерос — «Зижи жадиди Кўрагоний»дан кейинги юз йиллар мобайнида фақат Шарқ эмас, балки Ғарб мамлакатлари кўпгина йирик расадхоналарининг олимлари дастурул-амал сифатида кенг фойдаландилар. Davomini o'qish

Volter. Hikmatlar

0721 ноябрь — Жаҳонга машҳур файласуф Вольтер таваллуд топган кун

«Вольтер: «Одамлар қанчалик маърифатли бўлсалар, шунчалик эркиндирлар», — деб таълим берганди. Унинг издошлари эса халққа: «Сиз қанчалик эркин бўлсангиз, шунчалик маърифатлидирсиз», — деб уқтирдилар. Ҳалокатнинг сири ана шунда», — деб ёзганди француз маърифатпарвари Антуан Ривароль. Davomini o'qish

«Assalom, quyosh, men — Tilak Jo’raman!’ & Ibrohim Haqqul. Haqiqatga sig’inish & Tilak Jo’raga bag’ishlangan «Qaqnus» teledasturi (2024)

044У шеърни жуда кучли  ҳаяжон билан ўқир эди.  Бутун жисму-жони, борлиғи шеърга айланар эди. Шеърга сиғмай қолган, айтолмаган, лекин бутун руҳияти билан ҳис этиб турган туйғулар мавжланиб турарди. У шеър ўқиганда туркий тароват барқ урарди. Сеҳрли овоз қаърида халқимиз минг йиллар оша бошидан кечирган шодлигу-қайғу, ҳасрату-завқ, хотиру- хаёллар акс -садо бериб турарди… Davomini o'qish

Said Foiq. Ikki hikoya & Mahalla qahvaxonasi. Hikoyalar to’plami

Ashampoo_Snap_2017.05.11_17h22m43s_001_.png 18 ноябр — Атоқли турк адиби Саид Фоиқ таваллуд топган кун

  Саид Фоиқ Абасиёник ХХ аср турк адабиётида салмоқли из қолдирди. Турк адабиётининг Чехови деб тан олинган ёзувчининг оддий инсоннинг машаққатли ҳаёти акс этган, юксак маҳорат билан ёзилган ҳикоялари жаҳон ҳикоячилиги хазинасидан муносиб ўрин олди. Бу ҳикояларда акс этган воқеалар асосан Истамбулда ва денгизда кечгани билан уларда акс этган оддий инсон фожиаси умуммиллий миқёсга эга эди. Davomini o'qish