Abu Ali Ibn Sino. «Zafarnoma»dan hikmatlar. Xurshid Davron tarjimasi

33   Тарихий манбаларда қайд этилишича, «Зафарнома» аслида подшо Ануширвони одил учун унинг вазири Бузургмеҳр томонидан  битилган ҳикматлар мажмуасидир. Абу Али ибн Сино Бухоро амири Нуҳ ибн Мансур Сомоний кўрсатмаси билан уни милодий 997 йилда қадимда қўлланилган паҳлавий тилидан форсийга ўгирган. Бу рисола асрлар мобайнида Ибн Сино асарлари қаторида авайлаб-асраб келинган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Uchinchi qism.

777   Йиллар ўтиб олис Ҳинд тупроғидан Бобур мирзонинг соғинчли ғазаллари тоғу саҳролар ошиб келиб Фарғона, қолаверса, бутун Мовароуннаҳр аҳли дилини забт этди. Халқ дилидаги мана шу ўчмас меҳрни сезиб-билиб юрган ҳукмдорлар ўз насл-насабларини ватангадо подшоҳ номи билан боғлаб, шу меҳр ва муҳаббатга шерик бўлишга уриндилар. Шу меҳр туфайли халқнинг ўзи ҳам ғаройиб афсоналар тўқиди. Ўзи тўқиб, ўзи шу афсоналарга ишонди. Шу меҳр туфайли тўқилган афсона ва достонларда (масалан,XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларига оид тарихий воқеаларга акс этган “Ойчинор” достонида. Достонда Бобур мирзо ҳаётининг Самарқандни ташлаб Афғонистонга чекиниш палласи тасвирланган) Бобур сиймоси адолатли подшоҳ, доно инсон, буюк шоир сифатида намоён этилди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Ikkinchi qism.

777      Олтин қозиқ ўрни – Самарқанд атрофида шаддод отлар гурсиллаб айланади… Безовта отларнинг туёқларидан ўт чақнаб ўтмиш билан келажак зулматини ёритар, ер гурсиллаб силкинар, ўлимини бўйнига олган чавандозлар эгинидаги жавшанлар, қўлларидаги қиличу қалқонлар жаранги Мовароуннаҳру Хуросон фуқароларини қўрқувга солар, ҳукмдорларнинг нотинч кўнгилларида ҳавас ғунчаларини очар ва хазон қиларди.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Birinchi qism.

 777      14 ФЕВРАЛ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТУҒИЛГАН КУН

    Жасурлиги учун “Бобур” номи билан кўпроқ машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Умаршайх мирзонинг суюкли хотини Қутлуғ Нигорхонимдан саккиз юз саксон саккизда, муҳаррам ойининг олтинчи куни (1483 йилнинг 14 феврали) дунёга келди. Davomini o'qish

Zulayho Abdurahmon. Ikki dengiz tutashivu

99Одам Атонинг марсияси билан бошланган адабиёт ўзининг маслак ва баёнларига рангинлик олиб кирди. Макон ва замон таъқибида идеал қаҳрамонлар яратди, замонасоз тасвирлар чизди. Аммо ҳеч қандай давр ва манзил адабиётнинг моҳиятини маҳв этолмади…

ИККИ ДЕНГИЗ ТУТАШУВИ
Зулайҳо АБДУРАҲМОН — филология фанлари бўйича фалсафа доктори Davomini o'qish

Munis Hakimov. Haqiqat yuki va ogohlik fojiasi

02Дунёда энг оғир юк нима? Тоғми, тошми ёки темир? Йўқ, буюк мутафаккирлар ва чинакам ижодкорлар учун энг оғир юк Ҳақиқат ва Сўз юкидир!..

ҲАҚИҚАТ ЮКИ ВА ОГОҲЛИК ФОЖИАСИ
(Алишер Навоий ва Абдулла Орипов ижодида тафаккур ва дард уйғунлиги)
Мунисжон ҲАКИМОВ — филология фанлари бўйича фалсафа доктори Davomini o'qish