1 март — Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кун
Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхонимнинг қаламига мансуб “Хотирам синиқлари” достони асосида «Дийдор» студияси томонидан саҳналаштирилган мазкур спектаклда шоир Ҳамид Олимжон ва Зулфия ўртасидаги меҳр-муҳаббат, ўтган асрнинг суронли 37- йилларидаги алғов-далғов воқеалар намойиш этилган. Зулфия ролида — Гулбаҳор йўлдошева. Саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Йўлдошев. Davomini o'qish


Адабиёт теварагидаги паст-баланд гаплар борасида баҳсни таниқли адабиётшунос олим, профессор Қозоқбой Йўлдош бошлаб беради

Шамол бир зум бўлсада тинай демасди Дарёнинг ҳар икки қирғоғидаги эркак қамишларнинг попукларини ана юламан, мана юламан, дея заптига оларди.Оролдаги ёввойи жийдаю жинғиллар,қайрағочу оқбадан тераклар шамолни ўлгудай ёмон кўрарди. Улар тун маҳали кундуздан нажот тилар,кундуз эса тундан умид қиларди…


