Шоир, ёзувчилар, сўзамоллар, қўйингки, эринмаган ҳар бир киши Аёлни нималарга ўхшатмайди дейсиз? Гул, булбул, ўт-олов, замин, коинот, ҳаёт… Аёл эса ўзига ўхшайди! Ҳа, фақатгина ўзига ўхшайди, бошқа ҳеч нимага эмас… Davomini o'qish
Oy: Январь 2023
Mixail Kuzmin. «Iskandariya qo’shiqlari» turkumidan
Михаил Кузминнинг ижодига жуда катта таъсир қилган воқеа 1895 йилда юз беради: у Мисрга саёҳат қилади. Кейинчалик Италияга ҳам борган шоир бутун ижоди давомида мана шу икки саёҳат таъсирида ижод қилди. Унинг катта адабиётга кириб келиши 1906 йилда нашр этилган биринчи китоби “Искандария қўшиқлари” билан бошланди. Davomini o'qish
Nasiba Bozorova. Ustozni eslab… & Ustoz Ibrohim Haqqul «Ko`ngil obodligi» teledasturida
Устоз оддий, том маънода олимона ҳаёт кечирди, обрў, мартаба, унвон ва ҳашам ортидан қувмади, талашиб-тортишгани фақат ҳақ сўз, илм ва адабиёт бўлди… Davomini o'qish
Jo’raxon Sultonov. Unutilmas ohanglar & Hamid Ismoil. Men sevgan ashula
29 январ — Ўзбекистон халқ ҳофизи, бастакор Жўрахон Султонов (1903-1965) таваллуд топган куннинг 120 йиллиги
Жўрахон Султоновни умримда ҳеч кўрмаганман. У пайтда телевизорлар энди кира бошлаган, мен билган тўйларга эса ҳофиз бормаган, чамаси. Лекин радиода роса эшитганман. Ундан кейин — бу ҳофиз ҳақида тасаввурим жуда кучли…
Davomini o'qish
Voqif Samado’g’li. She’rlar
Турк оламининг буюк шоири Воқиф Самадўғлининг шеърларини ўзбек тилига илк маротиба Рауф Парфи таржима қилган эди. Ўша олис йиллардан бошлаб Воқиф муаллимнинг шеъриятига ихлос қўйганман, Рауф акадан ибрат олиб жуда кўп шеърларини таржима қилганман. Бугун беназир шоир шеърларини таржима қилиш навбати ёшларга етди. Диққатингизга истеъдодли ёш ижодкор Рафиқ Сайдуллонинг таржималарини мамнуният билан тақдим этаман. Davomini o'qish
Voqif Samado’g’li. She’rlar & Vaqif Səmədoğlu. Sandıq şeirləri
Кўплаб халқаро адабий мукофотларнинг соҳиби Воқиф Самадўғлининг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.
Voqif Samado’g’li. She’rlaridan yangi o’girmalar
28 yanvar — Taniqli ozarbayjon shoiri Voqif Samalo’g’li xotirasi kuni
Voqif Samalo’g’li mening eng suygan shoirlarimdan biri. Uning she’rlarini ko’p tarjima qilganman. Mengacha ustoz Rauf Parfi, mendan keyin Rafiq Saydullo shoir she’rlarini o’zbekchaga o’girgan edi. Mana bugungi sahifada yosh shoirlaridan biri, ozarbayjon va turk adabiyotining mohir tarjimoniga aylanib borayotgan Rahmat Bobojon o’girmalarini taqdim etamiz va Ollohi Karimdan Voqif Samado’g’lini rahmatiga olishini so’raymiz Davomini o'qish
Mirzohid Muzaffar. Qaytish grammatikasi
Ким биландир гаплашаётгандим. Тўхтатди. Ўзбекча сўзлар билан туркча гапираётганимни, ўзбекча грамматика билан инглизча ёзаётганимни айтди. Балки, дедим. Davomini o'qish
Somerset Moem inson tuyg’usi haqida (“Oy va sariq chaqa” romanidan tagiga chizib o’qiladigan satrlar)
Инглиз адиби Уильям Сомерсет Моэм номи кўпчилик адабиёт ихлосмандларига таниш. Ёшлигидан илм олишга қизиққан, ўқиб-ўрганиб, шифокор бўлган ижодкор адабиёт оламига кириб келгач, ўз касбини ташлайди, бор куч-ғайратини ижодга бағишлайди. Бирин-кетин чоп этилган асарлари унга шуҳрат келтира бошлайди. Davomini o'qish
Somerset Moem. Umrim daftaridan
Бугун таниқли инглиз адиби Уильям Сомерсет Моэм таваллуд топган кун
Анчадан буён бир нарсани биламан, менинг феъл-атворимда муайян тоифадаги кишиларга ёқмайдиган, улар ҳазм қила олмайдиган аллақандай бир жиҳат бор, начора – ҳамага ҳам бирдек суюмли бўлиш мушкул савдо. Бироқ шундай бўлса-да, менга ғараз билан қаровчиларга ҳам ғашим келмайди, улардан хафа бўлиб юрмайман, аксинча шундай одамларни кўриб кўпроқ тетиклашаман, янада ғайратланаман. Лекин, барибир, ўша ғаразгўйларни ўзимдаги қайси жиҳат бунчалик беҳаловат қилар экан-а? — деган саволга жавоб топишни истайман. Ўз ижодимга бериладиган баҳоларга ҳам бефарқман… Davomini o'qish
O’lmas Umarbekov. «Qizimga maktublar» kitobidan & Odam bo’lish qiyin
25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун
Хатларимнинг сўнгида устоз Абдулла Қаҳҳорга ўхшаб, сенга, қизим, берадиган иккита маслаҳатим бор. Биринчиси: — Бу дунёда опангчалик сенга меҳрибон, яқин, азиз, сендан жонини ҳам аямайдиган одам йўқ. Бирга бўл. Ёлғизлатиб қўйма. Асра. Иккинчи маслаҳатим: — Давр ўзгариб кетди, қадриятлар ўзгарди. Лекин ҳамма даврда ҳалол меҳнат, поклик, одамийлик қадрланган. Шу ёдингда бўлсин. Ёлғизим, суюклигим, хайр, омон бўл, бахтли бўл. Davomini o'qish
Samariddin Sayyidzod. Yangi she’rlar
Бундан етти йил аввал шоир шеърларини илк бор тақдим этганда шундай ёзган эканман: «Қашқадарё воҳасида ижод қилаётган ёш шоирлар даврасида Самариддиннинг ўзига хос ва муносиб ўрни бор…» Бугун унинг эски ва янги дафтарларидан саралаб олинган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish