Asror Mo’min. O’zimizning Rasul og’a & Rasul Hamzatov. Uch kitob: Mening Dog’istonim + Yuksak yulduzlar + Bir xonadon farzandlari

221Расул Ҳамзатов таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   Дунёда Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатовни танимаган, асарларини севиб ўқимайдиган адабиёт мухлиси бўлмаса керак. Унинг тоғликларга хос қуйма ибораларга, янги ташбеҳларга, ажиб ифода усулига йўғрилган асарлари ҳар бир адабиёт мухлиси учун яшаш жойидан, миллати, дини, эътиқоди ва ёшидан қатъи назар азиз, мўътабардир. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Bir pari fasl. Esse

c7e.png     У шеърни ғалати ўқирди, тўғрироғи, бизга шундай туюларди. Чунки, бошқа муаллимларимиз шеърни қироат билан, тантана билан ўқишар, биздан ҳам шуни талаб қилишарди. Бу йигит бўлса овозини кўтармасди. Худди бир нарсани ҳикоя қилиб бераётгандек сокин, осойишта ўқирди. Бу бизга ғалати туюлар ва ана шу ғалатилиги туфайлими, бош¬қаларни билмадиму, лекин менда шеъриятга нисбатан бўлакча муносабат пайдо қилган эди… Davomini o'qish

Sharifjon Ahmad. Ming bir kitob (Ko’kka sapchir bir bola qissasidan bir hissa)

08    Менинг исмим Абдулқаюм. Ёшим ўн учда, агар онам қорнида ўтказган кунларимни ҳам қўшиб ҳисобласам, салкам ўн тўрт ёшни уриб қўйган бўламан. Ўрта мактабнинг 7-синфида ўқийман. Бу деганим, мана етти йилдирки, бешми-олти чақирим наридаги мактабга бўзчининг мокисидай қатнайман. Davomini o'qish

Alibek Anvariy. Isinib olgan shuur & Muhammadjon Mahmudov Usmon Nosir haqida. Video

Ashampoo_Snap_2016.11.28_15h49m16s_007_.png     Ёш журналист Алибек Анварийнинг кекса навоийшунос  олим Муҳаммаджон Маҳмудовнинг Усмон Носир ҳақидаги хотираларига бағишланган эссеси ўзига хос шаклда қоғозга туширилган ва уни сизга тақдим этар эканмиз, устоз олимга саломатлик, Алибекка эса мана шундай мазмунли битиклар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Dilnoza Nusratilloyeva. Xurshid Davronning individual uslubi va poetik mahorati. Filologiya fanlari bo’yicha falsafa doktori (PhD) dissertatsiya ishi

15Олима синглим Дилноза Нусратиллоевани Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича “Хуршид Давроннинг индивидуал услуби ва поэтик маҳорати” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ёқлагани, фахрли докторлик мақоми билан чин қалбимдан табриклайман.  Ҳимоя Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бугун (2022 йил 15 ноябр соат 11:00 да) бўлиб ўтди.

Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Hayot misoli ma’jun & Judolig’ dashti. She’rlar va doston

02115 НОЯБРЬ — ТАНИҚЛИ АДИБ АБДУНАБИ БОЙҚЎЗИЕВ ТУҒИЛГАН КУН

     Қулоғимизга ҳар куни қизиқ-қизиқ гаплар чалинади. Гоҳида беихтиёр ўз оғзимиздан ҳам чиқиб кетади, лекин ҳаял ўтмаёқ унутилади. Кутилмаганда хаёлга келадиган ана шундай фикрларни ҳавога учирмай, ёндафтарга ёзиб қўйиш зарурлигини, афсуски, жуда кеч англадим… Davomini o'qish

Yevgeniy Yevtushenko. Ikki she’r & Oq qorlar. She’rlar kitobi

Ashampoo_Snap_2017.03.23_18h26m27s_007_.png

    Евгений Евтушенко бу шеърларни 1983 йилда ёзган, мен ҳам айнан ўша йили ўзбекчага ўгирган эдим. Аммо ўшанда таржимани бирон бир газета ёки журналда босиб чиқариш даргумон бўлгани учун ҳар икки шеър таржимаси қоғозларим ичида қолиб кетади деб ўйлаганман. Davomini o'qish