Таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам умрининг сўнгги йилларида она тилимизнинг бой олами, кўп минг йиллик кечмиши, бугуни ва келажаги ҳақида куюнчаклик,сергаклик, жонсараклик билан ёзган мақолаларида кўтарган муаммолар, кузатишлар ва мулоҳазалар уларни мутолаа қилган ҳар бир онгли инсон юрагини безовта қилади. Адибнинг «Тил номуси» китобига кирган учинчи ва тўртинчи мақола билан танишинг. 1-2 мақолалар мана бу саҳифада. Davomini o'qish
Oy: Август 2022
Ahmad A’zam. Til nomusi. Buzuq til havosi. Birinchi maqola & Tilda machchoyi sayil. Ikkinchi maqola
Бизни – тарқоқ қавмларнинг бошини бирлаштириб бирбутун туркий миллат қилган, маънавий тийнатимизни яратиб қўйган тилимизга нафақат ғамхўр, балки унга буткул беоқибат бўлиб қолдик. Демократия замони деб, уни ўгайлаб ва ҳатто ўз ҳолига ҳам эмас, ўзга тиллар қўлига ташлаб қўйганмиз… Davomini o'qish
Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Oybegim mening & Zarifa Saidnosirova haqida ikki maqola
16 август — Зарифахоним Саидносирова хотира куни
Зарифа Саидносирова…Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир. Davomini o'qish
Abu Ali ibn Sino. Hayy ibn Yaqzon (Uyg’oq o’g’li Tirik). Falsafiy qissa
Ўз шаҳримда турган вактимда унинг атрофидаги сайилгоҳ жойларнинг бирисига ўртоқларим билан саёҳат килишга муваффақ бўлдим. Биз ўша ерни айланиб юрган вақтимизда кўзимизга бир нуроний, ёши ҳам анчага бориб қартайиб қолган, лекин ўзи ҳали барваста, тетик суяклари ҳам сусаймаган, ҳеч бир аъзоси бўшашмаган ва хуллас соч оқаришдан бошқа ҳеч қарилик нишонаси бўлмаган бир чол кўринди. Davomini o'qish
Abu Ali Ibn Sino. «Zafarnoma»dan hikmatlar. Xurshid Davron tarjimasi
16 АВГУСТ — УЛУҒ ВАТАНДОШИМИЗ АБУ АЛИ ИБН СИНО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Тарихий манбаларда қайд этилишича, «Зафарнома» аслида подшо Ануширвони одил учун унинг вазири Бузургмеҳр томонидан битилган ҳикматлар мажмуасидир. Абу Али ибн Сино Бухоро амири Нуҳ ибн Мансур Сомоний кўрсатмаси билан уни милодий 997 йилда қадимда қўлланилган паҳлавий тилидан форсийга ўгирган. Бу рисола асрлар мобайнида Ибн Сино асарлари қаторида авайлаб-асраб келинган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. 1231 yil 16 avgust & An-Nasaviy. Sulton Jaloliddin Manguberdi hayoti
Буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди (Хоразмшоҳ) ҳаёти ва фаолияти ижодимнинг дастлабки йиллариданоқ менда катта қизиқиш уйғотган. Мана шу қизиқиш натижаси ўлароқ дастлаб мазкур шеър,кейинчалик улуғ турк адиби Нўмиқ Камол қаламига мансуб »Жалолиддин Хоразмшоҳ» фожиасининг таржимаси пайдо бўлди. Davomini o'qish
Usmon Azim. She’rlar
13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим туғилган кун
Саҳифада сизга тақдим этилаётган шеърларни биз сараламадик. Уларни телеграмдаги шоирнинг ашаддий мухлиси бўлмиш йигит саҳифасидан «сўрамай» олдик. Жавоҳир Халилжонов исмли бу актёр йигит Усмон Азим шеърларини қанчалик иштиёқ билан ўқиганини саҳифамиз ўртасида ва ютубдаги каналимизда томоша қилишингиз мумкин. Шундай ихломмандлар кўпайсин, деб атоқли шоиримизни 72 ёши билан кутубхонамиз номидан чин юракдан қутлаймиз. Davomini o'qish
Pavel Falyov. Turkiy xalqlarning so‘z san’ati
Туркшунос олим Павел Александрович Фалёвнинг яна бир жиддий тадқиқотини тақдим этар эканмиз, шу пайтгача олимнинг исмида ноаниқликка йўл қўйилганини айтиб ўтмоқчимиз. “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинган олимнинг икки асарида ҳам: «Қримтатар зиёлилари мафкурасига доир» (2010 йил, 11-сон), «Туркий халқларнинг сўз санъати» (2008 йил, 9-сон) ва улардан кўчирма олган интернет саҳифаларида муаллифнинг исми Пётр шаклида берилган; ҳолбуки Davomini o'qish
Pablo Neruda. She’rlar & Nazar Eshonqul. Pablo Neruda & Buxoroni yaxshi ko’rgan shoir
Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай?.. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq yozuvchisi Erkin A’zam tavallud topgan kunga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi. 10.08.2022
10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМ ТУҒИЛГАН КУН
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топган кунга бағишланган «Ўзбекистон-24» радиоканалининг «Бугун» радиодастури. Дастурда адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев иштирок этган. 10.08.2022. Муаллиф: Дурдона Маъдиева. «Бугун» дастурининг телеграмдаги канали: https://t.me/DurdonaDilshod Davomini o'qish
Erkin A’zam. Ishq xazoni. «Navoiyni o’qigan bolalar» hikoyasi asosida radiospektakl
10 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун
Акажўрамни 72 ёшга тўлгани билан даврадошларим, «Хуршид Даврон кутубхонаси» номидан чин дилдан қутлаймиз! / Akajo’ramni Erkin A’zamni 72 yoshga to’lgani bilan davradoshlarim, «Xurshid Davron kutubxonasi» nomidan chin dildan qutlaymiz! Davomini o'qish
Erkin A’zam. Soy bo’yi, chimzor… & Erkin A’zam “Dildagi gaplar” teledasturida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)
Таниқли ёзувчи Эркин Аъзамни 72 ёшга тўлгани билан саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз!
…Умримнинг салкам 40 йили давомида Эркин Аъзамдек меҳрли инсон ва қувватли қалам соҳиби бўлган ёзувчига ука, жўра, фикрдош ва замондош бўлганимдан қувониб юраман. Ўша олис 80-йиллар: янгамиз Юлдуз опа ҳовлисидаги шинам болохонада ўтириб суҳбат қурганларимиз, Эркин аканинг янги квартира олганидан қувониб, дунёга сиғмасдан квартира полини лаклаганимиз, лакнинг кучли ҳидидан бўғилиб, югуриб бориб, очиқ турган деразадан бош чиқариб тўйиб нафас олганларимиз, вақт ўтиб, ўша янги уйда биринчи китобимнинг корректурасини таҳрир қилганмиз, ҳар варақда аканинг «Қачон нуқта, вергульни тўғри қўйишни ўрганасиз?» деган дашномларни эшитганларим, Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларига бирга боришларимиз, Туркманистону Юнонистонга қилган сафарларимизни эсимдан чиқаргим келмайди. Davomini o'qish