Ҳикоямнинг ибтидоси тақдир бўлсин. Биз уни баъзан пешонага битгани ё муқаддарот деб ҳам аташимиз мумкин. Бутун коинотнинг, яшалган ва яшалажак яратиқнинг аввалу охир ўзгармас қонуниятлар асосида ҳаракатланмоғига ишончдир бу тақдир деганлари. Davomini o'qish
Oy: Июнь 2020
Zuhra Qurbon Shahrisabziya. Yangi she’rlar
Яқиндан бошлаб Зуҳра Қурбон Шаҳрисабзия тахаллусини олган Зуҳра Очилованинг шеърлари «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида олдин ҳам бир неча бор тақдим этилган. Бугунги саҳифамизда шоиранинг янги шеърлари билан танишасиз. Davomini o'qish
Akmal Tursunov. She’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» ёшлар шеъриятида кечаётган жараёнлар, пайдо бўлаётган номларни ҳамиша кўздан қочирмаган. Бугунги саҳифамизда шеърлари тақдим этилаётган Акмал Турсуновни ҳам кутубхонамиз фаолларидан бирининг тавсияси билан сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Ulug’ shoir va dramaturg & Husayn Jovid. Shayx San’on. Fojia & Abdulhamid Cho’lpon. Shayx San’on
Давр, замон, тузум, жамият, муҳит доирасида қисиниб яшаган ва шулар таъсиридан четга чиқолмаган ижодкор ҳеч вақт на руҳда, на тафаккурда эркин бўлолмаслигини туркий адабиётнинг Чўлпонга замондош ва маслакдош буюк вакилларининг айтарли бариси бағоят аниқ ва чуқур англаганди… Буюк шоир, драматург, файласуф Ҳусайн Жовид Озарбойжон халқининг беназир фарзанди, ана шундай эътиқоддаги санъаткорлардан. Кучли шахси, олмосдай порлоқ ва серқирра адабий мероси жаҳон адабиётидаги нодир ва камёб ҳодисалардан бўлган. Davomini o'qish
Abdusattor Jumanazar. Oriflar qasri hikoyalari
Ҳазрати Азизон деди: «Ер, орифлар назарида, бир суфрачадир. Биз «тирноқ юзича» деймиз. Уларнинг кўзидин ҳеч нарса пинҳон эмас. Тавҳид сирини билиш мумкин, аммо маърифат сирига етмоқ душвордир». Davomini o'qish
Yangi kitob: Dadaxon Hasan. Ona Turkiston sog’inchi
ДАДАХОН ҲАСАН. “ОНА ТУРКИСТОН СОҒИНЧИ”
Нашрга тайёрловчи ф.ф.д. Ботир Норбой. Муҳаррир ф.ф.н. Мустафо Кундакчи. Карабук университети нашриёти, 2018. 160 бет+1 CD. Davomini o'qish
Xurshid Davron va Zuhra Qurbon Shahrisabziya she’rlari Afg’oniston gazetasida taqdim etildi
Афғонистонда нашр этиладиган ўзбек газетасида ўтган йил кузида шоира Зуҳра Қурбон Шаҳрисабзия (Зуҳра Очилова) ва мазкур йили Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари тақдим этилди. Davomini o'qish
«Xurshid Davron kutubxonasi»dan ma’lumot
«ХУРШИД ДАВРОН КУТУБХОНАСИ» ЁЗГИ ТАЪТИЛГА ЧИҚИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ. ШУ МУНОСАБАТ БИЛАН САЙТ КУНДА ЭМАС, ҲАФТАДА ЯНГИЛАНАДИ, САЙТГА ЮБОРИЛАДИГАН МАТНЛАР, АУДИО-ВИДЕОЛАР БОШҚА ЭЛЕКТРОН ТАРМОҚЛАРДА ЭЪЛОН ҚИЛИНМАГАН ВА САЙТ ТОМОНИДАН МАЪҚУЛЛАНГАН ТАҚДИРДА БИР ОЙЛИК МУДДАТ ДАВОМИДА ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ МУМКИН. Davomini o'qish
Ustoz Said Ahmad bergan savollar va javoblar
Бир камтарин қаламкаш сифатида атоқли сўз устаси Саид Аҳмад феномени ҳақида кўп ўйлаб кўрганман. Жамолунгма тизмасидан оғирроқ уқубатларни кўрган бу бетакрор инсонда юмор туйғуси жуда кучли эди. “Дўрмон” ижод уйида атоқли адиб билан гурунглашиб, кўп бора бунга ишонч ҳосил қилганман. Бу “бир чимдим савол ва жавоб”лардан адабиёт мухлислари ҳам баҳраманд бўлсин, дедим… Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar
Таниқли шоир Эшқобил Шукурнинг куни-Кеча — 5 июнь куни “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида эълон қилинган янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Shahriyor Shavkat. Yangi she’rlar
Бугунги шеъриятимизнинг ёш авлодига мансуб шоирлар сафида Шаҳриёр Шавкатнинг ўз ўрни бор. Унинг шеърларида ўз йўлини тиришқоқлик билан излаётган ижодкор нафасини сезасиз… Davomini o'qish
Dunyo she’riyati: Nelli Zags & Vasko Popa. She’rlar. Nozima Habibullayeva tarjimalari
Шоира ва бастакор қизим Нозима Хабибуллаеванинг жаҳон шеъриятининг ёрқин сиймолари олмон шоираси Нелли Загс ва серб шеъриятинингёрқин сиймоси — мен суйган шоирлардан бири — Васко Попа ижодидан қилган таржималарини тақдим этаман. Davomini o'qish