Ўқувчи ҳақиқатни англаши учун муаллиф ўлиши керак. Бу ҳикмат менинг севимли асарларимдан бири — «Атиргул исми» номли романнинг муаллифи, таниқли итальян адиби ва файласуфи Умберто Экога тегишли… Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2018
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari (11)
1960-нчи йиллар бошида Лотин Америкаси адабиётида майдонга келган “янги роман” жанрининг мисли кўрилмаган мувафаққияти китобхонларнинг эътиборини ўзига қаратди. Ушбу ўзига хос “Американинг янгидан кашф этилиши” ортидан Лотин Америкаси адабиётининг бадиий мазмун-моҳиятини таърифлаб бераоладиган атамага ҳам эҳтиёж сезилди. Ва тез орада бундай атама топилди. Davomini o'qish
O’rxon Pamuq. Maktab alamlari va zavqlari.
Бошланғич синфда бир ора ёнимда ўтирган, узун қизил сочлари от думига ўхшаган бир қиз бор эди. Портфелининг ичи тишланган олмалар, бурда нонлар, нондан тўкилган кунжутлар, қаламлар, соч тасмалари билан аралаш-қуралаш бўларди, ўзи эса пала-партиш кийинарди, аммо ундан ва портфелидан келаётган хушбўй атир ҳиди мени унга боғлар, ҳар нарсани ўз оти билан айтиб, жасорат билан баён эта олишига ҳайрон қолар, ҳафта охирида уни кўрмасам, соғинардим. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Rangin lahzalar & Ozod Sharafiddinov. Shavkat Rahmonning «Rangin lahzalar» to’plami haqida
«Рангин лаҳзалар» тўпламининг муаллифи Шавкат Раҳмон ҳам ўзига хос ўткир шоирона нигоҳ эгаси. У дунёни нозик ва оригинал поэтик образлар орқали идрок этади. Унинг лирик қаҳрамони ҳам фикрловчи шахс. У замон ҳақида, истиқбол ҳақида, инсон табиатининг зиддиятлари ҳақида ўйлайди. Лирик қаҳрамон характери орқали биз шоирнинг дунёга муносабати билан танишамиз, унинг беором ўйлари ва изтиробли дардларига шерик бўламиз. Шоир инсонни севади, лекин уни идеаллаштирмайди. Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Yana bir bor armondan gapir…She’rlar
«…бир шеърида Гулчеҳра “Ҳаммаси ўткинчи. Ҳаммаси ўтар… Бир кун тарк этганда яшашнинг ғами, Сенинг юзларингда соғинчми қотар, Менинг юрагимга ботгани каби”, деб ёзади. Юрагига ботган соғинч баъзан “киприклар остида музлайди”,”дилни ўртаб оқади”, ёки “Сени қучиб соғиндим, Ҳаёт, Сени суйиб йиғладим, Ҳаёт!” каби ўқувчини ҳам ҳайратга, ҳам ҳасратга солувчи хитобга айланади. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Turkiston ertaklari & Sharifjon Ahmedov. Ertaklarning adoqsiz silsilasi
Ушбу ҳикоялар (уларни чўпчак деб аташга асло тилим бормайди, илло, сохта руҳий устунлик ишораларини ўзида яширган бу сўз, айни пайтда, фусункор ва гўзал бу эртакларга мутлақо бегона бўлган панд-насиҳат истакларини ҳам назарда тутади) бағрикенг даштларнинг ўзи каби саховатларга тўлуғ. Ҳотамтой қалби ва руҳининг табиий улуғворлиги мисқолча бўлсин зўрма-зўраки чиранишларга бегона. Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari (10)
Постмодернизм ва постмодерн тушунчалари нафақат илмга, балки оғзаки ва ёзма нутққа ҳам кириб келди, айни пайтда жуда таниш ва ниҳоят мавҳум, дудмол маъно касб этиб, XX аср охири ва шу даврга хос бўлган диний номутаносиблик, ўзига бино қўйиш, ўзини бирор тушунарсиз қиёфага солиш, эклектизм67га йўғрилган нафи йўқ билимдонликни англатадиган тушунчалар билан вобаста жаранглай бошлади. Davomini o'qish
Prosper Merime. Matteo Falkone. Hikoya & Film
Маттео ногаҳоний кулфатдан синган одамдай муштини пешанасига тираганча донг қотиб қолди. Фортунато отасини кўрибоқ уйга кириб кетган эди. Орадан кўп ўтмай, у бир коса сут кўтариб ичкаридан чиқди ва ерга тикилиб туриб, уни Жаннеттога узатди.
— Йўқол кўзимдан! — даҳшатли овоз билан ҳайқирди маҳбус. Davomini o'qish
Bobooxun Salimov. Kundaliklar yoxud Kremldagi muzokaralar
Aгар бу сўзлар шартномага киритилса, Хоразм ҳақинда генерал Кауфман ва Галкинлар ясаган шартномалардин минг мартаба ёмонроқ бўлгудек турур.Буларни товариш Искандар (Самойлович) ўқиб эшитмакка бошлаганимиздин манга ул қадар бехарлик ва кам хусалалик ариз бўлдиким, иловаларнинг охирроқларини қулоқ эшитса ҳам, кўнгил фаҳм эта билмай курсига суяниб, лолу-ҳайрон бўлибманким, иловалар ўқилуб тамом бўлгандин сўнг, ҳаммалари мани ёнимдан чиқиб кетганларини ҳам онгламай қолубман.
Ман дедим: -Ондоқ бўлса билингким, ман бу иловаларга қўшилган шартномага ҳаргиз қўл қўймасман.Чунки ман Хоразмнинг ер-сувлари ихтиёрини қўлларидин кетуб, қайтадин уларни асир ва мазлум қилмоққа асло рози бўлмасман,-деб иловаларни анга очиқ тушунтириб, дедимким:-ман Караханнинг ёнида мажлис очилган вақтда ҳамма кучимни сарф этиб, иловаларнинг бутунлай бекор бўлмоғи учун ғайрат қилурман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ulug’bekning qasosi & Osmonda quyosh yo’q edi…
27 октябр — Мирзо Улуғбек хотираси куни
Мирзо Улуғбек бир неча дақиқадан кейин ўлишини сезди. Хотиралар чақмоқ ёруғида кўринган тасвирлар каби, ҳаддан ташқари тезлик билан бирма-бир унинг хаёлидан ўта бошлади. Бу хотираларнинг ҳаммаси онгу шуурида ҳеч қандай туйғу уйғотмасдан, учиб ўтарди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Alg’ul & Abdug’afur Rasulov. Alg’ul yulduzi — iztirob ramzi
27 октябрь — Мирзо Улуғбек хотираси куни
Хуршид Давроннинг “Алғул” трагедиясида фалсафий мулоҳаза, воқеа-қаҳрамонларни қиёслаш, узлуксиз ривожланиб, бир-бирини тўлдириб бораётган фикр таянч нуқта вазифасини ўтайди. Драматург асарида рамз, қиёс, ўхшатиш кўп. “Алғул” матнига қулоқ тутсангиз қаердандир “Чўли ироқ”, “Тановар”, “Сегоҳ” сингари куйлар борлиғингизни сеҳрлаётгандай бўлади. Davomini o'qish
Shoh Ismoil Xatoiy. G’azallar.
Озарбайжон мумтоз адабиётнинг атоқли намояндалари орасида Шоҳ Исмоил Хатоийнинг муносиб ўрни бор. Озарбайжон сафавийлар давлатининг бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган Шоҳ Исмоилнинг сиёсий фаолияти, маданиятни равнақ топдириш соҳасидаги хизматлари унинг бадиий ижоди билан чамбарчас боғлиқдир. Davomini o'qish