Эски шаҳарнинг эски бир ҳовлисида тураман. Дўппидек ҳовлича, ёзув-чизувим билан унга сиғмай, тепага — болохонага чиқиб олганман; деразадан фақат томлар, томлар орасидан бошини чиқарган дарахтлару онда-сонда учиб ўтган қушлар кўринади; офтоб нури тўғри мен ёзадиган қоғозларга тушади, кўзимни қамаштиради; шовқин йўқ, ҳаммаёқ осойишта — сенга нима етишмайди, истаганингча тўйиб-тўйиб ёзмайсанми, дейман ўзимга… Davomini o'qish
Oy: Август 2016
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (3).
Масаланинг пулга боғлиқ жиҳати арзимаслигидан ташқари, зарарли ҳамдир. Пул ишлайман деб асар ёзишдан худо асрасин. Масала шундаки, сўзни исроф қилмасдан уни одамларнинг манфаати йўлида сарфлаш керак… Davomini o'qish
Iohann Wolfgang Gyote. «Faust»dan parchalar. Erkin Vohidov tarjimasi.
28 август — Иоҳанн Вольфганг Гёте таваллуд топган кун
Гётенинг «Фауст» фожиаси (1768—1832) жаҳон адабиётидаги шоҳ асарлардан ҳисобланади. Бу асар Гётенинг бутун ижодий фаолияти давомидаги изланишларининг самараси бўлди. Асарни ўзбек тилига устоз Эркин Воҳидов юксак маҳорат билан таржима қилган Davomini o'qish
Teodor Drayzer. Erk
27 август — Машҳур ёзувчи Теодор Драйзер таваллудининг 145 йиллиги
Тонг оҳиста ёришиб келяпти. Бинонинг ташқи тарафини кўркам қилиб кўрсатувчи баланд деразадан қаршидаги боғ кўзга ташланади: пурвиқор тераклар сафи тонгги туман ичида. Ётоқ деразасидан ҳам боғнинг бир чеккаси кўриниб турибди. Лекин саҳармардондан уйғонган мистер Хеймекер катта деразага яқин дарахтлар ва улар ортидаги мўъжазгина кўлни томоша қилиш учун даҳлизни кесиб ўтиб, меҳмонхонага кирди. Davomini o'qish
Ne’mat Arslon. Qulfbuzar. Novella
Инсон психикасини ўрганиш ва ўргатишда бу қавмга тенг келадигани йўқ. Масалан, ўғри-қулфбузар қандай шахс? У бирорбир бойваччанинг уйига ўғирликка тушиш учун не чоғли тайёргарлик кўради? Бу пайтда унинг руҳий ҳолатидан нималар кечади? Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (2).
Бадиий асар — муҳаббат меваси. Аммо фаолиятсиз муҳаббат — жонсиз жисмдир. Ишга муҳаббат билан киришинг, шунда сиз яхши кўрган нарсани биз ҳам севиб коламиз… Davomini o'qish
Alisher Navoiyning 575 yilligiga bag’ishlangan al`bom-katalog Moskvada nashr etildi
Москвада Алишер Усмоновнинг «Санъат,фан ва спорт» жамғармаси ҳомийлигида «Иностранка» нашриёти томонидан буюк ўзбек шоири, мутаффакири ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575-йиллигига бағишланган ва «Алишер Навоийнинг Москва жамғармаларидаги қўлёзма ва литографик нашрлари» деб номланган альбом-каталог нашр этилди (Саҳифамизда альбом-каталог билан танишишингиз мумкин) Davomini o'qish
Olim Otaxon. Qarovsiz uy
Ўғлим айтган уй мактабдан берироқда, ташландиқ майдон кунжагидаги жин кўчанинг оғзида бўлиб, маҳаллада отнинг қашқасидек барчага маълум эди. Бу уй ҳақида шунчалик ғаройиб миш-мишлар юрар эди-ки, қайси бирига ишонишингни ҳам билмайсан киши. Эсимда, болалигимизда қош қорайган маҳал шу майдон олдидан юрагимизни ҳовучлаб ўтардик… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (1).
…Агар мен подшо бўлганимда, ўзи ишлатган сўзнинг маъносини тушунтириб беролмайдиган ёзувчини ёзиш ҳуқуқидан маҳрум қилар ва юз дарра билан калтаклаш ҳақида буйруқ чиқарган бўлардим….. Davomini o'qish
Navoiy va bugungi avlod (Navoiyshunos olim Aftondil Erkinov bilan suhbat)
Навоийни англаш масаласи ҳали ҳам мураккаблигича қолмоқда. Беш аср аввалги тил ва ғояларни технологик тараққиёт асрида яшаётган бугунги кун кишисига етказиш осон эмас. Ҳозирги кўпгина дарсликларда шоир ижодидан маълум бир парча берилади-да, сўнг саҳифанинг ярмида мураккаб сўзларнинг луғати келтирилади. Буни ўқувчини матнга яқинлаштириш учун интилиш сифатида қабул қилиш мумкин. Аммо бутун дунёдаги жадал технологик тараққиёт замони ҳамма халқларни ўз мумтоз адабиётларидан бироз бўлса ҳам узоқлаштирмоқда. Davomini o'qish
Bahrom Normurod. She’rlar
Баҳром Нормуродов 1981 йилда Сурхондарё вилоятининг Жаръқўрғон туманида туғилган. Термиз давлат университетининг филология факултетида бакалавр ва магистр босқичлари таҳсилини олган. «Туркистон» газетасида, вилоят телевидениесида, Термиз давлат университетида фаолият кўрсатган. Шеърлари вилоят ва ресмублика матбуотида босилган Davomini o'qish
Anton Chexov. Uyqu istagi
Тун. Варка исмли ўн уч яшар энага қиз гўдак ётган беланчакни тебратар экан, паст овозда хиргойи қиларди: -Алла, алла, аллаё, ором олгин, аллаё… Davomini o'qish