Собиқ совет ҳукумати даврида давлат ва сиёсат кўрсатмасига кўра мақтаб, кўтар-кўтар қилинган шоиру адиблардан халқ қанча узоқлашса, танқид ва таъқибга учраганларга диққат-эътибори ўшанча ортарди. Ҳамзанинг миллат тарихидаги хизмати ва ижодкорлик қисматига зоҳирбинлик нуқтаи назарида баҳо берилгани учунми ёки ўзга бир сабаб туфайлими унга тарафдорлар сонининг ошгани сезилди. Davomini o'qish
Oy: Август 2017
Munavvar Qori. Ikki maqola va she’rlar.
Эй қардошлар, вой миллатдошлар!!! Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб, атрофимизға назар солмакимиз лозимдир. Ҳар миллат ўз саодат ҳол ва истиқболини муҳофазатиға биринчи восита илм ўлмакиға қаноат ҳосил қилиб илм ва маорифға ортиқ даражада кўшиш қилган бу замонда бизлар бу ғафлат ва жаҳолатимизда давом этсак, истиқболимиз ниҳоятда хавфлик ўлуб ҳамма оламга масхара ва кулгу ўлмоғимизда ҳеч шубҳа йўкдир. Davomini o'qish
Rustambek Shamsutdinov, Umid Bekmuhammad. 1937-38 yillar: Buxoro & Umid Bekmuhammad. Quloqlar kimlar edi: tarixshunoslikdagi talqinlar
31 август — қатағон қурбонларини ёд этиш куни
“Катта террор” 1937 йил июлдан бошланиб 1938 йил ноябргача давом этган. Шу вақт ичида бутун совет империяси бўйича 1,5 миллион киши қамоққа олинган, шундан 700 мингги отиб юборилган. Ўзбекистон ССРда эса 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача 10700 киши қамоққа олинган. Улардан 3613 киши отилган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Soxta akademiklaru arzon shon-shuhrat haqida & A’zam Obidov. Kitoblari Amerikada bosilgan shoir-yozuvchilarimizga qutlov va do‘ppini osmonga otish haqida
Ижтимоий тармоқларда яқинда мукофотланганлар қаторида шоира Фарида Бўтаевани ҳам табриклаш давом этмоқда. Биз ҳам Фарида Афрўзни самимий табриклаймиз. Аммо, айрим табриклаётганлар Фаридахонни академик шоирамиз деб алқаётганларини ўқиб таажжубланаман. Davomini o'qish
Xurshid Abdurashid. She’rlar
Бундан бир ойча аввал Хуршид Абдурашиднинг уч ҳикояси билан таништирган эдик. Бугун эса сизнинг ҳукмингизга унинг шеърларини тақдим этарканмиз, ёш ижодкор дўстимизга шеърият сирларини кашф этишда изчил бўлишини тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Ozodlik
Аёл ортиқ гапиролмади. Оппоқ юзларидан дона-дона ёш томчилари думалаб тушарди. Кўзлариданмас, лабларидан ёш қуюлиб келаётгандан, кафти билан оғзини ёпиб олди. Қишлоқ идорасининг пастқам деразасидан ёнғоқнинг шапалоқдай ям-яшил барглари кўриниб турар, барглар орасида эса қуёшнинг парчаланган нурлари акс этарди. Тоға асабий титрар, нуқул бўйинбоғини пастга тортиб, хўрсинарди. Davomini o'qish
Senator lotin-kirill masalasida rasmiy munosabat bildirdi
Кейинги кунларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинган лотин-кирилл мавзусида сенаторлар томонидан расмий изоҳ берилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иқболжон Мирзалиев (Иқбол Мирзо) Тараққиёт марказида Сенатнинг 24-25 август кунлари бўлиб ўтган ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар муҳокамасига бағишланган тадбир якунида лотин ёзувига асосланган ўзбек тили ёзуви бўйича баҳслар юзасидан шундай муносабат билдирди: Davomini o'qish
Abdivoy Rahim . Masallar & O‘rolboy Qobil. Masalchi bobo
Масал жанри бизга Гулханий бобомиздан мерос. Қолаверса, бу жанрда қалам тебратганлар бармоқ билан санарли даражада эканлигини эса жанрнинг мураккаблиги билан изоҳлашдан бошқа баҳонамиз йўқ. Абдивой Раҳим эса Қашқа воҳасининг ягона масалчи шоир десак, эътирозлар бўлмаса керак. Davomini o'qish
Nikos Kazandzakis. Qiyg‘os gullagan bodomlar…
Таниқли юнон ёзувчиси Никос Казантзакис 1929 йили юртимиз Ўзбекистонга ташриф буюради. Кейинчалик (ёзувчи вафотидан сўнг) бу саргузашт таасссуротлари унинг рафиқаси томонидан тарихий эсселар шаклида ва “Мактублар” номи билан нашр этилади. Davomini o'qish
Muhammad G’affor. She’rlar & Shoirning o’limidan sal avval yozgan ochiq xati & Sukunat sohili
Бугун ижтимоий тармоқларда ўтган йили бевақт вафот этган шоир Муҳаммад Ғаффорнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга ёзган очиқ хати эълон қилинди. Ушбу хатда шоирнинг сўнгги йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида юзага келган муҳит туфайли ўзига бўлган муносабатини баён қилган. Саҳифада Муҳаммад Ғаффорнинг шеърларини ва «Сукунат соҳили» китобини онлайн форматда ҳам тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Luqmon Bo‘rixon. Quyosh hali botmagan & O‘rolboy Qobil. Oriyat toji yoxud ikki yigit va bir qiz & Luqmon Bo’rixon ‘Hammasi hayot haqida’ teledasturida
Адиб қаламга олган воқеалар ўтган асрнинг саксонинчи ва тўқсонинчи йилларда замона зайли туфайли тоғдан чўлга кўчирилган Кенгсой қишлоғида бўлиб ўтади. Асар бош қаҳрамони Норсоатларнинг оиласи отасининг вафотидан сўнг марҳумнинг дўсти, чўлдаги хўжалик раиси Қувондиқ акани қора тортиб даштда ташкил топган совхозга кўчиб келишади. Шу орада посёлкада кутилмаган воқеа содир бўлади. Тирноққа зор уста Абил ва Улдон чеча Танзила исмли қизчани асраб олишди. Davomini o'qish
Fatma Açık. Hurşid Devran’ın “Emir Timur’un Oğlunun Ölümü Hakkında Rivayat” Adlı Hikâyesinin Üslup Açısından İncelenmesi
Hurşid Devran, doksanlı yıllardan itibaren tarihi şahsiyetleri ve yaptıklarını anlatan eserler kaleme almıştır. Bunlar arasında; Sahipkıran Emir Timur, Bibihanım Kıssası yaki Tügemegen Destan (1990), Semerkant Hayali (1989), Sahipkıran Nebiresi (1995), Şehitler Şahı yaki Şeyh Kübra Tüşleri (1998) yer alır. Semerkant’ta Emir Timur’un 660., Uluğbey’in 600. yılı ve Buhara ve Hive’nin 2500. yılı münasebetiyle 21 bölümden ibaret “Temurnoma” videofilmi ve ‘Buhara-yı Şerif (2 bölüm) filminin senerastliğini yaptı. Bu makalede Hurşid Devran’ın “Emir Timur’un Oğlunun Ölümü Hakkın- da Rivayet” adlı eseri tahlil edilmiştir (Asarni o’zbek tilida mana bu sahifada o’qishingiz mumkin: Lotinda. Kirillda). Davomini o'qish