Akutagava Ryunoske. Chakalakda.Novella

Ashampoo_Snap_2017.10.20_18h23m52s_002_.png1 март — Акутагава Рюноске таваллуд топган кун

    Кеча… туш пайтлари чамаси. Сэкиямадан Ямасинга борадиган йўлда. У отга минган хотин билан Сэкиямага қараб кетаётган эди. Хотин гардиши кенг, ҳижобли шляпа кийган эди, шунинг учун юзини кўрганим йўқ. Хаги нақши нигорли ипак кўйлаги кўринди, холос. Оти жийронга мойил, ёли қирқилган. Эркакнинг… ҳа, белида қиличи бор эди, елкасига камон ўқли садоқ осилган… Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev: Adabiyot dunyoni o’zgartira oladi & Timsohning ko’z yoshlari. Qissalar kitobi


Ashampoo_Snap_2017.11.10_11h57m31s_002_.png
Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевни таваллуд куни билан қутлаймиз

   Фикри ожизимча, ҳақиқий ижодкор энг яхши асарларини ёшлик йилларида, ҳали қандайдир “изм”лар касалига чалинмаган, “фалончи-пистончи”ларнинг назарига тушмаган пайтлари ёзиб қўяди. Бундай қаламкаш учун 17 ёшида китоб чиқармаслик фожиа эмас, яхши асар ёзмаслик асл фожиа. Davomini o'qish

Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi

Ashampoo_Snap_2018.02.26_13h59m15s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига

    Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish

Adiba Umirova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2018.02.23_16h41m54s_002_.png    Адиба Умирова бугунги ўзбек матбуотининг энг фаол иштирокчиларидан бири, десам, хато қилмайман. Унинг шеърлари ҳам адабиёт синчилари назарига тушган. Бугун мамнуният билан шоира шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Xojali qatliomini unutma!

0222

   Мен бу шеърни кўзда ёш билан ёзганман. Рамзий эмас, том маънода айтаяпман.  Ўша куни( 1992 йил 27 феврали) Москванинг «Время» ахборот дастурида озарбайжон гўдакларининг музлаб ётган  бепоён далада сочилиб ётган ўликларини кўрсатганда кўзларимдан тирқираб ёш оққан ва кечаси билан ухлолмасдан «Мен ҳам ўлдим сиз билан бирга»  сарлавҳали 3  варақли мақола ва унга илова тарзда  бир шеър ёзганман. Davomini o'qish

Somerset Moem. Ikki hikoya: Luiza & Qochqinlik poyoni

055     Инглиз адабиёти тарихида машҳур ёзувчи ва драматург Сомерсет Моэм (1874-1965) ижоди алоҳида ўринга эга. Адиб ўзининг асарларида қаҳрамонлар руҳий оламини теран очиб бергани, Бадиий сўз имкониятларини юксак маҳорат билан намойиш этгани боис жуда кенг китобхонлар оммасининг эътиборини қозонди. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.02.26_15h38m35s_001_.png   Буюк рус шоираси Анна Ахматова мен беҳад севган шоиралардан биридир.Бундан қарайиб 35 йил аввал мен шоиранинг ўша пайтгача қатағон этилган шеърларидан айрим намуналарни ва «Марсия» («Реквием») достонини таржима қилган эдим ва улар «Саодат» журналида босилган эди. Davomini o'qish

Farrux Jabborov. Oy nurida mutolaa

Ashampoo_Snap_2018.01.31_21h29m37s_002_.png  Тонг шукуҳидан маст чўпон бола кунгайда ўтлаётган қўйларга бир кўз ташлади-да, белбоғини ёзди, китобини олиб, нонни қайта ўраб қўйди. Тун ярмидан оғиб уйдан чиққан бола шу лаҳазаларни, қуёш чиқишини қанчалар кутганди. Аввалига ой ёруғида ҳам китоб варақлаб кўрди, бўлмади. Кеча ойдин бўлса-ку, ўзи биларди-я, эски лампанинг ичини олиб ташлаб, сув тўлдириб, ясаб олган лупасини ой нурига тутар, ундан йиғилиб ўтган ёруғлик китобнинг тугмадек жойини ёритар, шунда эртакларни бемалол ўқийверса бўларди. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. «Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas» kitobidan she’lar & Sirojiddin Ibrohim. She’r hali kerak

Ashampoo_Snap_2018.02.15_17h54m03s_002_.pngСаҳифа ёзувчи Маҳмуд Абулфайз (1953-2017) хотирасига бағишланади

  Маҳмуд Абулфайзни билган ўқувчилар у кишини яхши публицист, бетакрор новелла, бадиҳа ва ҳикояларнинг устаси сифатида танийди. Ижодкор шеърларидан бир қисмини анча йиллар олдин эълон қилган. Буларни эса бир куни қўлимга тутқазди. Кўриб тартиб беришимни, сўз ихлосмандлари бўлган яқинлар учун бир тўплам қилиш нияти борлигини айтди. Мен устознинг шеърлари билан шунда яқиндан танишдим. Ўзи саралаган экан. Ёшлик йилларида ёзилганлари деярли қўшилмаган. Davomini o'qish

Sobir O‘nar. Intizor

Ashampoo_Snap_2017.12.21_01h03m04s_005_.png25 феврал — Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун

   Ё тавба, одам одамни шунчалик ҳам қўмсайдими? Шунчалик ҳам зориқадими, ахир, икки йил, ҳа, икки йилдан ошиб кетган кўришмаганимизга. Дарвоқе, у мени ҳатто танимаслиги ҳам мумкин-ку, бироқ шунчалик ҳам тип-тиниқ хотирлайдими кишини? Davomini o'qish