«Xurshid Davron kutubxonasi»ning yutubdagi kanalida: «Rost» maqomi. 1961 yil yozuvlari

434Рост мақоми. Мумтоз мусиқа санъати хазинасидан. 1961 йилда ёзиб олинган нодир ёзувлар. Огаҳий, Мунис, Комил, Нодира, Фурқат, Увайсий ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқларни Юнус Ражабий раҳбарлигидаги Ўзбекистон радиоси мақом жамоаси ижро этган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Salkam 40 yil avval Falastin bolalariga bag’ishlab yozilgan she’r

212Бугун Фаластин тупроғи ёнмоқда, унинг эрксевар фарзандлари қаттол душман ўқ ва бомбаларидан қурбон бўлмоқда. Қарайиб салкам етмиш йилдан буён давом этаётган озодлик урушида фаластинликлар бир қадам ҳам орқага чекинмадилар. Davomini o'qish

Leonardo da Vinchi. Hikmatlar.

034Биз ота-онамиздан улуғ ва бебаҳо тортиқ — ҳаётни олганмиз. Улар бизни оқ ювиб-оқ тараб, кучу қувватларини, меҳру муҳаббатларини аямай улғайтирдилар. Вақт ўтиб, улар қарилик ва хасталик фаслига кирдилар. Ана энди уларга хасталикда дармон,кулфатда қувват бўлиш бизнинг вазифамиздир. Davomini o'qish

Falastin shoirlari: Mahmud Darvish. Jajji vatanim qo’shiqlari

0021
Маҳмуд Дарвиш арабларнинг яқин тарихида энг ном қозонган ва таъсирга эга бўлган зиёлиларидан саналар эди.  Маҳмуд Дарвиш фаластинликлар ўртасидаги бўлинишни ҳам қаттиқ танқид остига олар эди Шоир  2008 йили 67 ёшида юраги устида жарроҳлик амалиёти ўтказилаётган вақтда оламдан кўз юмди.Фаластин раҳбарлари  мотам маросимида Маҳмуд Дарвиш фаластинликлар билан абадий қолиши ва у бу халқ бирлигининг рамзи эканини айтишди. Маҳмуд Дарвиш ўз ҳаёти давомида ҳам истило остида, ҳам муҳожирлик ҳаётини татиб кўрди. Фаластин озодлигини куйлаган шоирнинг кўплаб шеърлари куйга солинган ва миллий ашулалар қаторидан ўрин олган. Davomini o'qish

Muin Bsisu. Qahrli qo’shiqlar

022Бугун Фаластин тупроғи ёнмоқда, унинг эрксевар фарзандлари қаттол душман ўқ ва бомбаларидан қурбон бўлмоқда. Қарайиб салкам етмиш йилдан буён давом этаётган озодлик урушида фаластинликлар бир қадам ҳам орқага чекинмадилар. Ҳар куни юрагим эзилади. Кенжа набирамни кўзда ёш бағримга босавераман. Бундан салкам 40 йил аввал, Фаластин болаларига бағишлаб ёзилган шеъримни эслайман: Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ey, elim, ey, tilim, ey, ona tuproq…

Ashampoo_Snap_2016.10.18_12h03m44s_001_.png  21 ОКТАБР — ЎЗБЕК ТИЛИ КУНИ

  Она тилимизнинг аҳамияти, унинг тарихи ва ривожига таъсир кўрсатган буюк аллома боболаримиз, ўлмас асарларга бағишланган шеърларимни сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish

Ey ona til, aziz qadrdonim! & Xurshid Davron. Ona tilim.

03421 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУННИНГ 34 ЙИЛЛИГИ

    Бизнинг миллатимиз буғдой донаси кабидир, тупроқ орасида кичкина бир уруғи қолса ҳам янгидан  уйғониб, бутун боққа таралур… Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Tilimiz

Ashampoo_Snap_2016.10.26_17h25m18s_002_.png   Бизнинг жуда бой, чиройли тилимиз бор, бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр-туйғу, ҳолат йўқ. Хақиқатан ҳам ўзбек тили ўзининг сўзга бойлиги, мусиқийлиги, оҳангдорлиги, сўз бирикмаларининг қулайлиги, мақол, матал ва ибораларнинг кўплиги, сўзларининг сермаънолиги билан бошқа тиллардан ажралиб туради. Шу маънода учун бой ва катта тарихга эга бўлган тилимизни ва ундаги бебаҳо асарларни авайлаб-асраб кейинги авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqand she’rlari & Xurshid Davron. Samarqand xayoli

Ashampoo_Snap_2016.10.16_14h30m04s_001_.png18 октябрь — Самарқанд куни

    Бир пайтлари қишлоғимиз мозори ёнидаги ариқдан ҳатлаб ўтсангиз , улкан тепаликка дуч келардингиз. Болаликда ҳамма нарса катта туюларкан. Мен ҳозир ҳатлаб ўтсангиз дедиму аслида ўша ариқ болалик пайтида каттакон сойдай, тепалик эса тоғдай бўлиб кўрингани ёдимда. Мана шу  ҳайбатли тепаликка чиқиб Самарқандни — Регистон минораларини, Гўри Мир гумбазини кўриш мумкин эди…(Хуршид Давроннинг «Хотира парчалари» дафтаридан). Davomini o'qish