Фахриёрнинг лирик қаҳрамони интеллекти баланд, шахс сифатида шаклланган. Оламга ва одамга очиқ кўз билан қарайди. Ҳар бир масалада унинг шахсий қарашлари ва нуқтаи назари бор, даврнинг ўткинчи шамолларига қараб йўналишниўзгартиравермайди. Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2023
Shoir Faxriyor 60 yoshda! Chin yurakdan qutlaymiz! Chexov ko‘zoynagidan voz kechib. Shoir Faxriyor bilan suhbat
Европа ва Лотин Америкаси адабиёти билан «оғриган» пайтларим бўлган. Устозим Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Лолазор» романи қаҳрамони гапини ўзгартириб айтганда, саксонинчи йиллар авлоди бизга соҳир реализмнинг «чангалзору» «сильвалари»ни кашф қилиб берди. Унгача ўзбек адабий интеллигенцияси дунёга Чеховнинг пенснеси орқали қарар, яъниким, асосан, рус адабиётидан улги олар эди. Davomini o'qish
