Навоий поэтик ижодининг юксак чўққисини, шубҳасиз, унинг «Хамса»га кирган достонлари ташкил этадb. «Хамса» достонларининг вужудга келиши ўзбек адабиёти тарихида энг катта ва энг улуғ воқеа бўлди. «Хамса» орқали Навоий ўзбек халқининг эпик даҳосини ёзма адабиётда биринчи бўлиб кенг ва тўла намойиш қилди. «Хамса» туфайли ўзбек адабиёти жаҳон адабиётида энг юқори ўринлардан бирини эгаллади. Унинг автори эса буюк достончилар Гомер, Фирдавсий, Данте, Низомий даражасига кўтарилди. Davomini o'qish
Oy: Январь 2019
Suhrob Ziyo. She’rlar
Ажойиб ижодкор дўстим Дилмурод Дўст тавсия қилган ёш шоир Суҳроб Зиё ўз шеърларига илова қилган мактубида шундоқ ёзибди: Ассалому алайкум, устоз! Бардаммисиз? “Самарқанд шеър оқшомлари”да суҳбатинингизни олишга иймангандим. Лекин ўшанда сизга шеърларимни юборишга ният қилдим. Асли ёзганларимни кимгадир кўрсатгим келмайди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. VIII. Taxt emas, elu yurt xizmatida & Zuhriddin Isomiddinov. Navoiy Boyqaroni nimadan qaytarib qolgandi?
Темурийларнинг йирик вакили бўлган Султон Ҳусайнга катта эътимод билан қараган Алишер Навоий унинг хайрли ишларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаган. Унга атаб қасида ёзган, “Мажолисун нафойис” асарида, шунингдек муаззам “Хамса”нинг деярли ҳар бир достонида бу подшоҳга бағишлаган боблар бор. “Хазойинул маоний”нинг ҳар бир девонидаги талай ғазалларда ҳам Ҳусайн Бойқарони мадҳ этади… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. «Ijod falsafasi» va «Mendan «Men»gacha kitoblaridan
Инсон адабиёт учун ҳам, психология учун ҳам жумбоқ эди. Ҳар иккиси ҳам бу жумбоқни очишга ҳаракат қиларди. ХХ аср бошига келиб, адабиёт ҳам, Фрейд ҳам битта саволга “Инсон ким? Қандай мавжудот? Ботини қандай? Моҳияти қаерда? Унинг истак-хоҳишларининг манбаси қеарда?!” деган саволларга жавоб излашди… Davomini o'qish
Taniqli yozuvchi Asad Dilmurod vafot etdi
Бугун таниқли ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бир неча тарихий мавзуда ёзилган асарлар муаллифи Асад Дилмурод вафот этди.Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. VII. Hirot. Navoiy Boyqaro saroyida & Usmon Sanaqulov. Husayn Boyqaro va Alisher Navoiy davrida Hirot
Ҳусайн Бойқаро узоқ йиллик машаққатли курашлар эвазига 1469 йилда Хуросон мулкини эгаллаб, ғалаёнларни тинчлантиргач, қадрдон дўсти Навоийни Самарқанддан ўз ҳузурига қайтариб, уни давлат ишларига жалб этади. У дўстини, аввал, муҳрдорлик лавозимига, кейинчалик (1472 йилдан) унга амир унвонини бериб, бош вазир этиб тайинлади. Шу кундан бошлаб Алишер Навоийнинг фаолияти мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнай бошлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. VI. Ilk devon & Husayn Boyqaro. Devon va Risola & Dilnavoz Yusupova. Navoiy devonlari
Алишер Навоийнинг «Бадоеъ ул-бидоя» (ажойиб янгиликларнинг бошланиши) деб аталган биринчи девони 1479-1480 йилларда тузилган. Бу девонда 11 навъдаги 1041-та шеърлар: ғазал, рубоий, мухаммас, мустазод, мусаддас,таржеъбанд, қитъа, луғз, муаммо, туюқ, фардлар киритилган. Бунгача Навоийнинг мухлислари томонидан ҳижрий 870 — мелодий 1465-1466 йилларда тузилгани маълум. Бу девонга ном қўйилмаганидан унинг факсимил (фото) нусхасини биринчи марта нашрга (Тошкент, «Фан», 1968) тайёрлаган Ҳамид Сулаймон уни «Илк девон» деб атаган. Davomini o'qish
Anton Chexov. Sarlavhasiz & Uch hikoya. Ovozli kitob & Anvar Namozov. Sovuq o’lkalarda qolgan armonlar
29 январь — Антон Павлович Чехов туғилган кун
Чехов ҳикматлари: • Агар хотининг сенга хиёнат қилган бўлса, хурсанд бўл. Ватанга эмас, сенга хиёнат қилибди. • Университет барча қобилиятларни ўстиради, жумладан — аҳмоқликни ҳам. • Айтишларича, алал оқибат ҳақиқат қарор топар экан, аммо бу ҳақиқат эмас. Davomini o'qish
Yangi kitob: Jontemir. Darvesh qo’shig’i & Aziz Said. Kuylanmagan qo’shiqlarim bor & Suhrob Ziyo. Yesinindan bir kosa, Mashrabdan bir jom
Жонтемир. Дарвеш қўшиғи. Сўзбоши муаллифи: Азиз Саид. Тошкент. «Akademnashr». 2018. 112 бет.
Ушбу саҳифада Жонтемрнинг илк тўплами «Дарвеш қўшиғи»га таниқли шоир Азиз Саид ёзган сўзбоши билан тўпламга биринчилардан бўлиб ўз муносабатини билдирган шоир Суҳроб Зиёнинг тақризини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. V. Alisher Navoiy Samarqandda & Botirxon Valixo’jayev. Navoiy Samarqandda
Самарқанд… Шаҳарнинг қадим кўчаларидан юрилар экан, уларда Жомий ва Навоий овозлари эшитилгандек бўлади, табаррук пойқадамларининг излари тасаввур этилади ва бу заминда юриш нақадар шарафли эканини ҳис қилади киши. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Yangi turkum
Бугунги саҳифамизда иқтидорли ёш шоирлардан Рафиқ Сайдуллонинг янги изланишларидан намуналар билан танишасиз. Davomini o'qish
Doston aytishda so’z, soz va ovoz bir bo’lsin. Baxshi Abdunazar Poyonov bilan suhbat & «Alpomish» dostoni. Hujjatli film & «Alpomish» dostonidan parchalar
Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов “Oxus Culture” ташкилоти ва Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси билан ҳамкорликда 15-16-17-18-19-январь кунлари галерея биносида “Алпомиш” достонини ижро этди. Таниқли бахши билан достон ва бахшичилик ҳақида суҳбатлашдик. Davomini o'qish