1 май — Тарихчи – археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов таваллуд топган кун
1936 йил. Қадимий Амударё қирғоқларидаги кўҳна қаълаларни текшириш учун бир ёш археолог ва ҳамроҳлари қайиқда сузиб боришарди. Қайиқ Туямуйин дарасига кирар-кирмас, тўсатдан кучли шамол бошланиб, дарёда кучли тўлқин кўтарилди. Беш дақиқагина олдин оҳистагина сузиб бораётган қайиқ гоҳ кўтарилиб, тўлқин тепасига миниб олар, сўнгра тоғдан думалатилган харсангек пастга мункиб кетар, баъзан тўлқин зарбидан гоҳ у, гоҳ бу томонга қийшаяр ва яна янги тўлқинга урилиб тикланарди. Ногоҳ даҳшатли фалокат юз бериб, бешафқат тўлқин икки ёш қайиқчи йигитни қайиқдан юлиб олиб, ўзи билан олиб кетди. Davomini o'qish