Альбер Камю (1913-1960) – француз адиби. “Бегона”, “Таназзул” каби қиссалари, “Ўлат”, “Бахтли ўлим” романлари, “Калигула”, “Қамал ҳолати”, “Мавҳумлик” – каби пьесалари, “Сизиф ҳақида асотир”, “Асотир ва қиёфа”, “Никоҳ”, “Немис дўстга мактуб”, “Исёнкор одам”, “Таъқиб ва салтанат”, “Ижод ва эркинлик” каби эсселари билан Европа бадиий тафаккурини бойитган ва уни янги босқичга кўтарган ХХ асрнинг забардаст адиби. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса ҳам фалсафий-бадиий эсселар учун уни ҳақли равишда ўз даврининг “Ақллар ҳукмдори” деб аташади. Қуйида эълон қилинаётган эсселарда санъатнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.
Davomini o'qish