Rahimjon Ali. So’zlar oqaboshlaydi rangin

05    Раҳимжон Али (Алижонов) 1993 йилда Ўш вилоятининг Қорасув туманида таваллуд топган. Ўш давлат ижтимоий университетининг жаҳон тиллари факультети талабаси. Бир мунча вақт аввал биз ёш шоирнинг бир туркум шеърлари, атоқли шоир Шавкат Раҳмонга бағишлан «Юрак билан сафар» номли кичик эссеси ва шоир Аъзам Раҳим ижоди ҳақида ёзилган мақоласи билан таништирган эдик. Бугун эса унинг «Ёшлик» журналининг янги 6-сонида «Илк учрашув» рукни остида эълон қилинган ва сайт почтасига келган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Erkin A’zam: “Asosiy mashg’ulotim — adabiyot, ammo omadim kinoda chopdi”

045Таниқли ёзувчи ва драматург Эркин Аъзам таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Зиёли хонадонда туғилиб ўсганман. Асли муаллимликдан чиққан отамиз кейинчалик туман миқёсидаги катта-кичик лавозимларда ишлаган, аммо умр бўйи китобни қўлдан қўймаган. Ўн бир фарзанд ўсган бўлсак (камина тўнғичиман), ҳозир бари турли касбнинг бошини тутиб кетганига қарамай, ҳамон китобга ишқибоз, уйда бола боқиб ўтирган сингилларгача адабий янгиликлардан хабардор, бўш вақт топилганда китобдан бош кўтармайди. Davomini o'qish

Jumagul Suvonova. Yuragimda so’zlar jarangi

021    Истеъдодли шоира Жумагул Сувонова шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик (Мана бу саҳифада). Бугун унинг «Ёшлик» журналини кечагина нашрдан чиққан 6-сонида босилган «Юрагимда сўзлар жаранги» туркумини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Zarvaraqlar: Mirzo Ulug’bek yo shoir bo’lib ketgan olim

033     Кузатиб бораётган бўлсангиз, сайтимиз саҳифаларида BBC  Ўзбек хизмати томонидан «Зарварақлар» туркуми остида тақдим этилаётган таниқли олим Хайрулла Исматуллаев (1937–2008) нинг тарихимизга оид мақолалари билан таништириб бормоқдамиз. Аввалан, бу туркум учун радио ходимларига ташаккур айтишимиз лозим.  Бугун  буюк ватандошимиз Мирзо Улуғбекка бағишланган мақолани ўқишингиз мумкин. Таъкидлаб ўтишим лозимки,  «Зарварақлар» туркумида  тақдим этилган мақолаларнинг, хусусан, бугунги Мирзо Улуғбек ҳақидаги матннинг айрим ўринлари, энг аввало,  муаллифнинг баъзида  илм билан сиёсатнинг фарқлолмай қолиши  менда эътироз уйғотди. Яқин кунларда  бу хусусдаги мулоҳазаларим акс этган  «Мирзо Улуғбек узук таққанми, тақмаганми?» номли мақоламни сайтда ўқишингиз мумкин бўлади. Davomini o'qish

Zarvaraqlar: Buxoro Amirining xati

07   Ота-боболаримиздан қолган улкан маънавий бойлик, қўлёзма асарлар Қизилқум саҳросига сочилиб кетган олтинни эслатади. Авлодларимиз яратган бу асарлар дунё кутубхона, музейларига сочилиб кетган. Жаҳондаги бирорта машҳур кутубхона йўқки, у ерда халқимиз тарихи ва адабиётига тегишли қўлёзма асар бўлмасин. Британия Музейи, Париж Миллий Кутубхонаси, Оксфорд, Кэмбриж, Сорбонна, Харвард, Йел университети кутубхоналари, Голландия, Олмония, Испания, Италия, Ватикан китобликлари, ҳамда Туркия, Эрон, Ҳиндистондаги кутубхоналарда ўзимиз сақлай олмаган кўплаб ёзма адабиётларимиз намуналари авайлаб асраб келинмоқда. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Onaizorim. Qissa

056      Яна баҳор келди. Яна далалар, яйловлар, сен қадам қўйган йўлаклару сўқмоқлар узра чаппар уриб нозланди. Сен ҳам баҳор каби эмасмидинг, онам? Йўқ, сен тупроқ каби эдинг. Бағридан анвойи чечакларни ўстириб юборган ва теваракни гўзаллигу латофатга буркаган, инсонлар учун турли меваларни етиштириб ғарқ пиширган, болаларинг ҳамда яқинларингнинг хоки пойига ясланиб, ўзини инсонлар учун харж айлаб юборган хоксор тупроқ! Davomini o'qish

Yevgeniy Yevtushenko. «Oq qorlar» kitobidan she’rlar

091    Шеърларим мендан кейин қанча йил умр кўради? Билмайман. Шоирнинг ўз шеърларидан узоқ яшаши — ўлик отлар жиловини тутиб турган аравакаш ҳолати каби кулгили. Шундан қўрқаман. Шеърларим мендан аввал ўлиб кетмаса, шунинг ўзи мен учун бахт. Агар менинг ҳали туғилмаган набирам учун ҳам улар ўз аҳамиятини йўқотмай қолса янада бахтлироқ бўлар эдим. Ундан узоқроққа қараш қўрқинчли. Аммо Улуғбек сингари одамлар тўғрисида ўйласанг, ичингдаги шуҳратпарастлик тўйғусидан асар ҳам қолмайди. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul: Ijod ilohiyotga daxldorlikdir

001    Ижод илоҳиётга дахлдорликдир; ижод илоҳиёт эшикларини қоқишдир. Шу сабабли инсоният ушбу илоҳиёт бонгларини эшитиш учун санъатга ҳамиша эҳтиёж сезаверади. Ижод буюкликка, қудратга, гўзалликка тақлид қилишдир. Одам ҳатто дўзахий жамиятда ҳам зулмат қоплаган кўнглининг бир четида буюкликка, гўзалликка эҳтиёж сезади: ана шу эҳтиёж уни саньатга бошлаб келаверади. Инсон воқелик олдида ёки воқелик қиёфасидаги кўлам олдида жуда кичкина, ожиз. Воқеликнинг забардастлиги одамни қисматнинг қули қилиб қўяди – ижод эса ана шу қулликка исёндир. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Islohotchi Islomxo’ja va uning sirli o’limi

08    Исломхўжа Хоразмда энг нуфузли бўлган Саид Отойи хўжалардан Саид Муҳаммадхўжа мутаваллининг набираси бўлиб, 1872 йилда туғилганди. Отаси Иброҳимхўжа Ферузхоннинг тоғаси бўлиб, Хонқа ҳокими бўлган, кейинчалик бош вазир лавозимини эгаллаганди. Мактаб ва мадраса таҳсилини олган Исломхўжа олдинига хон саройида закотчи сифатида ишлайди.1889 йилда эса 17 ёшли Исломхўжани Феруз Хивадан кейин иккинчи ўринда турувчи Ҳазораспдек муҳим стратегик, савдо шаҳрига ҳоким қилиб юборади. Орадан вақт ўтиб, тажрибага эга бўлган Исломхўжа 26 ёшида Ферузхоннинг бош вазири сифатида яна Хивада иш бошлайди. Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. She’rlar

045

   Тилланисо Эшбоева 1993-йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. “Дилхат” шеърий тўплами муаллифи. Шеърлари “Сизга шеър айтгим келади” ёшлар баёзида, туман, вилоят ва республика газета-журналларида ёритилган. Шу йил Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлади («Уч илдиз» веб-саҳифасидан юборилган маълумот. Пастда ёзилган изоҳга қаранг). Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Quyosh, chol va qiz

02225 июль — атоқли рус адиби Василий Шукшин таваллуд топган кун

Ҳикояда ҳамма нарса тушунарли, ҳатто ундан ҳам зиёд бўлишини истайман…  Адабиётда ҳамма вақт қандайдир спорт мусобақасига ўхшаган ҳолат бор. Қани ким ихчамроқ ёзади? Ким мураккаброқ! Ким журъатлироқ! Ҳолбуки, адабиёт – ҳақиқатдир. Кашфиётдир. Унда ким дадил-у, ким мураккабу, ким эпикроқ – бунинг ҳеч аҳамияти йўқ. Ҳақиқат борки, адабиёт бор…(Василий Шукшин) Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. Suhbat va she’rlar

09

   Иброҳим Ғафуров «шеър бу шоирнинг ўзи», дейди. Шоирнинг ўзи бўлмаса, у ёзган шеър шеър бўлмайди. Чунки ифода этилган туйғулар рост чиқиши керак-да! Агар дунё шоирлари ижодини кузатган бўлсангиз, шоирнинг зўри муҳаббат лирикасида билинади. Бинобарин, муҳаббат ҳақида илиқ-милиқ шеърлар ёзадиган шоирлар ижтимоий мавзуда ҳам чақнаб чиқмайди, илиқ-милиқ фикр айтишдан нарига ўтолмайди. Davomini o'qish