Ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган дунёнинг ноёб шахсларидан бири Стив Жобс Стэнфорд университети талабалари ҳузурида сўзлаган ғаройиб нутқида мақсад ва амал ҳақида ҳикоя қилади. Бу нутқда нотиқлик ва драма санъатининг барча қоидаларига риоя қилинган. Бу нутқ замонамизнинг энг илҳомбахш ва кишини мақсад сари дадил одимлашга ундовчи нутқларидан бири сифатида тан олинган. Davomini o'qish
Oy: Сентябрь 2016
Sirojiddin Ibrohim. Rubob bilan vals
“Истеъдод билан учрашиш байрам!” деган ибора топиб айтилган. Машҳур санъаткор Ботир Зокиров рассом Рўзи Чориевга ёзган шахсий мактубида таъкид этганидек: “Бетховен ва Мажнунлар ҳақида ўқиш, эшитиш бошқа-ю, уни шахсан билиш, у билан кўришиб туриш, у билан ёнма-ён яшаш, булар ҳам камлик қилгандай киши ўзини унинг дўсти деб ҳисоблаши бутунлай бошқа гап. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ikki hikoya
29 сентябр — Шукур Холмирзаев хотираси куни
Чалқанча, осмонга қараб ётибмиз. Осмон тўла юлдуз. Кўз қамашади, жимир-жимир. Сомон йўли юлдузлари бошимиз устидан ўтиб, оёқ томонимиздаги қоп-қора тоғнинг орқасига эгилган. Осмоннинг гоҳ у ерида, гоҳ бу ерида юлдуз учади. Учига кичкинагина тош боғлаб отилган бир қатим оқ ипакдай. У учиб бораётганида, гўё думидан бир аланга тушади-ю, то манзилига етгунча уни ёндириб кул қилади… Davomini o'qish
Ja’far Muhammad. Abulma’oniy ma’naviyati (Bedil hayoti va falsafiy qarashlariga chizgilar)
Бедил Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг инқирозга юз тутган таҳликали пайтида яшади, у бу феодал жамиятнинг сиёсий тузумини инкор этиш билан бирга, ҳинд ва мусулмонларнинг ўзаро бирлашуви зарурлиги ҳақида қайғурди. Ўз-ўзидан маълумки, у ўзининг фалсафий фикрлари ва қарашларини очиқ айтиш имкониятдан маҳрум эди, шунинг учун ҳам ўз фикрларини хаспўшлаб, турли ишоралар, мажоз ва рамзу киноялар орқали баён этишга мажбур эди… Davomini o'qish
Bobur Elmurodov. She’rlar va badialar
Бугун ўзбек шеърияти жуда кўп янги номлар билан бойиди. Уларнинг изланиш ва тажрибалари кўзга кўринмоқда. Ана шундай ўз йўлини топишга уриниб, қаламини турли жанрларда синаб кўраётган ва бағоят маъқул томони, бугунги шеъриятимиз пасту баланди ҳақида фикрлашга, уларга диққатни қаратишга уринаётган Бобур Элмурод ижодидан айрим намуналарни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Abdurashid Mamadolimov. Kengurular mamlakatida va Malay-yurt hangomalari
Охирги уч йил ичида Австралияга бир неча марта боришимга тўғри келди. Қуйидаги дастлабки туркум ҳикояларим ўша сафарларим таасуротлари хақида бўлса, кейингилари яшаб, ишлаб турган Малайзияда кечаётган ҳаётимдан айрим ҳангомалардир. Davomini o'qish
Alisher Muqimov. G’azallar
Яқинда Одил Икром тавсия қилган шоира Шаҳодатбону Имомназарованинг «Осмон эшиги» шеърий тўпламига кирган шеърлари билан танишган эдингиз. Бугун таниқли шоир тавсия қилган яна бир ижодкор — Алишер Муқимов ғазалларини тавсия этмоқдамиз. Davomini o'qish
Aziz Said. She’rlar
Шоир укам Азиз Саидни 55 ёши билан чин юракдан қутлайман!
Одамзод ижод қила бошлаганидан буён адабиёт, санъат, мусиқа ана шу мақсадга хизмат қиляпти. “Авесто” ва “Рамаяна”, “Қобуснома” ва “Калила ва Димна”дан тортиб “Гўрўғли”ю “Алпомиш”гача, Шарқу Ғарбнинг антик адабиётидан бугунги адабиётгача қалб тарбияси, руҳнинг эркинлиги ва озодлиги, муқаддас туйғуларнинг умрбоқийлиги гарови бўлиб келган (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Burhoniddin Marg’inoniy. «Hidoya» va boshqa asarlaridan parchalar
23 сентябрь — Буюк фақих, имом Бурҳониддин Марғиноний куни
Шарқ мусулмон оламида «Ислом дарахти Арабистонда кўкариб гуллаган бўлса меваси Мовароуннаҳрда етилган». деган ҳикматли эътироф бор. Айни шу эътирофнинг пайдо бўлишига сабабчилардан бири ислом ҳуқуқшунослигининг улкан намояндаси Бурҳонниддин Марғинонийдир… Davomini o'qish
Toni Morrison. Nuridiydam
Қанийди, шоир бўлиб туғилсайдим. Адабиётда шеъриятнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Лекин бу менинг қўлимдан келмайди. Начора ҳеч ким бўйидан баланд сакролмайди. Шеърият ҳақида ўйласам, худди мен йўлнинг ўнг томонида эмас, чап томонида турган йўловчидай ҳис қиламан ўзимни. Бироқ шеър ўқишни канда қилмайман. Ўзимга ёққан сатрларни куйга соламан (Нобель мукофоти лауреати Тони Моррисоннинг «Goodreads» нашрига берган интервьюсидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Halima Xudoyberdieva. She’rlar & Yorug’ dard hosilasi. Shoira bilan suhbat
Мен умр бўйи тинмай ишлаганман, тинмай ижод қилганман. Бу пайтда туйғуларим фавворадек бўлиб оқиб келарди. Менимча, ижодкор шу пайтда Оллоҳ билан ёлғиз қолса керак. Тунда тиниқ, ёрқинроқ ишлаш мумкин. Davomini o'qish
Muhammad Yusuf she’rlari uyg’ur tilida
Таниқли шоир Муҳаммад Юсуф шеърларини Кошғардаги шеъриятимизнинг фидойи тарғиботчиси ва маҳоратли таржимони Ёлқин Азизий ўзбекчадан уйғур тилига уйғунлаштирган.
Taniqli shoir Muhammad Yusuf she’rlarini Koshg’ardagi she’riyatimizning fidoyi targ’ibotchisi va mahoratli tarjimoni Yolqin Aziziy o’zbekchadan uyg’ur tiliga uyg’unlashtirgan. Davomini o'qish