Nasrullo Ergash. Sog’inch — eng uzun she’r & Nargiza Odinayeva “Sohir tuyg’ular” teleloyihasida

09Ҳаммамиз ҳам болаликни соғинамиз, кўнглимизнинг туб-тубида, гарчи энди иложи йўқлигини яхши билсак ҳам, болаликка қайтгимиз келади. Аммо яшаган сари эсимиз кириб, ақлимиз тўлишиб бораркан, болаликда қилган буюк хатоларимиз кўзимизга энди эриш туюла бошлайди. Энди ўша хатоларни қилишга ошкора уяламиз, ҳатто ор қилишимиз ҳам мумкин. Эҳтимол, болаликдаги энг тоза самимият бизни аллақачон тарк этгани туфайли олис болаликка қайтгимиз келар-у, аммо зинҳор бола бўлгимиз келмас. Бора-бора болаликни ҳам соғинмай қўярмиз. Кўнгли боладек пок шоира Н.Одинаева биз катталарнинг ана шу фожиасини энг узун шеър қилган. Davomini o'qish

Har nafasda uyg’oqman (Shayx Alouddin Mansurni xotirlab)…

034Ҳар нафасда уйғоқман (Шайх Алоуддин Мансурни хотирлаб)… Шанба 31октябр соат 18:15да SEVIMLI телеканалида томоша қилинг

     Шайх Алоуддин Мансур…. 14 асрдан кейин муқаддас китобимиз Қуръони Карим маъноларининг замонавий ўзбек тилидаги илк таржимони, нафақат ўзбек халқи, балки бутун Марказий Осиё мусулмонларининг фахри, атоқли уламо, забардаст олим Шайх Алоуддин Мансур Ҳазратларини хотирлаб Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Yangi quvvat manbai qayerda? & Dilmurod Quronov. Ikki kitob

00727 октабр — Таниқли адабиётшунос олим Дилмурод Қуроновни  60 ёши билан чин юракдан қутлаймиз ва сермаҳсул фаолияти узоқ йиллар давом этишини тилаймиз.

    Бугунги адабиётда юксалиш борлигига шубҳа қилмайман. Бироқ бу юксалиш, назаримда, 60-йилларда бошланган ва 80-йилларга яқин кучли тезланиш олган юқорига ҳаракатнинг инерция кучи таъсиридаги давоми, холос. Шунга кўра, муаммони бироз бошқачароқ қўйиш керакка ўхшайди… Davomini o'qish

Zulxumor Orifjonova. Yangi she’rlar

021 Зулхумор Орифжонова шеърларини илк бор кутубхонамизда тақдим этганда бир оғиз гап ёзгандим: Зулхуморнинг шеърлари билан танишгач, (унинг шеърларини тавсия қилган) Жонтемирнинг адашмаганига ишондим. Davomini o'qish

Dilora Xoliqova. She’rlar

031Саҳифада тақдим этилаётган шоира шеърларини менга юборган Гўзал Рўзиева шундай ёзади:         «Устоз, сайтингизга яна бир ижодкорнинг шеърларидан юборяпман. Яхши шеърлар улар, менимча. Муаллифнинг исми-шарифи Дилора Холиқова, адашмасам, ҳали сайтингизда чиқмаган у. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Uyqu qochganda. Tundaliklar. Birinchi daftar & Asqad Muxtor. Hujjatli film & Kitoblar

084Устоз адиб Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллиги олдидан

      Атоқли адиб, шоир, файласуф Асқад Мухторнинг сўнгги асари – Тундаликлари жамланган ва «Уйқу қочганда» номи билан 2005 йилда нашр этилган китобчани қайта-қайта мутолаа қиламан. Устоз адиб – дунё ҳикматларини мўъжизалар тарзида туя оладиган ва шунга монанд ифода қила оладиган қаламкаш эди. Davomini o'qish

Odil Yoqubov. Boysun safari & Shukur Xolmirzayev. Odil aka haqida o’ylasam

0_15da57_69afed08_orig.png20 октябрь — атоқли ёзувчи Одил Ёқубов таваллуд топган кун

    Ёзувчининг сувратини кўрмаган, у билан мулоқотда бўлмаган пайтларингда қиёфасини асарларидан олган энг яхши таассуротларинг, инсоний фазилатлар асосида ўзинг яратасан экан: у, албатта, баланд бўйли, ғоят кўҳли ва фақат яхшилик рамзини ўзида мужассам этган зот бўлиб кўринади… Davomini o'qish

Odil Yoqubov. Olti etyud

03220 октябрь — Устоз Одил Ёқубов таваллуд топган куннинг 94 йиллиги

     Атоқли адибнинг таваллуд кунида унинг этюдларидан намуналар тақдим этмоқдамиз. Французча «этюд» атамаси машқ, ўрганиш деган маъноларни англатади. Шу нуқтаи назардан қараганда, сизга тақдим этилаётган этюдлар маҳоратли адибнинг ижодий устахонасига теран назар ташлаш имконини беради. Хусусан, бугун бирдан ҳикоя ёза бошлаган ёш ижодкорларга ижод пиллапоясининг биринчи пилласи ҳам борлигини, бу пилла «этюд» деб аталашини эслатишни ҳам ўйладик. Davomini o'qish

Iskandar Yoqubov. Otam haqidagi xotiralardan

0320 ОКТЯБРЬ — АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ ОДИЛ ЁҚУБОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

    Шу кунларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти Искандар Ёқубов отаси – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг биз билмаган қирраларини очиб берувчи “Диёнатли умр” хотиралар китобини қайта ишлаб, кенг сонли китобхонлар эътиборига такдим этди. Қуйида Искандар Ёқубовнинг фикрлари ва “Диёнатли умр” китобидан олинган хотираларни эълон қиламиз. Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Cho’kayotgan ziyo kemalari

055Мамлакатимизда ноширлик соҳасида кўплаб муаммолар тўпланиб қолган бўлиб, уларни ҳал этиш учун қатъий чора-тадбирлар кўриш лозим. Биргина мисол – мустақилликка эришганимиздан кейин нашриётларни давлат тасарруфидан чиқариш жараёни бошланди. Лекин ҳисоб-китобга келганда улар на давлатники, на хусусий эди. Бу эса кимлар учундир талон-тарожликка имкон яратди ва нашриётлар ҳар тарафлама таназзулга юз тутди. Davomini o'qish