Ижтимоий тармоқларида шоирлар ижоди билан боғлиқ саҳифаларни кузатиб бораман. Ана шундай мунтазам кузатган ижодкорлардан бири, юрагимни юксалиб бораётган фикрий салоҳияти билан ёрита олаётган сатрлар муаллифи Гулноз Мўминовадир. Davomini o'qish
Oy: Апрель 2022
Jamol Sarayyo. Yodda qolgan satrlar
Ўлимидан кейин чорак аср вақт ўтган бўлса-да, Жамол Сурайё турк китобхонлари, шеърият ихлосмандларининг энг севимли шоирларидан бири сифатида яшаб келмоқда. Унинг муҳаббат шеърлари бундан кейинги асрлардаям ўқилишига ишонаман. Чунки, муҳаббат ўлмасдир. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Ikki kitob: Saylanma & Ruhiyat & Ibrohim Haqqul. Haqiqatga sig’inish & Tilak Jo’ra hayoti va ijodiga bag’ishlangan «Bedorlik» radiodasturi
Тилак Жўра ҳам устоз Миртемир изидан борган, ўзбаки юрагини тингган шоир. Унинг шеърларига Юрак овози самимият бағишлаб туради. Davomini o'qish
Antuan de Sent–Ekzyuperi. Kichkina shahzoda. Radiospektakl & Qissadan falsafiy fikrlar & Xurshid Davron. Eng hayotiy ertak.
Чорак асрча аввал суҳбатлардан бирида: “Мабодо узоқ сафарга чиқадиган бўлсангизу сизга беш китоб олишга имкон берилса,қайси ёзувчиларнинг китобларини олган бўлардингиз?” — деб берилган саволга жавоб бериб, оладиган китобларим ичида албатта Антуан Де Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода”си бўлишини айтиб ўтган эдим. Davomini o'qish
Ey Sarbon — Sa’diy Sheroziy — Botir Zokirov & Ahmad Zohir & Sherali Jo’rayev
Асрлар давомида буюк Саъдийнинг бу машҳур ғазалини кимлар қўшиқ қилиб айтмаган. Биргина ХХ асрда уни юзлаб Шарқ ҳофизлари, шу жумладан бетакрор иқтидор соҳиблари Ботир Зокиров, Аҳмад Зоҳир, Шерали Жўраевлар бу қўшиқни маромига етказиб, ҳар бири ўзига хос тарзда куйлаган. Бугун бу қўшиқни улуғ Ботир Зокиров таваллуд топган кунда унинг ижросида эшитиш нақадар мароқли… Davomini o'qish
Iqbol Qo’shshayeva. Yuragini meros qoldirgan inson & Botir Zokirov. Fors taronalari & Botir Zokirov tavalludining 85 yilligiga bag’ishlan ‘Bugun’ radiodasturi (26.04.2021)
Эртага — 26 апрель куни бетакрор санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган кун
Ботир Зокиров!… Қиёси йўқ ва ҳеч қачон бўлинмайдиган, яхлит олам… Қанийди санъаткорнинг ҳақиқат рўпарасида қанчалик хоксор бўлса, жаҳолат қаршисида ўшанчалик мағрур қалбини тушунолсанг… Хаёлпараст «Кичкина шаҳзода»сининг орзуларини, дардларини ҳис қилган кўнгли ҳақида ўйлаб, унга ҳеч қачон хиёнат қилмаган, ҳар қандай оғир дақиқаларда ҳам уни тарк этмаган, ҳеч кимникига ўхшамаган юрагига қулоқ солгим келади.
Bugun betakror hofiz Tavakkal Qodirov tavallud topgan kun & Orziqul Ergash. Аrmon yoxud Tavakkal Qodirovning qishlogʼimizga kelgani haqida hikoya
24 апрель — Бетакрор ҳофиз Таваккал Қодиров таваллуд топган кун
Таваккал ҚОДИРОВ (1926.24.4, Қува тумани — 1996.13.4, Фарғона) — хонанда (лирик тенор), Ўзбекистон халқ артисти (1989). Фарғона мусиқа билим юрти (1961) ва Фарғона пед. инти (1990) ни тугатган. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Auditoriya
Бугун атоқли ёзувчи ва адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдамнинг туғилган куни
Улуғбек дўстим! Сиз бугунги адабиётимизнинг улуғ бекларидансиз, ўзбек китобхонининг чинакам ҳамдамига айланган, ҳар бир янги асарингизни кутгувчи ўқувчиси бор ижодкорсиз. «Хуршид Даврон кутубхонаси» номидан чин юракдан қутлаб, Яратгандан узоқ умр ва баракали ижод тилайман.
Davomini o'qish
G’afur G’ulom. Afandi o’lmaydigan bo’ldi & Hasan kayfiy. Hikoyani muallifning o’zi o’gigan
center;»> Атоқли шоир ва ёзувчи академик Ғафур Ғуломнинг яқинлашаётган таваллуд топган куни муносабати билан тайёрланган саҳифада «Афанди ўлмайдиган бўлди» ҳикоясини ўқишингиз ва «Ҳасан Кайфий» ҳикояларини тинглашингиз мумкин. Davomini o'qish
Cho’lpon Ergash. She’rlaridan namunalar & Ibrohim Haqqul. Zulmatlarga qo’sin tortar qo’shig’im…
Атоқли шоир Чўлпон Эргаш таваллудининг 85 йиллиги олдидан
Чўлпон Эргашнинг сайланмасини ўқиш – шоирлик қисмати қанчалик мураккаб ва шарафли эканини англашга, истиқлол ва мустақиллик моҳиятини янада теран мушоҳада этишга ҳамда дунёга очиқ кўз билан қарашга ёрдам кўрсатиши шак-шубҳасиздир.
Davomini o'qish
Oydin Hojiyeva. She’rlar & Shom shu’lalari & Abdug’afur Rasulov. Oydin she’riyat & Shoira tavallud kuniga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi
22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
Ҳеч ким қўлламаган қиёс, тимсолни кўриш, тасвирлаш – шоирликнинг муҳим синовларидан. Ўзбек шеъриятида нозик дидли, бетакрор кўриш қобилиятига эга шоирлар кўп. Шулардан бири ҳозирги ўзбек шеъриятининг истеъдодли вакиласи Ойдин Ҳожиевадир… Davomini o'qish
Mahmud As’ad Jo’shon. Tasavvuf va naqshbandiylik & Zikrullohning fazilatlari & Orziqul Ergash. Umrga tatigulik saboq
Ҳазрат Маҳмуд Асад (Асъад) Жўшон ҳақларидаги дастлабки маълумотларни Садриддин Салим Бухорийнинг китобларидан ўқиганман: Аждодлари асли бухоролик. Туркияда туғилганлар. Австралияда яшаганлар. Истиқлолнинг дастлабки йилларида Бухоройи шариф зиёратига келганлар. Силсилаи шарифнинг қирқинчи бўғин пири муршиди сифатида эътироф этилган нақшбандий… Davomini o'qish