Yasunari Kavabata. Ko’zgudagi oy aksi. Olim Otaxon tarjimasi

071     Кунлардан бир кун Кёконинг хаёлига кафтдеккина полизни кўзгу орқали касалманд эрига кўрсатиш фикри келди. Эри анчадан буён иккинчи қаватдаги пешайвонда кўрпа-ёстиқ қилиб ётар, афтидан, унинг қалбида ҳаётга нисбатан янги ҳавас туйғусини фақат шу мўъжазгина кўзгу қайтадан уйғотиши мумкиндай туюлар эди. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Kuy avjida uzilmasin tor & Erkin A’zam. Otdosh og’am

Ashampoo_Snap_2016.11.26_22h20m39s_005_.pngУстоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги олдидан

    Эркин Аъзамнинг сизга тақдим этилаётган мақоласи устоз Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги арафасида нашр этилган тўплам учун ёзилган эди. Ўша тўпламга, шу жумладан, менинг ҳам «Устоз ибрати» мақолам кирган ва устозимга бўлган меҳримни қўлимдан келганича ифода этган эдим.  Хурсанд бўлганим, бу тўплам устознинг ҳаётлик кунларида нашр этилди. Davomini o'qish

Ejen Ionesko: Absurd teatrining kelajagi bormi?

Ashampoo_Snap_2016.11.24_22h08m13s_003_.png26 ноябрь — Таниқли драматург Эжен Ионеско таваллуд топган кун

   Сўзим сўнггида, яна таъкидлайман, мен “абсурд” сўзи ҳақиқатини ҳали англаб етганимча йўқ. Унинг ҳақиқатига етсамгина у ўзини фош қилади ва бу сўз шунда ўз кучини йўқотади… Davomini o'qish

Abdumajid Azim. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.11.25_16h14m27s_003_.png26 ноябрь — Шоир Абдумажид Азим таваллуд топган кун

     Замонавий ўзбек шеъриятида ўз йўли, ўз овозига эга шоирлардан бири Абдумажид Азимдир. Бугун шоир дўстимизнинг таваллуд кунида унинг бир туркум шеърини сизга тақдим этар эканмиз, унга ижодий ютуқлар, саломатлик ва фарзанду набиралари кмолини кўриб юришини тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Usmon Chevikso’y. Aslo yig’lama

09    Уйни қайғу босган. Ҳатто эшиклар, жовонлар ҳам ҳузн билан очилиб, ҳузн билан ёпилгандай бўлади. Радиодан ҳам ҳузн тўла ашула эшитилади. Деворлар, гуллар, расмларда ҳам қайғу акси бор. Нонуштада ҳам овқат эмас, ғам ейилаётганга ўхшайди. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. «G’amgin qo’g’irchoq» kitobidan eski va yangi tarjimalar

0_144765_a8436de8_orig.png     Менинг энг севимли шоирим ИшикаваТакубокунинг «Бир ҳовуч қум» тўпламига кирган шеърлари билан танишдингиз. Энди навбат шоирнинг ўлимидан кйин нашр этилган улуғвор китоби — «Ғамгин қўғирчоқ»қа етди. Китобнинг номи Такубокунинг «Танка — менинг ғамгин қўғирчоғимдир» деган гапидан олинган. Davomini o'qish

Abdulahad Abdurashid Barqi. Shivirlar ismingni yomg’ir betinim…She’rlar

097    Уйғур адабиётшуноси ва шоири Абдулаҳад Абдурашид Бaрқининг  шеърий, адабиётшуносликка оид тщпламлари ва роман нашр этилган.  У бир қатор ўзбек шоирлари, жумладан, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Хуршид Давронларнинг шеърларини уйғурчага ўгирган. Сайтимизда унинг устоз Абдулла Орипов шеъриятининг уйғур адабиётига таъсирига бағишланган мақоласи эълон қилинган (Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Ikki hikoya: Sadoqat qurboni & Murdaning qo’li

09

   Мана, қачонлардир содир бўлган, ўзим гувоҳ бўлган ва нимагадир ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган ғамгин хотираларимдан бири. Ўша кунлардан бери қанчалик ғамгин, ҳаяжонли, қўрқинчли дамларни бошимдан кечирмадим. Лекин барибир, ўн-ўн икки ёшларимда мен билган Маймоқ холанинг қиёфаси бирор кун кўз олдимдан кетмаслигига ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Davomini o'qish

Bayram Ali. Zulm va Nomus

Ashampoo_Snap_2016.11.16_23h09m12s_003_.png    Саттор элбеги жанжал чиққан жойга яқинлашганида  тўпланган  оломон бўлаётган  воқеани талмовсираш ила кузатиб турар,  кечаги йигит эса қўлидаги паншахаси билан  қўшни Чироқчи овулининг  обрўли кишилардан саналмиш Дайёр махсум  ва унинг икки одамини йўл бурчагига сиқиб турарди. Элбеги асабийлашди… Davomini o'qish