Usmon Chevikso’y. Aslo yig’lama

09    Уйни қайғу босган. Ҳатто эшиклар, жовонлар ҳам ҳузн билан очилиб, ҳузн билан ёпилгандай бўлади. Радиодан ҳам ҳузн тўла ашула эшитилади. Деворлар, гуллар, расмларда ҳам қайғу акси бор. Нонуштада ҳам овқат эмас, ғам ейилаётганга ўхшайди.

Усмон Чевиксўй
АСЛО ЙИҒЛАМА…
Туркчадан Шаҳина Иброҳимова таржимаси
045

045Таниқли турк ёзувчиси Усмон Чевиксўй (Osman Çeviksoy) 1951 йили туғилган. 1988 йили Анкара Ғози университетининг егко тили ва адабиёти бўлимини тугатди. Шундан кейин Туркиянинг турли шаҳарларида ва Германияда ўқитувчилик қилди. Унинг илк шеъри 1968 йили «Сабоҳ» газетасида чоп этилди. 1982 йилдан бошлаб унинг ҳикоя ва романларидан иборат китоблари нашр этила бошлади. Чоп этилган ҳикоя китоблари: Beyaz Yürüyüş (1982), Tutuklu Yürek (1982), Ağlamak Yasak (1984), Duvarın Öte Yanı (1985), Kar Yağar Gül Üstüne (1986), Derdimi Gül Eyledim (1989), Geriye Hüzün Kalır (1990), Sana Seni Anlatmak (1994), Aklıma Yıldız Düştü. Романлари: Başıma Dağlar Düştü (1994, Ömrümüz Gurbet (2008)

045

Саҳар….

Уйни қайғу босган. Ҳатто эшиклар, жовонлар ҳам ҳузн билан очилиб, ҳузн билан ёпилгандай бўлади. Радиодан ҳам ҳузн тўла ашула эшитилади. Деворлар, гуллар, расмларда ҳам қайғу акси бор. Нонуштада ҳам овқат эмас, ғам ейилаётганга ўхшайди.

Нонуштадан кейин уйдаги икки бола биринчи маротаба кўчага чиқиш, велосипед учиш учун хархаша қилишмайди. Бу болалар бу тонг бирданига улғайиб қолгандай. Биринчи марта уришмасдан, тортишмасдан бир жойда тинч ўтиришибди. Одоб сақлаган ҳолда катталарнинг гапини бўлмайдилар. Буйруқларни “сен қил, мен қил” демай, шу заҳоти бажо келтиришади. Улар бугун жуда маюс. Қаноти қайрилган қушдай жовдиришади.

Тушлик вақтида ҳам қайғу ҳукмрон. Ҳеч кимда иштаҳа йўқ. Фақат соатнинг чиқиллаши эшитилади холос. Дастурхон атрофига йиғилмасдан буруноқ барчанинг қорни тўйган. Одат юзасидан наридан бери овқатланган бўлишади, лекин овқат устига яна ҳузн нафаси уради. Ликопчалардаги овқатлар еб бўлиннмай дастурхондан турилади.

Уй бекаси идиш–товоқ юваётиб ўзини тўхтатолмайди, йиғлайди. Бу сассиз садосиз йиғидир. Ўзини тутишга ҳарчанд уринмасин, бир зумда чаккалари ҳўл болади. Қўли сувда, билаги билан кўзёшларини артади. Ўзи билмаган ҳолда ора–сирада бурнини тортиб қўяди.

Эркак хотинининг бурун тортишидан йиғлаётганини сезади. Юраги баттар эзила бошлайди. “Нима қилсам экан?” деб ўйлайди. Лекин қўлидан ҳеч нарса келмайди.
— Тайёрмисизлар, – деб сўрайди болаларидан
— Нимага?
— Кураш тушмаймизми?

Болаларнинг қайғуси тарқагандай бўлади. Иккаласи ҳам кулимсираб, бирданига:
— Тайёрмиз, – дейишади.
Олдингиларидан бошқача, қоидалари бутунлай ўзгариб кетган кураш бошланади. Ота болаларини аяйди, болалар оталарини… “Икки киши бир кишининг худоси” дея ота болаларига енгилиб

бермоқчи бўлади. Ўз навбатида болалар ҳам отасига енгилишни хоҳлайдилар. Бу орада ошхонада йиғлаётган онанинг бурун тортишлари эшитилмайди. Бу курашни давом қилдириш учун етарли сабаб. Кураш она идиш–товоқларни ювиб, мева олиб келгунича давом этади.

Узум нордон, олхўри қуртлаган, нок қаттиқ, шафтоли чириган. Бугун меванинг мазаси, ранги, ҳиди, яни ҳеч бири иштаҳани қитиқламайди. Бугун бу уйдаги ҳеч нарса иштаҳа очолмайди. Ҳузн ҳамма нарсанинг мазасини учиргандай. Мева тўла лаган яна опкетилади.

Хонадон энг ҳузнли, энг маюс кунларини бошидан ўтказмоқда. Айтадиган гап қолмаган. Ё гаплашадиган гап қолмаган, ёки қайғудан барчанинг тили тутилган. Ота ғайриихтиёрий равишда қайғуга ботган фарзандларига ачиниб тикилади. Қани ўша болаларча беғубор саволлар? Қани ўша болаларча хурсандчилик, болаларча тумтайишлар… Болаларча шўхликлар қайда қолди?…

Ота оғир муҳитни бир оз бўлса–да ўзгартирмоқчи бўлади:
— Ажабо, радиода нима бор экан–а?

Икки бола бирданига сакраб туради. Радиони кичиги очади. Радиодан ажойиб бир мусиқа таралади, лекин оҳанг руҳиятни кўтариш ўрнига баттар эзади.
— Ўчиринг, – дейди ота. Радио ўчирилади.

Муҳит ҳеч ўзгармайди. Лекин нима қилиб бўлсаям муҳитни ўзгартириш керак. Ҳеч бўлмаганда борган сари эзаётган оғир сукунатни бузиш керак. Болаларни қайтадан болалигига қайтариш керак. Нима қилиб бўлса ҳам ҳузнни енгиш керак. Болаларнинг кўзларидаги маюсликни йўқотиш керак.

Ота болаларидан сўрайди:
— “Ким урди”ни ўйнайликми, “Қўл устида кимнинг қўли бор?”ни ўйнайликми?

Она болалардан олдин жавоб беради:
–Вақт қолмади.
Бу заҳардан ҳам аччиқ ҳақиқатдир. Бу аччиқ ҳақиқат олдида бутун ўйинлар тўхтатилиши керак.
Оёққа қалқишади.

Кийиниш, соч тараш сингари охирги ишлар битирилгач, кечасиёқ тайёрлаб қўйилган жомаданга қулф урилиб, кўчага чиқилади.
— Автобусда кетамизми, ота?
— Ёқ, таксида, болам.

Аммо ҳеч ким севинмайди. Бу гал авваллари “такси” сўзини эшитибоқ севинчдан “Урее!!!” деб ҳайқирадиган болаларнинг юзларида ҳеч қандай ўзгариш сезилмайди. Болаларнинг болалигидан узоқлашгани отани ҳам, онани ҳам ташвишлантиради. Уй билан вокзал ўртасидаги масофа тугайди, аммо ҳузн ва маюслик тугамайди. Кўзларга қалқиб келаётган ёшлар тўхтамайди…. Аччиқ аччиқ хўрсинишлар тугамайди… Сукунат тугамайди…
Вокзалда тумонат одам. Халойиқни оралай–оралай еттинчи вагоннинг ёнига келишади. Ота жомаданини ерга қўйиб, сигарета ёндиради. Уйдаги ғам вокзалга ҳам етиб келган. Оиланинг тўрт аъзоси бир–бирига боқишни, гаплашишни хоҳламайди. Ота устма–уст сигарета тортаркан, халойиқни кузатади.

Турли тоифадаги одамлар бор бу вокзалда. Оналар, оталар, болалар… Кўзлари порлаган, кўнгиллари орзуга тўла фарзандлар, ўгзидан дуо тушмайдиган, кўнгилларини қайғу босган оналар, ҳасратдан чарчаган, лекин ҳеч нарсани сездирмайдиган оталар… Чунки улар оиланинг устуни, барчанинг каттаси. Фақат ич ичдан унсиз йиғлай олиши мумкин ота… Вокзалда яна дўстлар, севишганлар, унаштирилганлар, эндигина уйланган ёшлар… Ўйчан, юрган, югурган, суҳбатлашаётган юзларча кишилар… Ота– она, ака–ука ҳасратида ёнаётган юзлаб болалар…

“Бу миллат нега бундай аҳволга тушди? Йигирма йил чидадик, яна йигирма йил чидай оламизми? Гаримдорини асал, қулликни қутилиш деб ўйладик… Оналаримиз бева, болалаларимиз етим қолди… Пул бердик, қўлга илинадиган неки бўлса олишди. Сиқиб сувимизни ичишди, ўзлигимизни йўқотдик… Буни у жаноблар билмайдими? Агар билишса, бу вокзал, бу мусофирлик йўлини тутган бу халойиқ нимаси? Нимага мен бу ердаман… Нимага фарзандларимнинг боши ҳам. Воҳ! Ёғсиз ош, қаттиқ нон кемириб миннат қилмаган онагинам… воҳ!..”

Ота тутаққанидан тутақади. Қаҳр–гаъзабдан сўнг кўзларига ёш келган ота бирданига ўзига келади. У ота, чидаши керак… Хотини, фарзандлари ёнида, кўз ёшини кўрсатиши керак эмас.

Аёл меҳр билан юкларни жойлаҳтирган жомаданга кўз тикиб турибди. Аслини олганда жомаданни кўрмаяпти, ўйга толган. Кўз очиб юмгунича ўтиб кетган олти ҳафталик вақтни ўйлаётган бўлса керак. Остонадан ҳатлади дегунча, Оллоҳга шукр қилиши, фарзандларига “Ҳалиям уйдамисизлар? Катта йигит бўлиб қолиб ҳарбий хизматга кетган бўлсангиз керак деб ўйладим” дейишлари қишлоқ, боғ, дала, Истанбул, ороллар, Бўғоз, Тўпқопи, Дўлмабоғча, Султон Аҳмад, Мовий Вокзал ёли… Энди ҳамма ҳаммаси тушга ўхшайди. Уйқудан уйғониш вақти келди. Туш поёнига етди. Айрилиқ, йиғлаш вақти келди. Лекин нима бўлганда ҳам кўз ёшларни тутиши керак. Йиғлаш мумкин эмас. У йиғласа, болалари ҳўнграб юборишади… Эрининг феълини билади, кўз ёшларига дош бера олмайди. Ўзини тутиши керак. Йиғлаш керак эмас… Чидаш керак…

/Қарзга ботмаганимизда отамиз кетармиди? ( Энди, етар– етишмовчилик, балки кетарди асалим ) кетмасди / кетмасликнинг иложи борми, қўзим бизда машина ҳам йўғу? Отам машинаям олади / менга уй бўлса бас, машинанинг кераги йўқ ( машинани хоҳламайдиган одам борми, тентак…)

Вақт оз қолган.

Ота рафиқасининг юзига маюс қарайди:
– Жамоданни жойлаштирай, – дейди.
– Жамоданни олиб, вагонннинг очиқ эшигидан ичкарига кириб кетади. Она ва болалар ёлғиз ўзлари қолишади. Болалар ҳаяжон билан оналарининг юзига қарашади:
– Ҳозир қайтиб келади, – дейди она. – Ўтган йил бола эдингиз, роса йиғлагандингиз. Энди катта бўлиб қолдингизлар, йиғлаш йўқ… Йиғласангиз ҳам, йиғламасангиз ҳам отангиз кетишга мажбур. Агар йиғласангиз отангизни беҳуда ранжитган бўласизлар. Бунинг устига йиғлашга сабаб ёқку, ахир… Хўп?

Болалар:
– Хўп она, – дейишади. Йиғламасликка ваъда берадилар.
Ота келади. Жомаданини жойлаштириб қатган. Поезд қўзғалишидан бир–икки дақиқа олдин қайтса бўлди.

– Айланайлик, – дейди.

Еттинчи вагондан узоқлашмай айланишади. Отанинг насиҳатларини жим–жит эшитишади. Ота аёли ва фарзандларини айрилиқ онларига тайёрлайди.

Халойиқ борган сари сийраклашади. Йўловчиларнинг кўпчилиги вагонга чиққан, ойна олдида… Кузатувчилар бўлса ойна олдида ғуж бўлиб юқорига қараб туришибди. Вагон ойнасини тушириб, ташқаридагилар билан гаплашаётган йўловчилар ҳам бор. Зўрма зўраки кулимсираётган кишилар мунча кўп бўлмаса…

Охирги эълон эшитилади. Поезд ҳаракатга ҳозир.

Она, ота, фарзандлар еттинчи вагоннинг эшиги олдидалар. Ота сўнгги марта фарзандларига кўз ташлайди. Фарзандлар ва аёл ҳам сўнгги марта унга кўз ташлайди.
– Бўпти, болаларим, яхши қолинглар. Оллоҳ ўз паноҳда асрасин. Хат ёзиб туринглар…

Эгилиб кичик ўғлининг чаккасидан ўпади. Кичик ўғилнинг кўзлари ёшга тўлади. У унсиз, ҳаракатсиз, қотиб қолган. Онасига берган ваъдасини ҳам унитиб йиғламоқда…

Навбат ўзига етганини сезган тўнғич ўғил бирданига отасининг қўлига ёпишади, олдин ўпади, сўнгра пешонасига суркайди. Сассиз садосиздир. Ҳатто “Яхши боринг ота” деб айтишга мажоли йўқ. Ота эгилиб, унинг ёноқларидан ўпади. Отанинг лаблари намланади. Катта ўгил ҳам ваъдасида тура олмаган. Тўнғич ўғилнинг йиғлаши ҳам кенжаникига ўхшаш, унсиз, эркакчасига йиғлашдир…

Ота энг охирида аёли билан хайрлашади. Юзига қарай олмайди. Юзига қарашга жасорати, кучи қолмаган. “Ўзингни ва болаларни асра” дегиси келади, аммо айтолмайди. Фақат бўғиқ товушда билан “Оллоҳга топширдим сизларни” дея олади холос.

Вагонга чиқиши керак. Ўгирилади… Вагонга сакрайди. Яна икки сония кечикса, йиғлаб юбориши турган гап. Лекин у ота, йиғламаслиги керак, зиммасида катта масъулият бор, ичидагини билдирмаслиги керак. Йиғлаши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бир–икки сония олдин вагонга сакраши керак. Тамбурда ўзини босиб олиши керак. Шундай ҳам қилади… Кейин бориб ойнанинг ёнига ўтиради. Ўзини босиб олиб, деразадан ташқарига қарайди…

016

Usmon Chevikso’y
ASLO YIG’LAMA…
Turkchadan Shahina Ibrohimova tarjimasi
045

045Taniqli turk yozuvchisi Usmon Chevikso’y (Osman Ceviksoy) 1951 yili tug’ilgan. 1988 yili Ankara G’ozi universitetining yegko tili va adabiyoti bo’limini tugatdi. Shundan keyin Turkiyaning turli shaharlarida va Germaniyada o’qituvchilik qildi. Uning ilk she’ri 1968 yili «Saboh» gazetasida chop etildi. 1982 yildan boshlab uning hikoya va romanlaridan iborat kitoblari nashr etila boshladi. Chop etilgan hikoya kitoblari: Beyaz Yuruyus (1982), Tutuklu Yurek (1982), Aglamak Yasak (1984), Duvar?n Ote Yan? (1985), Kar Yagar Gul Ustune (1986), Derdimi Gul Eyledim (1989), Geriye Huzun Kalir (1990), Sana Seni Anlatmak (1994), Akl?ma Y?ld?z Dustu. Romanlari: Bas?ma Daglar Dustu (1994, Omrumuz Gurbet (2008)

045

Sahar….

Uyni qayg’u bosgan. Hatto eshiklar, jovonlar ham huzn bilan ochilib, huzn bilan yopilganday bo’ladi. Radiodan ham huzn to’la ashula eshitiladi. Devorlar, gullar, rasmlarda ham qayg’u aksi bor. Nonushtada ham ovqat emas, g’am yeyilayotganga o’xshaydi.

Nonushtadan keyin uydagi ikki bola birinchi marotaba ko’chaga chiqish, velosiped uchish uchun xarxasha qilishmaydi. Bu bolalar bu tong birdaniga ulg’ayib qolganday. Birinchi marta urishmasdan, tortishmasdan bir joyda tinch o’tirishibdi. Odob saqlagan holda kattalarning gapini bo’lmaydilar. Buyruqlarni “sen qil, men qil” demay, shu zahoti bajo keltirishadi. Ular bugun juda mayus. Qanoti qayrilgan qushday jovdirishadi.

Tushlik vaqtida ham qayg’u hukmron. Hech kimda ishtaha yo’q. Faqat soatning chiqillashi eshitiladi xolos. Dasturxon atrofiga yig’ilmasdan burunoq barchaning qorni to’ygan. Odat yuzasidan naridan beri ovqatlangan bo’lishadi, lekin ovqat ustiga yana huzn nafasi uradi. Likopchalardagi ovqatlar yeb bo’linnmay dasturxondan turiladi.

Uy bekasi idish–tovoq yuvayotib o’zini to’xtatolmaydi, yig’laydi. Bu sassiz sadosiz yig’idir. O’zini tutishga harchand urinmasin, bir zumda chakkalari ho’l boladi. Qo’li suvda, bilagi bilan ko’zyoshlarini artadi. O’zi bilmagan holda ora–sirada burnini tortib qo’yadi.

Erkak xotinining burun tortishidan yig’layotganini sezadi. Yuragi battar ezila boshlaydi. “Nima qilsam ekan?” deb o’ylaydi. Lekin qo’lidan hech narsa kelmaydi.
— Tayyormisizlar, – deb so’raydi bolalaridan
— Nimaga?
— Kurash tushmaymizmi?

Bolalarning qayg’usi tarqaganday bo’ladi. Ikkalasi ham kulimsirab, birdaniga:
— Tayyormiz, – deyishadi.
Oldingilaridan boshqacha, qoidalari butunlay o’zgarib ketgan kurash boshlanadi. Ota bolalarini ayaydi, bolalar otalarini… “Ikki kishi bir kishining xudosi” deya ota bolalariga yengilib

bermoqchi bo’ladi. O’z navbatida bolalar ham otasiga yengilishni xohlaydilar. Bu orada oshxonada yig’layotgan onaning burun tortishlari eshitilmaydi. Bu kurashni davom qildirish uchun yetarli sabab. Kurash ona idish–tovoqlarni yuvib, meva olib kelgunicha davom etadi.

Uzum nordon, olxo’ri qurtlagan, nok qattiq, shaftoli chirigan. Bugun mevaning mazasi, rangi, hidi, yani hech biri ishtahani qitiqlamaydi. Bugun bu uydagi hech narsa ishtaha ocholmaydi. Huzn hamma narsaning mazasini uchirganday. Meva to’la lagan yana opketiladi.

Xonadon eng huznli, eng mayus kunlarini boshidan o’tkazmoqda. Aytadigan gap qolmagan. YO gaplashadigan gap qolmagan, yoki qayg’udan barchaning tili tutilgan. Ota g’ayriixtiyoriy ravishda qayg’uga botgan farzandlariga achinib tikiladi. Qani o’sha bolalarcha beg’ubor savollar? Qani o’sha bolalarcha xursandchilik, bolalarcha tumtayishlar… Bolalarcha sho’xliklar qayda qoldi?…

Ota og’ir muhitni bir oz bo’lsa–da o’zgartirmoqchi bo’ladi:
— Ajabo, radioda nima bor ekan–a?

Ikki bola birdaniga sakrab turadi. Radioni kichigi ochadi. Radiodan ajoyib bir musiqa taraladi, lekin ohang ruhiyatni ko’tarish o’rniga battar ezadi.
— O’chiring, – deydi ota. Radio o’chiriladi.

Muhit hech o’zgarmaydi. Lekin nima qilib bo’lsayam muhitni o’zgartirish kerak. Hech bo’lmaganda borgan sari ezayotgan og’ir sukunatni buzish kerak. Bolalarni qaytadan bolaligiga qaytarish kerak. Nima qilib bo’lsa ham huznni yengish kerak. Bolalarning ko’zlaridagi mayuslikni yo’qotish kerak.

Ota bolalaridan so’raydi:
— “Kim urdi”ni o’ynaylikmi, “Qo’l ustida kimning qo’li bor?”ni o’ynaylikmi?

Ona bolalardan oldin javob beradi:
–Vaqt qolmadi.
Bu zahardan ham achchiq haqiqatdir. Bu achchiq haqiqat oldida butun o’yinlar to’xtatilishi kerak.
Oyoqqa qalqishadi.

Kiyinish, soch tarash singari oxirgi ishlar bitirilgach, kechasiyoq tayyorlab qo’yilgan jomadanga qulf urilib, ko’chaga chiqiladi.
— Avtobusda ketamizmi, ota?
— Yoq, taksida, bolam.

Ammo hech kim sevinmaydi. Bu gal avvallari “taksi” so’zini eshitiboq sevinchdan “Uree!!!” deb hayqiradigan bolalarning yuzlarida hech qanday o’zgarish sezilmaydi. Bolalarning bolaligidan uzoqlashgani otani ham, onani ham tashvishlantiradi. Uy bilan vokzal o’rtasidagi masofa tugaydi, ammo huzn va mayuslik tugamaydi. Ko’zlarga qalqib kelayotgan yoshlar to’xtamaydi…. Achchiq achchiq xo’rsinishlar tugamaydi… Sukunat tugamaydi…
Vokzalda tumonat odam. Xaloyiqni oralay–oralay yettinchi vagonning yoniga kelishadi. Ota jomadanini yerga qo’yib, sigareta yondiradi. Uydagi g’am vokzalga ham yetib kelgan. Oilaning to’rt a’zosi bir–biriga boqishni, gaplashishni xohlamaydi. Ota ustma–ust sigareta tortarkan, xaloyiqni kuzatadi.

Turli toifadagi odamlar bor bu vokzalda. Onalar, otalar, bolalar… Ko’zlari porlagan, ko’ngillari orzuga to’la farzandlar, o’gzidan duo tushmaydigan, ko’ngillarini qayg’u bosgan onalar, hasratdan charchagan, lekin hech narsani sezdirmaydigan otalar… Chunki ular oilaning ustuni, barchaning kattasi. Faqat ich ichdan unsiz yig’lay olishi mumkin ota… Vokzalda yana do’stlar, sevishganlar, unashtirilganlar, endigina uylangan yoshlar… O’ychan, yurgan, yugurgan, suhbatlashayotgan yuzlarcha kishilar… Ota– ona, aka–uka hasratida yonayotgan yuzlab bolalar…

“Bu millat nega bunday ahvolga tushdi? Yigirma yil chidadik, yana yigirma yil chiday olamizmi? Garimdorini asal, qullikni qutilish deb o’yladik… Onalarimiz beva, bolalalarimiz yetim qoldi… Pul berdik, qo’lga ilinadigan neki bo’lsa olishdi. Siqib suvimizni ichishdi, o’zligimizni yo’qotdik… Buni u janoblar bilmaydimi? Agar bilishsa, bu vokzal, bu musofirlik yo’lini tutgan bu xaloyiq nimasi? Nimaga men bu yerdaman… Nimaga farzandlarimning boshi ham. Voh! Yog’siz osh, qattiq non kemirib minnat qilmagan onaginam… voh!..”

Ota tutaqqanidan tutaqadi. Qahr–ga’zabdan so’ng ko’zlariga yosh kelgan ota birdaniga o’ziga keladi. U ota, chidashi kerak… Xotini, farzandlari yonida, ko’z yoshini ko’rsatishi kerak emas.

Ayol mehr bilan yuklarni joylahtirgan jomadanga ko’z tikib turibdi. Aslini olganda jomadanni ko’rmayapti, o’yga tolgan. Ko’z ochib yumgunicha o’tib ketgan olti haftalik vaqtni o’ylayotgan bo’lsa kerak. Ostonadan hatladi deguncha, Ollohga shukr qilishi, farzandlariga “Haliyam uydamisizlar? Katta yigit bo’lib qolib harbiy xizmatga ketgan bo’lsangiz kerak deb o’yladim” deyishlari qishloq, bog’, dala, Istanbul, orollar, Bo’g’oz, To’pqopi, Do’lmabog’cha, Sulton Ahmad, Moviy Vokzal yoli… Endi hamma hammasi tushga o’xshaydi. Uyqudan uyg’onish vaqti keldi. Tush poyoniga yetdi. Ayriliq, yig’lash vaqti keldi. Lekin nima bo’lganda ham ko’z yoshlarni tutishi kerak. Yig’lash mumkin emas. U yig’lasa, bolalari ho’ngrab yuborishadi… Erining fe’lini biladi, ko’z yoshlariga dosh bera olmaydi. O’zini tutishi kerak. Yig’lash kerak emas… Chidash kerak…

/Qarzga botmaganimizda otamiz ketarmidi? ( Endi, yetar– yetishmovchilik, balki ketardi asalim ) ketmasdi / ketmaslikning iloji bormi, qo’zim bizda mashina ham yo’g’u? Otam mashinayam oladi / menga uy bo’lsa bas, mashinaning keragi yo’q ( mashinani xohlamaydigan odam bormi, tentak…)

Vaqt oz qolgan.

Ota rafiqasining yuziga mayus qaraydi:
– Jamodanni joylashtiray, – deydi.
– Jamodanni olib, vagonnning ochiq eshigidan ichkariga kirib ketadi. Ona va bolalar yolg’iz o’zlari qolishadi. Bolalar hayajon bilan onalarining yuziga qarashadi:
– Hozir qaytib keladi, – deydi ona. – O’tgan yil bola edingiz, rosa yig’lagandingiz. Endi katta bo’lib qoldingizlar, yig’lash yo’q… Yig’lasangiz ham, yig’lamasangiz ham otangiz ketishga majbur. Agar yig’lasangiz otangizni behuda ranjitgan bo’lasizlar. Buning ustiga yig’lashga sabab yoqku, axir… Xo’p?

Bolalar:
– Xo’p ona, – deyishadi. Yig’lamaslikka va’da beradilar.
Ota keladi. Jomadanini joylashtirib qatgan. Poezd qo’zg’alishidan bir–ikki daqiqa oldin qaytsa bo’ldi.

– Aylanaylik, – deydi.

Yettinchi vagondan uzoqlashmay aylanishadi. Otaning nasihatlarini jim–jit eshitishadi. Ota ayoli va farzandlarini ayriliq onlariga tayyorlaydi.

Xaloyiq borgan sari siyraklashadi. Yo’lovchilarning ko’pchiligi vagonga chiqqan, oyna oldida… Kuzatuvchilar bo’lsa oyna oldida g’uj bo’lib yuqoriga qarab turishibdi. Vagon oynasini tushirib, tashqaridagilar bilan gaplashayotgan yo’lovchilar ham bor. Zo’rma zo’raki kulimsirayotgan kishilar muncha ko’p bo’lmasa…

Oxirgi e’lon eshitiladi. Poezd harakatga hozir.

Ona, ota, farzandlar yettinchi vagonning eshigi oldidalar. Ota so’nggi marta farzandlariga ko’z tashlaydi. Farzandlar va ayol ham so’nggi marta unga ko’z tashlaydi.
– Bo’pti, bolalarim, yaxshi qolinglar. Olloh o’z panohda asrasin. Xat yozib turinglar…

Egilib kichik o’g’lining chakkasidan o’padi. Kichik o’g’ilning ko’zlari yoshga to’ladi. U unsiz, harakatsiz, qotib qolgan. Onasiga bergan va’dasini ham unitib yig’lamoqda…

Navbat o’ziga yetganini sezgan to’ng’ich o’g’il birdaniga otasining qo’liga yopishadi, oldin o’padi, so’ngra peshonasiga surkaydi. Sassiz sadosizdir. Hatto “Yaxshi boring ota” deb aytishga majoli yo’q. Ota egilib, uning yonoqlaridan o’padi. Otaning lablari namlanadi. Katta o’gil ham va’dasida tura olmagan. To’ng’ich o’g’ilning yig’lashi ham kenjanikiga o’xshash, unsiz, erkakchasiga yig’lashdir…

Ota eng oxirida ayoli bilan xayrlashadi. Yuziga qaray olmaydi. Yuziga qarashga jasorati, kuchi qolmagan. “O’zingni va bolalarni asra” degisi keladi, ammo aytolmaydi. Faqat bo’g’iq tovushda bilan “Ollohga topshirdim sizlarni” deya oladi xolos.

Vagonga chiqishi kerak. O’giriladi… Vagonga sakraydi. Yana ikki soniya kechiksa, yig’lab yuborishi turgan gap. Lekin u ota, yig’lamasligi kerak, zimmasida katta mas’uliyat bor, ichidagini bildirmasligi kerak. Yig’lashi mumkin emas. Shuning uchun ham bir–ikki soniya oldin vagonga sakrashi kerak. Tamburda o’zini bosib olishi kerak. Shunday ham qiladi… Keyin borib oynaning yoniga o’tiradi. O’zini bosib olib, derazadan tashqariga qaraydi…

016

(Tashriflar: umumiy 277, bugungi 1)

Izoh qoldiring