Qaysin Quliyev. She’rlar. Abdulla Oripov tarjimalari & Asror Mo’min. Shoir haqida

qaysin oga1 ноябрь — Атоқли болқор шоири Қайсин Қулиев туғилган кун

  Қайсин Қулиев туркий халқлар шеъриятида ўзига хос ва ўзига мос ўрин эгаллаган ижодкор. Унинг Ўзбекистонга, ўзбек халқига бўлган самимий муҳаббати, ўзбек шоирлари, айниқса, Зулфия, Шукрулло ва Абдулла Орипов билан бўлган ҳам ижодий, ҳам дўстона муносабати уни бизга яна ҳам яқинлаштиради. Davomini o'qish

Avetik Isaakyan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari & Qalb mantig’i

04631 октабр — Таниқли арман шоири Аветик Исаакян таваллуд топган кун

    « … Бу ажойиб шоирни таржима қилиш – ўта машаққатли. Меҳнатим қай даражада чиққанлигини муҳокама қилиш – менинг ишим эмас. Бироқ шуни айтишим лозимки, менинг бу шоирга меҳрим тушди, уни яхши кўриб қолдим… Исаакян – биринчи рақамли шоир. Эҳтимол, бундайин содда ва тиниқ тил талант бугунги кунда бутун Европада ҳам топилмас…»,- дея  ҳайратланган эди Александр Блок  арман шоири Аветик Исаакяннинг шеърларини рус тилига ўгираркан, дўстларига  ёзган мактубида. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Devonu lug’otit-turk» ohanglari» turkumidan

08 «Девону луғотит-турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва абадиятга эш асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. Davomini o'qish

Shodmonqul Salom. To’rt yulduz shu’lasi

034Кеча — 19 октабр куни «Factor books» нашриёт уйи томонидан «Ikar» лойиҳаси доирасида нашр этилган китобларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. “Фаcтор Боок” нашриёти томонидан чоп этилган ИКАР китоблар тўплами муаллифлари Усмон Азим, Хуршид Даврон, Мурод Муҳаммад Дўст ва Эркин А’зам оқшомнинг бош қаҳрамонлари бўлишди. Davomini o'qish

Maqsud Asadov. Tafakkur va ma’rifat xazinasi

2121 октябр —  Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

    Шубҳасиз, ҳар бир миллатнинг қадр-қиммати, ҳурмат-эътибори ўз она тилига муносабатида ёрқин намоён бўлади Тил юрт, халқ ва миллатнинг шаъни, ғурури, орияту ҳамияти кўзгусидир. Davomini o'qish

Eujenio Montale. She’lar & Faxriyor. Eng sodda narsalarga ham ot qidirib

09Эуженио Монтале (1896-1981) ижоди жаҳон шеъриятининг гўзал ва бетакрор намуналари сирасига киради. Албатта, итальян тилининг жарангдорлиги ва мусиқийлигини ҳисобга олсак, уни аслиятда ўқиш ўқувчида бошқача таассурот қолдириши табиий. Лекин русча таржималари ҳам унинг ўзига хос услуби, поэтикаси ҳақида муайян тасаввур беради. Шоирнинг синчков нигоҳидан, нозик тасаввуридан ҳеч нарса четда қолмайди, инжа бир муносабат ўлароқ, аста-секин қоғозга кўчади. Davomini o'qish

Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) sifatlari va go’zal axloqlari & Usmon Keski o’g’li. Siyari nabiy

0_1bc30a_f5738a36_orig.png     Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ҳеч кимга бермаган бу дунё ва охиратнинг камолотларини ато этган. Сарвари оламнинг изидан бориб, бу дунёда мақтовга, охиратда савобга эришмоқ учун бу бобда* Расулуллоҳнинг бетакрор сифатлари ҳамда гўзал ахлоқлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Davomini o'qish

Buyuklardan buyuk Muhammad alayhissalom

Ashampoo_Snap_2017.10.04_23h18m57s_004_.png  Мазкур «Буюклардан буюк Муҳаммад алайҳиссалом» рисоласи (Тошкент: Тошкент ислом университети, 2017. – 108 б.) Ўзбекистон халқ шоири, устоз Жамол Камол таржимасида рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда мавжуд турли мўътабар тарихий ва адабий манбалардан, жумладан, Абдурраҳмон аш-Шиҳа тузган Муҳаммад (с.а.в.) ҳақидаги эътирофлар тўпламидан олинган иқтибослар ва бадиий адабиёт асарларидан намуналар асосида, амалга оширилди. Davomini o'qish

Qur’onda Rasul (s.a.v.) vasfi.

04  Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Убай ибн Каъбдан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Менинг мисолим шуки, худди бир одам гўзал ва мукаммал ҳовли-жой қуриб, ундан биргина ғиштни қўймай, ўрнини очиқ қолдирган, одамлар бинони айланиб кўриб, ундан ажабланиб, сўнгра: «Агар мана шу ерга ҳам ғишт қўйилганда эди», дейдилар, мен набийлар ичида ўша жойга қўйилган ғиштман». Davomini o'qish

Faxriyor. Yangi she’rlar & Shoir ijodiga bag’ishlangan «Suv ostidagi gulzor» radiodasturi & «Izlam» to’plami

55 5 октябрь — Шоир Фахриёр (Фахриддин Низом) туғилган кун

   Ўзбек шеъриятида ўзига хос тарзда янги ёзув ва шакл йўлларини излаган ва айни шу сабабдан шеърхонлар диққатида турган шоирлардан бири Фахриёрдир. Шоир куни-кеча босмадан чиққан укашоири бўлмиш Жонтемир Жондорнинг «Жазба» номли тўпламига ёзган сўзбошида шеър ҳақидаги тушунчаларини ифода этган. Жумладан шундай ёзади: «…ҳақиқий шеър ҳар доим адабиёт, шеърият ҳақидаги сизу биз кўникиб бўлган тушунчаларга, тасаввурга дахл қила олади, уларни бузади шу тариқа бадиий тафаккур чегараларини кенгайтиради». Davomini o'qish

A’zam O’ktam. «Sahar vaqti yurak yig’lar» & «Kuzda kulgan chechaklar» to’plamlaridan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.31_19h09m21s_001_b.png   4  октябрь — Шоир Аъзам Ўктам (1960-2002) туғилган кун

Ўзбек шеърияти боғидан Аъзам Ўктам дарахтини туйқус илғай оласиз. Бу дарахтнинг салқинларида, шамолларида неча бор йўқлик ва борлик ҳақида ўйлаганмиз. Унинг кўзлари ўткир, қулоклари зийрак, юрагининг қаърларида изтиробли сирлари бор эди. Дунёнинг аламли ғовурлари, аччиқ ғулувлари уни тез улғайтириб қўйган эди.

Davomini o'qish

“Qora tun kafan tutar…” (Abdurauf Fitratning o’limi va unga aytilgan Rauf Parfining uch she’ri talqini)

Ashampoo_Snap_2017.09.23_16h03m09s_002_.png84 йил аввал — 1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

  Туркистон жадидларининг отаси муфти Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Қаршида (1919, 25 март) ўлдирилганидан 19 йил ўтиб  фитнаи қаттол тузуми  ундан-да ваҳшийроқ  қатли омни амалга оширди. 1938 йилнинг октябри бошида Туркистоннинг улуғ фарзандлари Фитрат, Чўлпон, Қодирий қаторида ўнлаб  жадидчилар  бир тунда қатл этилди. Davomini o'qish