28 МАРТ — ТАНИҚЛИ НАВОИЙШУНОС ОЛИМ, ЗУККО МУНАҚҚИД ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ (1949-2022) ТАВАЛЛУДИНИНГ 76 ЙИЛЛИГИ
Иброҳим Ҳаққулов номи ва асарларини бугун бутун Ўзбекистон олимлари ва зиёлилари, талаба ёшлари яхши танийди. Домланинг “Занжирбанд шер қошида”, “Абадият фарзандлари”, “Ким нимага таянади?”, “Эътиқод ва ижод”, “Ижод иқлими”, “Мерос ва моҳият”, “Тақдир ва тафаккур”, “Талант – жасорат жавҳари”, “Ишқ ва ҳайрат олами” каби катор китобларининг ҳар бир сатри фикр уйғотади, мушоҳадага чорлайди. Фикрлайдиган инсон борки, у тирикдир, уйғоқдир. Дарё каби уйғоқ ёшларимиз сафи кенгайишида устоз Иброҳим Ҳаққул сабоқлари жуда-жуда зарур. Davomini o'qish

Телба шамол қизнинг сўзларини олис-олисларга учириб кетди. Қорақир ҳамон безовта тўлғонар, шовуллаган қамишзорлар ортидан аллақандай нолали оҳанг эшитилар, сувга тўш уриб учаётган семиз чағалайлар нимадандир норози бўлиб “чаҳ-чаҳ” лашарди.
Бу шеър аслида Авраам Линколн ҳақида. Фуқаролар Уруши тугаб, унинг қўл остидаги Шимол ғолиб бўлади ва қулдорлик бекор қилинади. Америка у истагандек демократик бағрикенгликка энди эришаман, деганда Линколн қотиллар томонидан ўлдирилади. Шеър шу қотиллик ҳақида…
Эшик остига ташлаб кетилган қоғоз пакетнинг уст қисмига қўлда манзил киритилганди: “Жаноб ва хоним Люис, 217е, ўттиз еттинчи кўча, Ню-Йорк, 10016.” Жўнатманинг ичидан усти шиша қалпоқ билан қопланган, ягона тугмачага эга ёғоч қути чиқди. Норма қалпоқчани очишга уриниб кўрди, бўлмади. Қутининг пастки қисмига хат битилган қоғоз маҳкам ёпиштирилганди: “Жаноб Стюарт 20:00 да ташриф буюради”… 