Истеъдодли шоираларимиздан бири сифатида танилган Гулчеҳра Муродалиеванинг бир туркум шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Oy: Июль 2019
Mirzohid Muzaffar. Vergiliyning so’nggi soatlari. Esse
Мирзоҳид Музаффарнинг тақдим этилаётган матнини, муайян маънода фалсафий мулоҳазаларини англаш ва идрок этиш учун инсониятнинг ибтидоий давридан то шу соатгача одамзодни қийнаган саволларга жавоб излаган жуда кўп китобларнинг, ҳеч бўлмаганда, уч-тўрттасини варақлаган, озгина уққан бўлишингиз керак, деб ўйлайман. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar
Эшқобилнинг шеърлари Олтин бешикнинг қўнғироғига ўхшайди. Одамни бирдан ўзига жалб этади (Ҳалима Худойбердиеванинг мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг)…
Davomini o'qish
Dovud G’oziy Benli. Bu yo’llar. Hikoya
Биз бу заминга мамлакатларимиз орасидаги алоқалар қайтадан яхшилана бошлаган паллада келгандик. Қаттиқ ишлаб, оёққа турдик. Андижонда ишлаб чиқарилган машиналардан бирини сотиб олдик. Ўшанда ҳам Ёсамин «Илло, хориж автомобилидан олайлик», деб ҳоли жонимга қўймаган эди. Энди эса ўзбек машинасининг шайдоси… Davomini o'qish
Yangi kitob: Xurshida Vahobjon qizi. Yangi tong. She’riy to’plam & Qamchibek Kenja. Hassos shoira
Мумтоз шеъриятимизнинг мумтоз шаклларига ҳам бот-бот мурожаат қилиб туриш Хуршида ижодининг кўзга бўртиб ташланиб турадиган яна бир жиҳатидир. Талаблари қаттиқ аруз қоидалари, мезонларига риоя қилишга уриниб, қатор ғазаллар, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фузулий, Ҳувайдо, Нодира, Эркин Воҳидов ва бошқа салафларнинг ғазалларига боғлаган мухаммаслари шоиранинг бу борада ҳам тажрибаси ортиб, такомиллашиб бораётганидан дарак бераётир. Davomini o'qish
Mahmud Sa’diy fenomeni: Ustozlar, hamkasblar va shogirdlar Mahmud Sa’diy haqida
Саҳифа Устоз Маҳмуд Саъдийнинг 80 ёшга тўлишига бағишланади
…Маҳмуд Саъдий босиб ўтаётган йўлга қараб комил ишонч билан айтиш мумкин: мустақил фикр эгаси бўлиш ҳамиша олижаноб, зиёли кишилар орасида ҳамиша қадрлидир. Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. Suvosti mamlakatida. Qissa.
Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти билан панжара орқасида – қовоғи солиқ қорли булутлар томон панжаларини узатганча, эман дарахти кўриниб турган дераза тарафга қараб-қараб қўярди…
Davomini o'qish
Ravshanjon Abdullayev. Qo’qon xonligi tarixiga oid ikki maqola
Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида ўзларининг бунёдкорлик ишлари, илм аҳлига ҳомийлиги, саҳоватпешалиги билан фаол бўлган маликалар, жасурлиги, мардлиги, ватанпарварлиги билан танилган додхоҳ аёллар, илм-фан, санъат, адабиёт ривожланишига ҳисса қўшган шоиралар номларини таъкидлаш жоиз. Davomini o'qish
Imom al-Buxoriy. Al-adab al-Mufrad & Shayx Abdulaziz Mansur Imom al-Buxoriy va «Al-Adab al-Mufrad» haqida & Ubaydulla Uvatov. Muhaddislar sultoni & Ikki videofilm
20-21 июль — Имом ал-Бухорий куни
Имом ал-Бухорийнинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан имом ал-муҳаддисийн (муҳаддисларнинг имоми, пешвоси), баъзан амир ул-мўъминийн фи-л-ҳадис (ҳадис илмининг амири, султони) ва насаби Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдир. Мутафаккир Абдураҳмон Жомий машҳур муҳаддиснинг илмий-ижодий салоҳиятига юксак баҳо бериб, «Батха (Макка) ва Ясриб (Мадина)да ясалган танганинг сайқали Бухорода камолига етди», — деб ёзган эди. Davomini o'qish
Ogahiy. Devon & Matnazar Abdulhakim. Mangulik jamoli. Tarjimon talqinlari
Саҳифада Муҳаммад Ризо Огаҳий умрининг охирги йилларида тузган лирик куллиёти — «Таъвиз ул-ошиқин» («Ошиқлар тумори», 1872) девони билан ва Матназар Абдулҳакимнинг «Мангулик жамоли. Таржимон талқинлари» рисоласи билан танишасиз. Рисолада асосан, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва унинг салаф ҳамда ворислари томонидан форсий тилда битилган шеърлари таҳлил қилинади. Шунингдек, китобдан Огаҳий меросига оид мақолалар ўрин олган. Davomini o'qish
Azim Suyun. Tillaburamashox. Nasriy manzuma & Azim Suyun. Vatan fasllari
Бу тиллабурамашох алқор қўчқорини Нур тоғларида тоққа алоқадор кимсалар биларди. Хусусан, биринчи галда тоғ бегилари, кейин овчилар, чўпон-у чўлиқлар, йилқичилар, ба’зи ўтинчилар у ҳақда турли афсоналар-у эртаксимон гапларни тўқиб юришарди. Тиллабурамашох бу макондаги энг катта сурувнинг етакчиси эди. Davomini o'qish
Shahriyor Shavkat. Yangi she’rlar
Шаҳриёр Шавкат бугунги шеъриятимиз майдонига кириб келган ёш ижодкорларнинг бири. Бугунги саҳифамизда унинг янги шеърлари билан танишинг. Davomini o'qish