Baxtiyor Nazarov. Rauf Parfi portretiga chizgilar & Rauf Parfining o’zi o’qigan she’rlar

01727 сентябрь — Устоз Рауф Парфи туғилган кун

Рауф Парфи ижоди уч ҳиссий идрок асосида туради, булар: Ватан, эрк, муҳаббат. Дунёдаги ҳамма шоирларда шундай, дейишингиз мумкин. Бу фикрда жон бор албатта. Бироқ, ўзбек учун Ватан дарди, Эрк дарди дунёдаги бошқа барча халқлардагидан кўра деярли бошқача, ўзига хос эканини, муҳаббат эса Ҳоди Тоқтош айтганидек эски нарса бўлгани билан ҳар бир юрак уни янгилаганидек, бу уч буюк ҳиссий идрок муаммолари Рауф Парфи ижодида ўзига хос ва бетакрор равишдаги поэтик талқиннинг топади. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Uchliklar & Rauf Parfi. Ko’zlar

067 27 сентябрь — Устоз Рауф Парфи туғилган кун

 Устоз Рауф Парфи мумтоз япон шеърияти намуналарини ўзбек китобхонига таништирган илк ўзбек таржимони ва бу таржималар туфайли ўзбек шеъриятида учлик ёзиш анъанасини бошлаб берган шоирдир. Унинг иш дафтарларидан маълум бўлишича, шоир 1961 йилда япон хоккулари таржимасига қўл урган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan g’azallar va ruboiylar & «Devoni Foniy»dan tarjimalar.

022   Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Xudo va yig’i

0_15c724_23be802d_orig.png   Бахтинисо, сенинг умидларинг чиройли. Бир кун қўнғироқ қилиб сен билан узоқ суҳбатлашдим. Гап орасида: «Баъзан югургинг, дарахтларга тирмашиб чиққинг келадими?» деб сўрадим. Сен эса умидингдай чиройли овозда: «Югургим ҳам, дарахт¬ларга тирмашиб чиққим ҳам келади. Аммо, армонни кўп ҳам безовта қилмайман, ҳеч қачон тушкунликка тушмайман, дединг, худди тўқайзорни оралаб, арслон наърасидан ҳузурланаётган одамдай (Ҳалима Аҳмедованинг «Менга ўша қуёшни юбор. Бахтинисога мактуб» идан. Уни мана бу саҳифада ўқинг)… Davomini o'qish

Abdulla Qahhor. Muhabbat. Audiokitob & Ahmad A’zam. Mansur dard & Tobutdan tovush» komediyasi asosida radiospektakl

1117  сентябр  — Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллиги 

   «Мен ёзилган саҳифани, ҳатто жумлани ҳам устидан тузата олмайман. Жумла, ҳатто бутун бир саҳифадаги бир сўзни ўчириб, ўрнига бошқасини ёзиш учун бошқа қоғозга ўша жумла, ҳатто саҳифани кўчириб ёзаман. Бир саҳифани ўрта ҳисоб билан 15-16 марта кўчираман, шубҳасиз, ҳар сафар сайқал бераман». Davomini o'qish

Abdulla Qahhor. Hayot va adabiyot haqida.

00317 сентябрь — Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 115 йиллиги

   Агар ёзувчининг ахлоқ кодекси тузиладиган бўлса, мен ҳалоллик билан шижоатни биринчи модда қилиб қўяр эдим, чунки ёзувчининг бошқа ҳамма хислатлари унинг қай даражада ҳалол, нақадар шижоатли эканига боғлиқ. Адабий асар ёзиш учун, ҳеч шубҳасиз, талант керак, лекин ёзилган нарсани ўчириш, китобхонга зарур гапларнигина қолдириш учун талантнинг ўзи кифоя қилмайди, инсоф ҳам керак. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan Shukur Burhon haqida maktub & Ikki mashhur spektakl

006 Би-би-си Ўзбек хизмати анча йиллараввал “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳа бошлаган ва Ўзбекистоннинг етакчи ёзувчиси Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи бўлган эди.  Машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган биринчи мактубда адиб  ўзбек театри ва кино санъатида ўчмас из қолдирган устоз санъаткор ҳақидаги эсдаликлари билан ўртоқлашади. Davomini o'qish

Musfira Munavvar. Uyqudagi parvona. Uchliklar

077 Мусфира Мунавварнинг учликларини ўқир эканман, узоқ йиллар мумтоз япон шеъриятидан, унинг асосини ташкил қилган танка (бешлик), Хокку, хайку (учлик) йўналишидаги шеърларни қандай мароқ ва муҳаббат билан  таржима қилган  кунларимни эсладим. Davomini o'qish

Rajab Xolbek. Ikki esse-xotira: Men qanday aldayin endi o’zimni…& O’tar dunyo

047Маҳмуд Абулфайз ва Шафоат Раҳматулло Термизий.Улар Сурхон воҳасида яшаб ижод этганлари билан, нафақат Сурхон воҳасида балки Республика миқёсида ҳам таниқли ва довруқли эдилар.Журналист ва шоирнинг битиклари Республика миқёсидаги таниқли ижодкорларнинг битиклари билан беллашадиган имкониятга эга эди.Ҳар иккала ижодкорнинг ҳам охиратлари обод бўлсин. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sharq xalqlari she’riyatidan tarjimalar

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png   Таржима ҳар қандай ижодкор учун чинакам маҳорат мактаби. Таржима билан шуғулланмаган ижодкор пичоқдек ўтмаслашиб қолади, таржима ана шу ижод пичоғини чархлаб,ўткирлаштиради.Таржима шоирни (ёзувчиниям) фақат ўз ёғида қоврилиб яшашидан сақлайди, маҳорат ва тажрибасини бойитади. Davomini o'qish