Эшик қўнғироғи Жакюзнинг хаёлини бўлди. Иккиланиб қолди: эшикни очсинмикин? Лекин янги йил кечаси ким бўлмасин эшикни очиш лозим, деган гапни эшитгани учун нима бўлса ҳам очишга қарор қилди. У қўлига шамчироқни тутиб, узун йўлак бўйлаб кета бошлади. Калитни бураб, эшикни очиши билан ташқарида Иреннинг деворга суянганча мурдадек оппоқ юзига кўзи тушди. Davomini o'qish
Oy: Декабрь 2024
Yangi yil hikoyalari & Eski yilning so’nggi tuni. Anor asari asosida radiospektakl
Янги йил кириб келаётган оқшом эътиборингизга итальян адибларининг мазкур айёмга бағишланган ҳикояларидан намуналарни ҳавола этамиз. Янги йилингиз қутлуғ келсин! Davomini o'qish
Jo’ra Fozil. Sovg’a (Yangi yil hikoyasi)
Ўтган асрнинг эллик олтинчи йили — Янги йил арафаси эди. Эрталабдан гупиллатиб лайлакқор ёғар, тоқу гумбазлар оппоқ либосга бурканган. Девонбеги хонақоси симоби кулоҳ кийган қаландарга ўхшаб кетар, чуқур сукутдаги қари тутлар унинг сомеълари эдилар гўё. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov
28 декабрь — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Оллоҳим устозимни, ўзбекнинг тенгсиз шоирини раҳматига олган бўлсин
Эркин Воҳидов бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. O’zbek Navoiyni o’qimay qo’ysa…& To quyosh sochgayki nur…(Erkin Vohidov haqida film)
Ҳазрат Алишер Навоийнинг юксак бадиият билан музайян бўлган, чуқур инсонпарвар ғоялар билан йўғрилган ижоди асрлар оша бизни ҳануз ўзига ром қилади, кўнгилларимизни завқу шавқ ҳамда ифтихор туйғулари билан, онгимизнпи эзгулик фикрати билан бойитади, бизни адолат учун, инсон қалбининг мангу эрки учун курашмоққа чорлайди. Davomini o'qish
Sayfi Saroyi. Asarlaridan namunalar & Gulistoni bit-turkiy
Мумтоз туркча адабиётнинг энг ёрқин сиймоларидан бири Сайфи Саройидир. Унинг яшаб ижод қилиб ўтган даври тарихда Ўзбекхон ўғли Тинибек ва Жонибекларнинг ҳукмронлиги даврига тўғри келади. ХIII асрдаги мўғуллар истилоси мамлакатни издан чиқарган эди. Бу босқин туфайли кўплаб кишилар қирилди. Кўплаб шоирлар ўзга юртларга кетиб қолди. Сайфи Саройи ҳам шулардан бири эди. Davomini o'qish
Habiba Oxunova. «El sevgan san’atkorlar» turkumidan musiqiy albom
Халқимизнинг энг суюкли санъаткорларидан бири Ҳабиба Охунова эди,десак хато қилмаймиз. Вафот этганига салкам чорак аср бўлганига қарамай у ижро этган қўшиқлар ҳанузгача юрагимизда жаранглаб янграб туради. Davomini o'qish
Nosir Muhammad. Mavlono & Mavlono Jaloliddin Rumiy hikmatlari va rivoyatlaridan & Shams Tabriziy. «Buyuk siymolar» televizion turkumidan
Бугун чинакам беғубор инсоннинг, бир пайтлар Ўзбекистондаги энг таниқли тележурналист, сиёсий шарҳловчи бўлган, кўплаб шеърий ва илмий-оммабоп китоблар муаллифи Носир Муҳаммаднинг туғилган куни
1993 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Бурса шаҳрида ўтказилган Туркчанинг халқаро Биринчи шеър анжуманида иштирок этганман. Ўзбекистондан Устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн ва мен бу илк анжуманга даъват этилган эдик. Туркияга боришдан кўзлаган асосий мақсадим Мавлоно Жалолиддин Румий турбаларини зиёрат қилиш эди. Davomini o'qish