Eldor Boboyev. Musavvir. Qissa

01

Шундай соҳа эгалари борки, улар тўғрисида доим ҳам китоб ёзилавермайди. Мусаввирлик ва мусаввир яратган асарларни ҳис қилиш эса, ёзувчидан алоҳида иқтидор талаб этади. Элдор Бобоевнинг қўлингиздаги қиссаси ана шу жиҳатдан диққатга молик. Унда рассомлик санъатининг кўпчилик англамас сир-синоати, куч-қудрати, уларнинг томошабинга таъсири бадиий акс эттирилган. Ўйлаймизки, у сизни бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazmga talpingan Pushkin. Roman-esse (2)

334    Пушкин шоир сифатида довруқ таратган даврда Оллоқулихон  (1825-1842 йилларда ҳукмдорлик қилган) Хива хони эди. У Муҳаммад Раҳимхон 1 нинг фарзанди бўлиб 30 ёшида тахтга ўтирганди.Отасидан унга бой хазина ва қўшни давлатларга таъсири катта бўлган мамлакат мерос қолганди.Буларнинг ҳар иккаласиниям сақлаб қолиш учун ҳукмдор бир неча бор Эрон ва Бухорога юриш қилади….   Оллоқулихон Бекович фожиасидан сўнг Россия билан тўхтаб қолган алоқаларни ҳам тиклашга интилган.Иккала давлат ўртасида элчилик муносабатларини ўрнатишга ҳаракат қилган.Шу ниятда бир неча бор элчиларни Русияга йўллайди. Davomini o'qish

Haynrix Hayne. Mehr — go’zallikdan ustun & Haynrix Hayne. Germaniya qish ertagi

92    Буюк олмон шоири Ҳайнрих Ҳайне мукаммалликка интилган, шахс эркинлиги учун курашган, ўзлигини таниган инсон сифатида адабиёт ихлосмандлари хотирасида ёрқин намоён бўлаверади. Унинг ижодида қатъий оҳангда немис халқи ҳаётидаги ижтимоий-маиший муаммолар, кишиларда учрайдиган мешчанлик, худбинлик каби салбий иллатлар қораланади. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazmga talpingan Pushkin. Roman-esse (1)

777    — Сиз буюк шоирсиз-а! Гоҳида сиз билан дўстлигимизни биладиган Петербургдагилар, ҳарбий вазир Чернишев ҳам, « Хивани забт қилмоқчи бўлган хаёлпараст, шоирлар билан дўстлиги яхшиликка олиб келмайди» деб куюнади,—хохолаб кулди Перовский ва гапида давом этди.—Мен эса хаёлпараст эмаслигимни, Пётр армонини ушалтириш мумкинлигини император аъло ҳазратларига исботлаб бердим. Жаноблари хонликка юриш қилишликка рози.Фақат молия вазири Кошкин хазинада пул йўқ дея нолияпди.Ахир хазинага пулни у ерни босиб олгач, тўлдириш мумкин-ку. Канцлер Несельрод эса Англиянинг Ўрта Осиёда манфаатлари бор ва у «хафа бўлиши мумкин» деяпти... Davomini o'qish

Jontemir. Yangi she’rlar

044    Жонтемир бир китоб бўлгучалик ҳажмда шеърлар юборибди. Уларнинг ҳаммасини бир саҳифада жойлаштиришнинг техник иложи бўлмагани учун, саралаб олдим. Бугун ана шу сараланган шеърларни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Sa’dulla Quronov. Isajon Sultonning ikki romani haqida

022   Мустақиллик даври ўзбек романчилиги ҳақида сўз борганда, қарийб ўттиз йилга тенг вақт оралиғидаги бадиий тафаккур намуналари назарда тутилади. Ўтган давр мобайнида турли мавзу ва йўналишдаги юзлаб романлар дунё юзини кўрди. Айниқса, истиқлолнинг дастлабки ўн йиллигида тарихий, ижтимоий мавзусидаги романлар кўп ёзилди. Davomini o'qish

Thiruvalluvar.»Tirukural» kitobidan (III-IV asr). Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.11.15_16h37m27s_001_.png     1989 йилда нашр этилган “Қирқ ошиқ дафтари” китобини жаҳоннинг улуғ шоирлари томонидан битилган ишқий шеърлардан  қилган таржималаримдан тузиб чиққан эдим.. Ниятим китобхон кўксида мудраб ётган туйғуларни уйғотиш, уйғоқ ҳисларни эса бу китоб оҳангларига ҳамроҳ этмоқдан иборат эди. Шу ўринда улуғ  Бобомизнинг сўзларини ёдга олсак кифоя: Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. She’r — kuygan yurak izhori

067

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг 80 йиллигига

  Ўзбекистон халқ шоири, адабиётшунос, публицист, атоқли таржимон Жамол Камол ҳам Аҳмад Дониш, Фитрат, Айнийга ўхшаб Бухоро фарзанди. У 1938 йилнинг 9 ноябрида Бухоро вилояти Шофиркон туманининг Читкарон қишлоғида дунёга келган. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг эътирофига кўра, ул зотнинг умр мазмуни уч сўздан ортиқ эмас. Булар: Хомлик. Пишиш ва Ёниш… Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov bilan hayot va adabiyot haqida suhbat

067Саҳифа Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланади

    Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Xaroba shahar surati & «Men»dan mengacha» to’plamidan & Qora kitob

022     Шаҳарнинг кўчалари ростдан ҳам шунчалик таҳликали тасвирлангандики, суратга қараб туриб, ҳозир мен турган хонага хам шаҳарни вайрон этган босқинчилар бостириб келса-чи, деган хавотирга тушиб қолардингиз: Суратга қараган сайин сизни бошингизга тушиб келаётган қиличдек бир ваҳима чулғар, худди қиш бўйи оч қолган саёқ итлар каби пала—партиш манзараларни кўтариб турган қўнғир бўёқлар тўсатдан юзингиздан қопиб оларди. Дуд буркаган кўчаларни вайрона бинолар босиб қолган, у ер, бу ерда али ўчмаган аланганинг тутуни осмону фалакка ўрларди. Davomini o'qish

Saygyo. Kuz, qish va muhabbat qo’shiqlari

0045Саҳифа улуғ япон шоири Сайгё таваллудининг 900 йиллигига бағишланади

   Сайгё ўз шеърларида эзгулик ғалабасини куйлайди, табиат билан инсонни севишга чақиради. Басёнинг умр йўлига бағишланган асарда шоирнинг шогирди Кикай ёзади:»Басё шундай дерди:» Юрагимизни мафтун этгувчи гулу чечаклар, какку, ой ва қор аслида бўшлиқдай бир гап.Аммо, улар таъсирида ёзилажак шеър асл ва юксак сўзлардан иборат эмасми? Улар оддий гул, какку, ой ва қор ҳақида эмас, инсоннинг асл туйғуларини акс эттиради». Davomini o'qish