Атоқли шоир Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобига устоз ижодкорнинг миллий адабиёт ва она тилимиз хусусида куйинчаклик билан ёзган мақолалари киритилган. Саҳифада китобдан сараланган айрим иқтибослар ва китобнинг тўлиқ онлайн-матни билан танишинг. Davomini o'qish
Oy: Сентябрь 2020
Nurmuhammad Аziz. Sheʼrlar
Кутубхонамизнинг фаолларидан адабиётшунос олим Искандар Мадғозиев тавсияси билан ёш шоир Нурмуҳаммад Азиз шеърларини тақдим этамиз. Менга Нурмуҳаммаднинг шеърлари жуда маъқул бўлди.Саҳифа остида Муслимбек Мусаллам қолдирган изоҳни ўқисангиз нима учун ёққанини англайсиз. Davomini o'qish
Taniqli folklorshunos olim, akademik To’ra Mirzayev vafot etdi
Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фольклоршунос олим, филология фанлари доктори, профессор Тўра Мирзаев вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Davomini o'qish
Ryunoske Akutagava. Mandarinlar
Қахратон қишнинг тунд оқшоми эди. Мен Екосука-Токио йўналишидаги поезднинг иккинчи синф вагони бурчагида унинг жўнашини кутиб паришон ўтирардим. Вагонларда аллақачон электр чироқлар ёқилган, бироқ нима учундир мендан бошқа йўловчи йўқ. Davomini o'qish
Habibullo Isomidin. She’rlar
Ўзбек шеърияти вилоятларимизда ҳеч нима талаб қилмай, «индамайгина» ижод қилган ва қилаётган шоирлар ижоди билан ҳам тирикдир. Ана шундай шоирлардан бири Ҳабибулло Исомиддин эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron: Sen bilan birgamiz, jon Ozarbayjon! (Videomunosabat. 28. 09. 20) & Sen manimsan, Ozarbayjon! Ozarbayjon she’riyatidan tarjimalar
Бугун ҳам дунёда, ҳам юрагимизда кечаётган нотинчлик қардош озарбайжон халқи билан ҳамнафаслигимизни билдирмоқ ниятида ушбу саҳифани тайёрлашга сабаб бўлди. Неча йил аввал Озарбайжон халқининг суюкли шоири Микойил Мушфиқ таваллудининг 105 йиллигига бағишланган тадбир пайтида Бокуда ёзилган шеъримни саҳифага дебоча деб қабул қилинг: Davomini o'qish
Konstantin Paustovskiy. Telegramma & Konstantin Paustovskiy. Yiroq yillar. Qissa
Рассом қаригач, Петербугдан туғилган қишлоғига қайтди, тинчгина яшаб, боғбончилик қилди. Бу пайтда расм чизолмай қолганди: қўллари қалтирар, кўриши ҳам ёмонлашган, тез-тез кўзи оғриб турарди. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Yoshlik she’rlari & Rauf Parfi. Karvon yo’li & Olim Oltinbek. «Bir qushcha sayraydi mening ruhimda…»
27 сентябрь — Устоз Рауф Парфининг туғилган куни
Рауф Парфи “Шеърият” номли верлибрида: “Сўзлар керак Бош Ҳарбларда яраланган, Бош ҳарфлардан яралган Сўзлар”, — дейди. Бу билан шоир адабиётнинг бош вазифасига урғу беради. Бош ҳарфлардан яралган сўзлар, бу – ЭРК, ИНСОН, ИЙМОН, ВАТАН, МИЛЛАТ, ҲАҚИҚАТ… Ва, айнан, шу тушунчалар йўлидаги кураш – “Бош Ҳарблар”дир. Рауф Парфи наздида адабиёт мана шундай катта ҳарфлардан яралган тушунчалар йўлидаги курашларга яраши керак. Davomini o'qish
Rauf Parfi. «Iymon asiri» kitobidan she’rlar & Abdulhamid Ismoil. Kitobga so’zboshi & Rauf Parfi. Saylanma
27 сентябр — Устоз Рауф Парфи туғилган кун
Тўйга тугун билан келгандек, мен ҳам жичча улушимни қўшай. Кўп йиллар аввал Рауф Парфининг асарлари Ўзбекистонда таъқиқ остидалигида Муҳаммад Салиҳ унинг «Имон асири» шеърий китобини чет элда чиқармоқчи бўлиб унга сўз боши ёзишни мендан сўраган эди. Мана ўша китобдан Рауф ака ҳақидаги сўзбоши. Davomini o'qish
Dilnoza Nusratulloyeva. Xurshid Davron lirikasida peyzaj tasviri
Хуршид Даврон ижодида замонавий шериятнинг энг муҳим хусусиятлари ўз ифодасини топган. Хуршид Даврон индивидуал услубининг асосий қирралари сифатида тарихийлик ва рамзийлик бўртиб турадиган хусусиятлардир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Bahordan bir kun oldin» kitobidan she’rlar
Клод Лоррен сувратларини кўрганман. Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай. Сокин кўрфазлар, қанотли маоликалар, кўпириб ётган оқ булутлар, тонглар, тунлар, сўлим чошгоҳлар. Хуршид Давроннинг шеърларини ўқиганда Клод Лоррен сувратлари ёдимга тушади… Davomini o'qish
Xurshid Davron & Sarvara. Sen kelar yo’llarga tikildim bedor…
“Хайр!” дея кетдинг, қайрилмадинг ҳеч,
Аммо, юрагимдан айрилмадинг ҳеч,
Наҳотки, энди кеч, наҳот, энди кеч,
Келмадинг, келмадинг, жоним, келмадинг. Davomini o'qish