Илкис тепамизга келиб бизни кузатиб турган қизни кўриб биз анграйиб қолдик. Бундай ажабтовур кийинган, ёқимтой қизни умримда биринчи маротаба кўриб туришим эди. Оппоқ кўйлак, оппоқ фартук, оппоқ пайпоқ кийган, ҳатто тим қора сочларига-да оппоқ лента тақилган, шу туришида у боғимиздаги печакгулларга қўниб ўйнайдиган оқ капалакдан сира фарқ қилмасди. У бир афт-ангоримизга, бир қушларга ажабланиб қарар, қўнғир кўзларида самимий учқун йилтираб, биздан бегонасирамаётгани сезилиб турарди…