Islombek Mirzaqulov. She’rlar

51Шеърларини юборган шоир укам ўзи ҳақида қуйидагиларни ёзибди: Мен Исломбек Мирзақулов 2003-йил, 12-июнда Қашқадарё вилоятининг, Деҳқонобод туманида туғилганман. 15-16 ёшлигимдан шеър, ҳикоя, (драбллар) ёзиб турар эдим. Ўқимайман, қурилишда ишлайман…»
Унинг шеърларида «ниманидир» туйганим учун, бирор жойини ўзгартирмай, ҳатто имло хатоларниям тузатмай (чунки мен тузатганим билан ўзи англаб тузатишга киришмаса, фойдаси йўқлигини биламан) тақдим этяпман. Эртаси ўзининг ғайрат ва чидамига боғлиқ…
Davomini o'qish

Jasurbek Esanov. Yangi she’rlar & Nodira Afoqova. She’rga oshuftalikni qutlayman

24 Жасурбек Эсановнинг шеърларини ўқиш жараёнида хаёлимдан шу гаплар ўтди: Шоирликнинг кори-бори – машаққат. Агар ёзишни танлайдиган бўлсанг, ҳамма қатори, одамдек киройи яшашни унутишга тўғри келади… Davomini o'qish

Jonibek Alijonov. She’rlar

77 Жонибек Алижонов яқинда менга юборган шеърлари остида «Устоз, ёзганларимни ҳар сафар сизга юбораман-у очиб кўрмасингиздан ўчираман…» — деб ёзибди. Жонибек ўчириб юбормасдан, шеърларини сизга тақдим этишга шошилдим. Жонибекнинг шеърлари у Касби агросаноат коллежи талабаси бўлганда «ХДК»да эълон қилинган эди. Орадан шунча вақт ўтиб, унинг бугунги шеърларини баҳоланг. Davomini o'qish

Shohrux Najot. She’rlar

067 Шоҳрух туғилганидан бери ҳеч шоирман деб эркаланмаган. Эркалатмаган биров уни шоир деб. Доим орқа фонда юргани, ўзини кўз-кўз қилмаганидан дўсталри ҳам унга ўз сояларидай қарашган. Гўё у истеъдодлар югурдаги. Яъни тўртта нарсани эплаб ёзолмагану ўзини баланд ўйлагич жўжахўрозчалар эди кўпи. Аммо Шоҳрух хизмат қилган ҳар шоирдан баланд эди. Буни ўзи сезардими йўқми, билмадим, шеърлари айтиб қўярди. Маиший муаммолар емаса, бугун унинг уч китоби қўлимизда бўларди. Наср, Шеър, таржима. Davomini o'qish

Azizbek Yusupov. Ikki she’r & Sevara Alijonova. Azizbek haqida muxtasar so’z

62Азизбек Юсупов ҳақида “Дуэль”нинг финалидан сўнг, тўлиб-тошиб ёзмоқчидим. Ҳаяжонда бўрттириб юбормай дея кузатишни маъқул топдим. Очиғи, анъанавий, биз ўрганган йўлдан юрмагани, тасвиргагина қурилмаган тафаккурий шеърияти билан мен учун ғолиб эди у… Davomini o'qish

Xo’jayor. She’rlar

26Эзгу ишнинг кечи йўқ: бир кун кечикиб Хўжаёрни туғилган куни билан чин юракдан қутлайман!

Хўжаёр (Фахриддин Шотўраев) шеърларини юборяпман. Ҳавасимдаги шоирлардан. Тоза, сиёсат, маишийлик аралашмаган шеърлар. Тағин ҳеч кимга ўхшамайди. Ифода йўли, оҳанги, шаҳар шоирларининг бир ҳовуч луғатига бир дунё янги сўзлар берганининг ўзи қувонарли бу шеърлар. Davomini o'qish

Rahmatullo Sirojiddin. She’rlar & Shodmon Jo’ra. Shoirlik baxti

39Мен бу ёш йигитга қараб ҳайратландим, бу мисралар ишқига қандай илинибди экан деб. Бу мисралар маънисини ҳар ким ҳазм қила олмаслигини бу мақом жуда баланд, унинг ҳолини айтиш, тушунтириш, ӯргатиш билан олиб бӯлмаслигини, бу ишлар фақат Парвардигор инояти билан амалга ошишини билганим сабаб, ҳар ким ӯзи пишиб етиб бориши керак бу ҳолга дедим. Davomini o'qish