Akutagava Ryunoske. O‘n iyenlik pul

Ashampoo_Snap_2017.06.04_16h38m27s_001_.png1 март — Машҳур япон адиби Акутагава Рюноскэ таваллудининг 130 йиллиги

Ёзнинг бошлари эди. Булутли кунларнинг бирида эрта билан Хорикава Ясукичи ўйчан ҳолатда тош зиналар бўйлаб бекатга кўтариларди. Ғайритабиий ҳеч нарса рўй бергани йўқ. У киссасида бор-йўғи олтмиш сэн пул қолганидан хафа эди, холос. Ўша вақтларда Хорикава Ясукичи пулсизликдан доим қийналиб юрарди… Davomini o'qish

Zulfiya. She’rlar & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar

zulfiya1 март — Утоз шоира Зулфия таваллуд топган кун

 “Мен, — деб ёзади Зулфия, — Ҳамид Олимжонни илк дафъа ўша йилда кўрганман. …Яшириб ўтирмайман. Ҳамид Олимжон илк кўришувларданоқ кўзимдан кўнглимга ўтди. Мен жуда ёш ҳиссиётим билан унинг кенг қалби, улкан иқтидорини туйдим” (Наим Каримовнинг «Зулфия опа ҳақида» мақоласидан). Davomini o'qish

Ismoil Gaspirali: Sultonlar suhbati — Mukolamai salotin & Timur ve Yıldırım Bayezid Arasındaki Mektuplaşmalar

Ashampoo_Snap_2018.03.27_00h07m46s_004_.pngҚалбимдаги турли туйғу ва ўйларга кўмилиб, бошим айланиб турганимда бирдан Саййид Барака ҳазратларининг қабри устидаги тош кўтарила бошлади. Қўрқиб, жон ҳавлида зина саҳнига отилдим ва бурчакка суянганимча қотиб қолдим… Тош кўтарилишда давом этди ва ортидан қордек оппоқ соқолли бир пир кўринди. Мақбаранинг ичи нурдан чароғон бўлди. Ё, Раб! Бу не ҳол?! Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. 70-yillar avlodi she’riyati: Usmon Azim, Shavkat Rahmon, Xurshid Davron

031 “Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида тақдим этилган мақолада 70-йиллар авлоди шеъриятининг уч вакили Хуршид Даврон, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон ижодига мухтасар назар ташланади. Davomini o'qish

Umid Ali. Bobur. Turkum she’rlar & Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi

054    «Хуршид Даврон кутубхонаси» Алишер Навоий ва Мирзо Бобур боболаримизни нафақат таваллуд айёмларида балки мунтазам идроку тадқиқ этишни лозим деб билади ва бугунги саҳифада Мирзо Бобур хаёли яшамиш Самарқандда яшаб ижод қилаётган истеъдодли шоир Умид Алининг «Бобур» сарлавҳали туркум шеърларини тақдим этади. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Og’am bilan suhbat

matnazar-oga20 феврал – Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 74 йиллиги

    Матназар оға тўкис қомусга ўхшарди. У билан ҳар қандай мавзуда гаплашиш мумкин эди. Суҳбат малакали бўларди. Бачкана мавзулар ўз-ўзидан четга чиқиб қоларди, Матназар оға ўтирган даврага бачкана мавзулар яқинлаша олмасди. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Adabiyot haqida & She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

07 20 феврал — Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 74 йиллиги

  Мен адабиётимизнинг мумтоз намояндалари асарлари мутолаасини отам ёрдамида жуда барвақт бошлаганман. Отамнинг ҳамсабоқ дўсти — Хоразм адабий муҳитида сезиларли овозга эга бўлган арузчи шоирлардан Орзу домла, Маҳбубий домланинг мунтазам ташрифлари, отам мулла Абдулҳакимдан олган сабоқларим ҳам бетаъсир ўтмаган. Отам араб, форс тилидаги диний китобларни мутолаа қилишдан ташқари, шеъриятнинг улкан мухлиси, Навоийфаҳм инсон эдилар. Davomini o'qish

Shoira Ahmedova. Xurshid Davronning adabiy-estetik qarashlari xususida

044    “Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида тақдим этилган мақолада Хуршид Давроннинг адабий-эстетик қарашларини ўзида жамлаган баъзи суҳбат, адабий-танқидий, тарихий- маърифий мақолалари таҳлилга тортилган. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Mirzo Bedildan tarjimalar & Usmon Azim. Biz — parishon bir kitob

7420 феврал — Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун

        Мен бу кунларимиз Бедилсиз қолмаётганидан бахтиёрман. Чунки Матназар кабилар бор. У дилини бериб Бедилни таржима қиляпти. Менга бугун сиғинаётганимиз сўфийларни эслатади  бу одам: камтар, истеъдодли, камсуқум, кучли. У замонага боқмайди. Иншооллоҳ, замона унга боққусидир!

 

Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Xurshid Davron — davr adibi

034 Хуршид Даврон сермазмун ва сермаҳсул ижоди билан, ватанпарварлиги ва миллатпарварлиги билан, хусусий фаолияти ва ўрнак бўлгулик одобу ахлоқи билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳақиқат ва адолат майдонидаги собитқадамлиги билан устоз мақомига етган шахсдир. Унинг ижод карвони абадият манзилини кўзлаган ва бунга ҳақдор бўлган ҳаёт ва маърифат карвонидир. Davomini o'qish