Бугун ўзига хос шоир Яҳё Тоғанинг туғилган куни. Чин юракдан қутлайман! Умри узоқ, ижодий йўли баракали бўлсин!
Шоир Яҳё Тоғанинг “Хотира дарёси ёхуд Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин” номли хотира-ҳикоясида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаётининг айрим лавҳалари ҳамда машҳур “Тилак” асарининг яратилиш тарихи хусусида сўз юритилади. Шунингдек, бу ҳикояга шоирнинг бир туркум шеърлари илова қилинади. Davomini o'qish




Бугун мен учун хайрли кун бўлди. Нашр этилишини интизорлик билан кутаётган китоб – «Шамс ила Мавлоно» ниҳоят қўлимга тегди ва кутубхонамдан муносиб ўрнини топди, уни бойитди. Китоб баҳона унинг муаллифи, узоқ йиллик қадрдоним, таниқли адабиётшунос олим, таржимон Маъруфжон Йўлдошев ва китоб чиқишида домла билан баробар жон куйдирган шогирди, фалсаа доктори Дилрабо Анданиёзова билан ҳам китоб, ҳам тарихимиз, тилимиз ва адабиётимиз хусусида тўйиб суҳбатлашдик. Ҳар икки инсоннинг умрлари узоқ, ижодий ва илмий ишларига барака берсин. Ўзбек ва турк тилларида нашр этилган китобни “Anorbooks” нашриёти дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода улкан ютуқларга эришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.


