ДАДАХОН ҲАСАН. “ОНА ТУРКИСТОН СОҒИНЧИ”
Нашрга тайёрловчи ф.ф.д. Ботир Норбой. Муҳаррир ф.ф.н. Мустафо Кундакчи. Карабук университети нашриёти, 2018. 160 бет+1 CD. Davomini o'qish
Bo'lim: Yangi kitoblar va asarlar taqdimoti
Yangi kitoblar taqdimoti, muallif va asar haqida qisqacha ma’lumot. Shuningdek adibning mutolaa uchun tavsiya qiladigan kitoblari haqida.
To’ra Sulaymon. She’rlar va qo’shiqlar
15 февраль — атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган кун
Шеъри халқ қўшиғига айланган шоирнинг умри узун бўлади. Унинг умри ўзбекман деган миллат дунёда яшагани қадар етади. Аслида мана шу халқ қўшиғига айланган шеърлар туфайли ўзбекнинг умри ҳам дунё тургунча ва қора чодирда энг сўнгги юлдуз сўниши қадар давом этади. Davomini o'qish
Yangi kitob: Ozod Mo’min Xo’ja. Men bilaman, sevaman seni
Ўзбек китобхонларига кўпроқ илмий фантастик асарлари орқали танилган ёзувчи Озод Мўъмин Хўжа янги нашр этилган китобига ёзган сўзбошисида ёшлик чоғларидан шеърлар ёзганини, мана энди бугунга келиб бу шеърларни саралаб бир китобга жаъм этишга қарор қилганини ёзади. Бугун сизга ана шу «Мен биламан, севаман сени» деб номланган китобига кирган шеърлардан айримларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Yangi kitob: Xurshida Vahobjon qizi. Yangi tong. She’riy to’plam & Qamchibek Kenja. Hassos shoira
Мумтоз шеъриятимизнинг мумтоз шаклларига ҳам бот-бот мурожаат қилиб туриш Хуршида ижодининг кўзга бўртиб ташланиб турадиган яна бир жиҳатидир. Талаблари қаттиқ аруз қоидалари, мезонларига риоя қилишга уриниб, қатор ғазаллар, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фузулий, Ҳувайдо, Нодира, Эркин Воҳидов ва бошқа салафларнинг ғазалларига боғлаган мухаммаслари шоиранинг бу борада ҳам тажрибаси ортиб, такомиллашиб бораётганидан дарак бераётир. Davomini o'qish
Azim Suyun. Ey do’st yoxud Azimnoma & Azim Suyun «Uyga qaytib» teleloyihasida
Азим Суюн. Эй дўст ёхуд Азимнома. Шеърий ва насрий қайирмалар. Тўлдирилган ва қайта ишланган тўртинчи нашри – Тошкент: Akademnashr, 2018.448 б. / Azim Suyun. Ey doʻst yoxud Azimnoma. Sheʼriy va nasriy qayirmalar. Toʻldirilgan va qayta ishlangan toʻrtinchi nashri – Toshkent: Akademnashr, 2018.448 b. Davomini o'qish
Yangi kitob: Jontemir. Darvesh qo’shig’i & Aziz Said. Kuylanmagan qo’shiqlarim bor & Suhrob Ziyo. Yesinindan bir kosa, Mashrabdan bir jom
Жонтемир. Дарвеш қўшиғи. Сўзбоши муаллифи: Азиз Саид. Тошкент. «Akademnashr». 2018. 112 бет.
Ушбу саҳифада Жонтемрнинг илк тўплами «Дарвеш қўшиғи»га таниқли шоир Азиз Саид ёзган сўзбоши билан тўпламга биринчилардан бўлиб ўз муносабатини билдирган шоир Суҳроб Зиёнинг тақризини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Ruhoniyat va nafsoniyat tazodi & Zulayho Rahmonova. Ibrohim Haqqulning “Talant – jasorat javhari” kitobi haqida
Ўзининг бетакрор талқин ва таҳлил услубига эга, ўзига хос илмий-ирфоний бир тил яратган устоз адабиётшунос Иброҳим Ҳаққулнинг “Муҳаррир” нашриётида “Талант – жасорат жавҳари” (Тошкент, 2018, 284-бет) номли навбатдаги китоби чоп этилди. Davomini o'qish
Halima Ahmedova. Erk darichasi & Shahnoza To‘raxo‘jayeva. “Tashbeh” hayratlari
Ҳалима Аҳмад ташбеҳлари яхлит, йирик, кенг, нафис, содда, мураккаб, чуқур… хуллас, турли, ранг-барангдир. Мени лол қолдиргани унинг кўпқаватли ташбеҳлари. Davomini o'qish
Amriddin Berdimurodov. Samarqand tarixidan tomchilar & Temurnoma (1996) videofilmi. 8-qism. Dorulsaltanat
Муаллифдан: Менинг бу ёзганларим уммондан бир томчидир, холос. Шунинг учун ҳам ушбу китобни “Самарқанд тарихидан томчилар” деб атадим. Агарда бу ёзганларим китобхонларга Самарқанднинг тарихи ҳақида озгина бўлса-да тасаввур берса, ўзимни дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблардим. Davomini o'qish
«Mitti hikoyalar» kitobidan mitti hikoyalar
Шу кунларда Тошкентдаги «Янги китоб» нашриёти томонидан «Митти ҳикоялар: кеча ва бугун» номли китоб нашрдан чиқди. Ундан ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига энди қалам олган ёш ижодкорларнинг жажжи ҳикоялари ўрин олган. Davomini o'qish
Zamonaviy tojik she’riyati antologiyasidan namunalar. Odil Ikrom tarjimalari
Бир неча кунки, “Замонавий тожик шеърияти антологияси” ва сўнгги йиллар тожик адабиётида ўзига хос “юриш қилган” шоирлар Фарзона ва Озарахшларнинг “Ишқ тасбеҳи” ва “Хайрли тонг” китобларини мутолаа қиламан. Китобларни менга таржимоннинг ўзи – севимли шоиримиз Одил Икром совға қилди. Davomini o'qish
Faxriyor. «Izlam» kitobidan she’rlar & Nazar Eshonqul. «Izlash azobining totlari…» & Shomirza Turdimov. «Vaqtsizlik»ka erkin muxammas
“Излам” – фақат замонавий шеъриятимизнинг эмас, миллий адабиётимизнинг поэтик сарҳадларини кенгайтириб берган, сўзга янгича қараш ва янгича талқин олиб кирган китоблардан бири сифатида эътирофга лойиқ. Умуман, адабиётдаги янгиланиш – бу сўзга янги муносабат пайдо бўлиши, янги муносабат маҳсули бўлган метафоранинг, бадиий тафаккурнинг янгиланиши эканини тан олишимиз керак. Davomini o'qish