Биз Ҳусниддинни таҳририятда эркалаб, эъзозлаб шундай деб атардик. Унинг таҳририятда бировга дағдаға қилаётганини, биронтасига дашном бераётганини кўрган эмасман. Нимаики муаммо туғилса, вазминлик билан, ақл билан, жилмайиб туриб ҳал қилишга ҳаракат қилар эди. Ҳақиқатан ҳам унинг одоби, гапириш оҳангию муомаласи худди домлаларникидай эди. Davomini o'qish
Oy: Март 2016
Sanjar Tursun. Ikki hikoya: Avgustning so’nggi shomi & Zarba
Ҳали ҳануз ўша воқеа эсимга тушса, ҳаёт қонуниятининг бешафқатлиги, яшаш учун берилган умрнинг нечоғли қийматга эга эканлигига ич-ичимдан иқрор бўламан. Ва шунинг баробарида, вақти келса, ёш бола ҳам сенга сабоқ беришини, мураккаб воқеаларга ёшига хос самимият билан ечим топиши, фақат болаларга ярашадиган буюклиги олдида бош эггим келаверади. … Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. II qism
Яхши биласизки, ҳар нарсада меъёр сақланиши керак, суистеъмол – ҳар ненинг кушандаси. Тўғри, шеърият ҳақида сўз борганда статистик маълумотларга таяниш ғалати кўринади. Шундай бўлса-да жазм этдиму, “Ёлғиз аёл” тўпламини варақлаб санашга тушдим: ҳаш-паш дегунча айрилиқдан бўзловчи шеърлар адади 25 дан ўтди – у ёғига сабрим чидамади. Davomini o'qish
Nosirjon Jo’rayev. She’rlar & Behzod Qobil. «Sen meni o’qiding, ko’ksimni yorib…»
Носиржон Жўраевнинг шеърларини деярли ёд биламан. Аксариятини биринчилардан бўлиб ўқиганман. Ўхшамаган мисраларини биргалашиб муҳокама қилганмиз, баҳслашганмиз. Аммо ҳар сафар янги бир шеър туғилганда ўртадаги тушунмовчилик тумандай тарқайди – яна мутолаа, яна муҳокама… Davomini o'qish
Nozim Hikmat. Sochlari somon sarig’i, kipriklari moviy. Miraziz A’zam tarjimasi
Нозим Ҳикматнинг ушбу асари шоирнинг тўртинчи, рус аёлларидан иккинчи рафиқаси бўлмиш Вера Тулякова бағишланган. 1961 йилда ёзилган достонда айни ўша йиллари шоир юрагини тўлқинлантирган шахсий ва ижтимоий воқеалар ўз аксини топган. Davomini o'qish
Miraziz A’zam. She’rlar
29 март — атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 80 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!
Мен адабиётнинг халқ манфаатидан бошқа манфаати йўқ деб ҳисобловчилар сирасида тураман. Шоир ўз ичинигина тадқиқ қилиб шеър ёзса, доим муваффақиятли бўлмайди. Шоирнинг ичи жамият ҳаёти билан параллел келгандагина бу ўзини оқлайди. Шеър ҳаётдан орқада қолиши мумкин эмас. Агар шеър орқада қолса, умуман олдинга юриш бўлмаса керак, тахминимча (Миразиз Аъзамнинг «Шеър инсон қувончи ва изтиробларини ўзида акс эттиради» хотира-мақоласидан). Davomini o'qish
Shoir o’tdi. Ha, o’tdi-ya, shoir o’tdi & Shafoat Rahmatulla Termiziyga bag’ishlov
Шоир Шафоат Раҳмутулло Термизий вафот этди. Мен «шоир» сўзи олдидан бирон бир эпитет ишлатишни истамадим. Зеро, Шафоат ака ШОИР эди. Яратган унга тоза юрак ва беназир иқтидор ато қилган эди. Шоир ўлими ҳақидаги хабарни эшитишим билан бир пайтлар Шафоат аканинг ўзи битган сатр ўз-ўзидан тилимга келади:
Шоир ўтди. Ҳа, ўтди-я, шоир ўтди…
Behzod Fazliddin. So’z saltanati (Rauf Parfi poetik olamiga bir nazar)
Ўтган асрнинг 60-йиллари адабиётимизда Рауф Парфи деган жиддий поэтик ҳодиса рўй берди. Шоир “Энг узоқ ёзилган таржимаи ҳол”ида биринчи “шеърий асар”ини 1953 йилнинг 5 мартида (10 ёшида) ёзганини айтади. “Энди қандай яшаймиз?” сарлавҳали бу марсия-шеър бадиий савияси, кимга бағишланганидан қатъи назар, мурғак юракнинг туб-тубидан отилиб чиққан нидо – рост қайғу эканига шубҳа йўқ. Шоир илк ижодини марсиядан бошлагани бежиз эмасдир… Davomini o'qish
Farog’at Kamol. She’rlar
27 март — шоира Фароғат Камол таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз!
Бу шоиранинг шеърларида тунги ёмғирлар шивири, олислаб кетаётган болалик турналарининг ноласи, баҳор набадаси силкитиб турган пардалар ортидаги юракнинг гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай турган сирли манзаралари яширин. Davomini o'qish
Lazizjon Bahronov. Egasini izlagan gaplar
Мендан ижодий парвоз сўраяпсизми, унда қанотларимни қўйиб юборинг. Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. I qism
Ўзингиздан қолар гап йўқ, сўнг вақтларда назмбозлик касалига йўлиққанлар – жўнгина гапларини ҳам шеърга соладиган, энг ёмони, уларни “шеър” деб эълон қиладиганлар кўпайган. Қарангки, буларнинг бахтига овоз кучайтиргичу фонограммалар замони келиб, истеъдоду диддан мосуво қўшиқчилар ҳам кўпайгандан кўпайди! Ўхшатмагунча учратмас, деганлари шу-да: булар наригилари битган маза-матрасиз шеърларни хориждан ўғирланган куйларга солиб, компьютер дастурлари ёрдамида сайқаллаб, чунон “куйлай” бошладиларки, тезда FM тўлқинларини забт этиб, қўл телефон “чип”ларини тўлдирдилар. Davomini o'qish
Faxriyor. Yangi she’rlar
Фахриёр дардларига тинимсиз шакл излайди. Ташбиҳлар воситасида бир-биридан узаб кетган воқеликларни ва моҳиятларни ўзаро яқинлаштиради, чоғиштиради. Бу ҳол уларни уйғун ҳолда тасаввур этиш имконини беради. Унинг назарида, ташбиҳ — мазмун қофияси. Қофияли верлибрларни, фикрни асл шаклида сақлаб қолиш эҳтиёжидан туғилган, дейиш мумкин. Davomini o'qish