Тошкентга илк бора келганида бу йигитчанинг кўзлари порлаб, ҳамиша шеър завқи билан жўшиб турар эди. Қанча шамоллар эсиб ўтди, қанча булутлар босиб ўтди, қанча айқирган сойларни кечиб ўтди, қанчадан-қанча ўтли шеърий сатрлар дунёга келди, Саъдулла ҳамон ўша-ўша виждон амри билан яшайди, илҳом амри билан шеър бўстонларига киради. Davomini o'qish
Oy: Март 2016
Nazar Eshonqul: Mutolaa ezgulikka boshlaydi
Бу адибларни ўқиб, завқ оласиз, адабиётнинг соф, чинакам вазифасини теран англайсиз, ҳаётни, жамиятни, ўзингизни ўрганасиз. Булар бир илм. Бу илмни ўрганган сайин кўнглингиз юксалиб боради, ақлингиз теранлашади, инсоннинг моҳияти ва вазифасини кўпроқ англайсиз. Davomini o'qish
Abutolib Kalimi Koshoniy. G’azallar. Jamol Sirojiddin tarjimalari
Абутолиб Калими Кошоний Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг давомчилари бўлмиш Жаҳонгир Мирзо ва Шоҳжаҳонлар саройининг маликуш-шуароси ҳисобланиб, ундан йирик девон ва бошқа бир неча асарлар мерос қолган. Davomini o'qish
Abdulla Oripov kitoblari taqdimotiga taklif etamiz
Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 24 март куни соат 15.00 да шоиркорнинг 2015 йилда нашр этилган китоблари тақдимоти ўтказилади. Тақдимотда таниқли шоирлар, адабиётшунос олимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади. Миллий шеъриятимиз ихлосмандларини учрашувга таклиф этамиз. Davomini o'qish
Halima Ahmad. Badialar & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar
…Қишнинг ўртасида баҳорни соғинаман. Ва яна қалдирғочларниям. Юрагим орзиқишда онам авайлаган қизғалдоқлардай титрайди. Келажак баҳорнинг қадамларига ишонаман. Унинг осмонида чарх уражак қалдирғочларнинг қанотидаги Ҳақ битган меҳру-муҳаббат, ризқу-насибага ҳам… Davomini o'qish
Navro’z ayyomingiz muborak bo’lsin!
Go’zal Begim. Tuproq isi kelar tomirlarimdan & Shoiraning o’zi o’gan she’rlar
Дунёнинг қайси гўшасида яшасам-да, мен хоразмликман. Томирларимда шу гўшанинг тупроқ иси уфуради, йиғим ҳам, кулгум ҳам хоразмча. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас… Davomini o'qish
Hoji Muin. Hajviy she’rlar & Halim Saidov. Behbudiyning safdoshi.
19 март — Миллий уйғониш даврининг таниқли вакили, журналист, шоир, драматург ва таржимон Ҳожи Муин таваллуд топган кун.
Беҳбудий ва унинг сафдошлари раҳнамолигида миллий истиқлол мафкураси билан қуролланиб, ўз элу юрти ва халқининг озод бўлиши истагида қўлга қалам олган, даврнинг энг қалтис ва нозик масалаларини теран англаб етган, бутун умрини илму маърифат, маънавият тарғибига бағишлаганлар даврасида Ҳожи Муин ибн Шукрулло алоҳида мавқега эга. Davomini o'qish
Tursun Ali. Samoda oy kezinar tanho…
…Гўзалликни, гулларни севаман. Ҳар бир гулнинг ўзига хос тоти, ифори бор. Улар менга илҳом бахш этади, уларга атаб ёниб шеърлар ёзаман. (Турсун Алининг «Адабиёт – инсон қалбига йўл» мақоласидан. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Yolg’iz o’zlari
Қачонлардир бу уйда болаларнинг жарангдор кулгуси янграган дамлар ҳам, кейинроқ тўйлар ҳам бўлган, ўлим келиб хонадон қайғуга чўкиб, кўзгулар юзи бекитилиб, липиллаб ёнган хира шам ёруғи ва аза жимлиги ҳукм сурган, ўлимнинг чуқур, сирли шарпаси кезган пайтлар ҳам бўлган эди. Кўп нарсалар бўлган. Антип Калачников ўзининг девдай шериги билан ўн икки жонни ҳаёт йўлига чиқариб қўйди. Davomini o'qish
Jumagul Jumaboeva. Xurshid Davron she’riyati haqida
Тарих Хуршид Даврон шеъриятида ўзига хос бир тарзда намоён бўлади. У ҳам кўпинча қаламкаш дўстлари сингари тарихий жойлар, шахслар қисматини, кураш йўлларини замонага ибрат сифатида танинштиришга ҳаракат қилади. Ана шу жараёнда лирик қаҳрамон руҳий олами теранлик билан очилади ва унга даврнинг ўтказган таъсири аниқ намоён бўлади. Davomini o'qish
Metin Oltio’q (Metin Altıok). She’rlar. Ma’rufjon Yo’ldoshev tarjimasi
14 март — Метин Олтиўқ таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Сайтимиз саҳифаларида таниқли адабиётшунос олим Маҳмуджон Йўлдошев ўзбекчалаштирган замонавий турк шоирлари ижоди намуналарини тақдим этиб бормоқдамиз. Бугун сизни ХХ аср турк шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири, шаклий шеър тажрибалари билан танилган Метин Олтиўқ шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish

