Shoirning ustozi kitoblar, muhit va iztirobdir. Shoir va adabiyotshunos Rahimjon Rahmat bilan suhbat

09Раҳимжон Раҳматни 60 ёши билан  кутубхонамиз номидан чин юракдан қутлаймиз!

     5 йил аввал 55 ёшни нишонлаган кунларда «Хуршид Даврон кутубхонаси»да Раҳимжон Раҳмат билан бўлган суҳбатни тақдим этарканман, мана бу сўзларни ёзган эканман: Davomini o'qish

Xurshid Davron. Yuragimiz derazalari

03731 АВГУСТ — ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ КУНИ

Миллий озодлик, ватан эркинлиги, халқ тинч ҳаёти йўлида курашиб, беҳисоб қурбонлар берган ота-боболаримиз жасорати хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди. Менинг ижодимда ҳам ҳурлик, қатағон мавзуси асосий йўналишлардан бири бўлиб келган. Ушбу саҳифада қатағон қурбонларига бағишланган шеърларимдан айримларини тақдим этаман. Davomini o'qish

Yohann Peter Ekkerman. Gyote bilan gurunglar.

035     28 август — Иоҳанн Вольфганг Гёте таваллуд топган кун

Хотиралар муаллифи қайд этганидек: «Гёте билан бўлган гурунглар ва мулоқотларнинг ушбу мажмуаси ўзим бошдан кечирган, мен учун муҳим ва қимматли воқеаларни қоғозга муҳрлашга бўлган табиий интилиш самараси ўлароқ дунёга келди.» Бугун сизнинг диққатингизга «Жаҳон адабиёти» (2012 йил, декабрь) да журнал варианти сифатида эълон қилинган ушбу асарнинг 1823-1825 йилларга тегишли биринчи қисм  саҳифаларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Iohan Volfgang Gyote. G’arbu Sharq devoni & Hikmatlar & «Bashariyat siymolari» turkumidan: Volfgang Gyote

0_14bf2c_b8fcc154_orig.png 28 август — Йоҳан Вольфганг Гётенинг таваллуд куни

  Жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоларидан бири  Йоҳан Вольфганг Гёте (1749-1832) шоир ва драматург, адабиётшунос, ҳуқуқшунос ва шарқшунос, файласуф, табиатшунос ва давлат арбоби ҳамда «Ёш Вертернинг изтироблари, «Ғарбу Шарқ девони», «Фауст» сингари боқий асарлар, шунингдек, 3 мингдан зиёд шеърлар муаллифидир. Davomini o'qish

Saygyo. Tankalar (Beshliklar)

Ashampoo_Snap_2017.01.08_20h52m09s_001_.png    Кейинчалик «Ғарбга йўналган одам» маъносини англатган Сайгё исмини тахаллус сифатида қабул қилган шоир ўз умри давомида кўп вақтлар Сага, Коя, Ёшино, Исе ва бошқа шаҳарларда яшди. У ўзининг энг яхши шеърларини Шимолий Хонсюда ёзди. Сайгё ўз шеърларида эзгулик ғалабасини куйлайди, табиат билан инсонни севишга чақиради. Davomini o'qish

Aziz Nesin. Kemani zabt etgan shilliqqurtlar & Futbol qiroli. Roman

099Кема йўлга тушганининг эртаси кун оқшоми, кема капитани палубадаги ётоғида мизғиётганди. Бир маҳал юзида қимирлаётган юмшоқ ва ҳўл нима биландир уйғонди. Кўзларини чала очган ҳолатда қўлини юзига шапиллатиб урди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Tangri bitiklari & Sharifjon Ahmedov. «Tangri bitiklari»ga ilova

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h43m45s_010_.png 24 август — Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллуд топган кун

    Бир кун оқшом кўнглимни сел қилар хотирага яқинлашиб қолганимни сездим: ҳали денгизни кўрмаган бўлса-да, унинг чайқалишини қон томирларида туйган сайёҳ ҳолига тушгандим. Анчадан сўнг хотира тиниқлашди: бу Тангри билан боғлиқ ривоятларнинг бири эди… Davomini o'qish

Rey Bredberi. Ikki hikoya & Asarlaridan iqtiboslar

004     Рэй Бредбери — жаҳон адабиётидаги энг буюк хаёлпараст, улуғ орзуманд. Унинг асарлари инсон хаёлининг энг учқур қанотларида яралгандай таассурот қолдиради. Башариятни тараққиётнинг сарбаланд чўққиларида тасвирлаган адиб уни бир зумда заминга — ўзи пайдо бўлган тупроққа туширмоққа қодир. Қуйида машҳур адибнинг турли асарларида турли қаҳрамонлари тилидан айтилган фикр-хулосалари билан танишасиз. Бу фикрлар одамни гоҳ ўйга толдирса, гоҳ истеҳзо билан жилмайишга мажбур этади. Davomini o'qish

Bahodir Qobul. Sunbula & Ena shamol

044  Граф Лев Николаевич Толстой: “Ғарбликлар бошқаларни ўлдирмоқ ва ўзларини ҳалок қилмоқ учун Шарққа қараб йўл олдилар. Сабаблар бир-бирига мос келиш қонунига кўра”,–деб ёзганда давр бир бўлса-да макон бошқа эди. Бир даврнинг бўлак маконида сафар йўналиши ўзгача бўлди. Шимолликлар Жанубга қараб йўл олдилар. Davomini o'qish

Ortiqboy Abdullayev. Oshoba fojiasi.

Ashampoo_Snap_2017.08.29_14h58m47s_003_.pngОшоба фожиаси Туркистондаги чор босқини манзараларидан бир лавҳа холос. Шунга қарамай, у бизга кўп нарсаларни ойдинлаштириб беради. Рус қўшини осонлик билан юртимизни қўлга киритган эмас. Ўлкани тўла бўйсундириш учун бу ваҳший тўда дарё-дарё инсон қонини оқизган. Минг-минглаб кўҳна иморатлар вайрон қилинган, юзлаб қишлоқлар, катта-катта шаҳарлар ёндирилиб, кули кўкка совурилган. Davomini o'qish

Alber Kamyu. Sizif afsonasi & Alber Kamyu. Begona. Audiokitob

alberkamyusizifТангрилар томонидан берилган жазо ҳукмига кўра, Сизиф зил-замбил харсангни тоғ чўққисига думалатиб чиқишга маҳкум эди. Сизиф харсангни чўққигача думалатиб, олиб боради. Тош эса чўққидан пастга, ўз оғирлиги сабаб тушиб кетаверади… Davomini o'qish

Amiriy. She’rlar & Zebo Qobilova. Ishq mulkining amiri

09Амирий — Амир Умархон таваллудининг 235 йиллиги олдидан

Ўзбек мумтоз сўз санъати тарихида алоҳида ҳодиса бўлган Қўқон адабий муҳитининг вужудга келиши ҳамда ривож топишида Амир Умархоннинг ҳам хизмати катта бўлган. У Амирий тахаллуси билан ўзбек ва форс-тожик тилларида бирдай маҳорат билан қалам тебратган зуллисонайн шоирдир (Саҳифада Амирий «Девон»ини мутолаа қилишингиз мумкин). Davomini o'qish