Ibrohim Haqqul. Davr, shaxsiyat va she’riyat

021Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади

    Алишер Навоий яшаб, ижод этган давр Шахс толеига ғамхўр, турмушнинг айтарли барча жабҳаларида истеъдодли шахсиятларнинг майдонга чиқишидан жуда манфаатдор бўлган. Шунинг учун Шахс масаласида давр ва замон, жамият ва ижтимоий-сиёсий муҳит орасида кескин ихтилоф кузаталмаган. Davomini o'qish

Hoji Muin. Yetti maqola & Begali Qosimov. Hoji Muin qismati

033     Мураккаб тақдир эгаси Ҳожи Муин Миллий Уйғониш даври Самарқанд адабий муҳитининг самарали ижод этган истеъдодли вакилларидан эди. Исми шарифи Ҳожи Муин ибн Шукрулло бўлиб, “Меҳрий” адабий тахаллусидир. Davomini o'qish

Qamchibek Kenja. Palaxmon toshlari. Roman & Kitob — men uchun hayot. Yozuvchi bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.07.30_19h16m59s_003_a.png15 август —  Таниқли ёзувчи Қамчибек Кенжа туғилган куннинг 75 йиллиги. Адибни чин юракдан қутлаймиз!

Инсон ота-онани танлай олмаганидек, туғиладиган гўшасини ҳам ўзи белгиламайди. Бу — тақдир. Менинг пешонамга ихчам ва тиғиз Андижон вилоятининг одамлари самимий, дилкаш, меҳнаткаш, табиати сўлим, тупроғи унумдор, сувга сероб Гуркуровда таваллуд топиш ёзилган экан, бу саодатдан бениҳоя мамнунман. Яшаётган қишлоғимдан бошқа жойда абадий макон тутишни негадир ақлимга сиғдиролмайман. Davomini o'qish

Usmon Azim. G’oz & Malika Fozilova. Usmon Azim ijodida «Alpomish» dostoni motivlari

Ashampoo_Snap_2017.07.20_17h10m11s_001_.png   Шоир сифатида элга танилиб, сермашаққат ижод йўлининг анча-мунчасини босиб ўтган қаламкашнинг насрга қўл уриши хайрли бўлар экан. “Ҳаяжону завқдан бегона, Тинч дарёдай жим оқди умрим”, дея армон қилган истеъдодли шоирнинг насрий ва драматик асарлар жамланган бу китоби шоир қаламидан тўкилган наср намунасининг қудрати нечоғлик улкан бўлишини кўрсатди гўё… Davomini o'qish

Turdimurod Mustafoyev. Emaklashni bilmaydigan odam Yoxud shoir Usmon Azim haqida gurunglar & Usmon Azim. Jimlik

Ashampoo_Snap_2017.03.10_17h33m24s_001_.png  13 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ УСМОН АЗИМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

1. Усмон Азим … Навоий эмас. 2. “Бойсунда опам бор: ўн икки фарзанднинг онаси…”. 3. Усмон Азим, ҳофиз ва… мен. 4. “Ўсмон”дан гурунг берадиган майор. 5. “Девона шоир”. 6. “Эргашолсанг, биз билан юр”. 7. “Эркакларнинг шоири”. 8. Ғаройиб гаров. 8. Ғаройиб гаров. 9. Плацдан кафегача қанча йўл? 11. Усмон Азим ва “Жамила”. 12. “Туфли ювиш” – машаққатли юмуш.13. “Усмон Азим” фан клуби. 14. Шурик ва мен. 15. Хотима ўрнида. Davomini o'qish

Abay. Yurak amri bilan. “Qora so’z” asaridan

007    10 август — Атоқли қозоқ шоири Абай Қўнонбоев таваллуд топган кун

Куч, Ақл ва Юрак қай биримиз инсонга кўпроқ керакмиз, дея баҳслашиб қолишибди. Улар бир фикрга келиша олмасликларига амин бўлиб, бу масалани ечиш учун ёрдам сўраб Билимга мурожаат этишибди. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Adabiyot haqida

0-8   Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори йўқ. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Aralashqo’rg’on & Obid Shofiyev. Buqalamunning bahonalari

Ashampoo_Snap_2017.08.07_16h53m25s_004_.png 10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Эркин Аъзам ўз ижодини ҳикоячиликдан бошлаган бўлиб, бугунга қадар унинг 40 дан ортиқ ҳикоялари эълон қилинди. Адибнинг “Анойининг жайдари олмаси”, “Пиёда”, “Совуқ”, “Ёзувчи”, “Аралашқўрғон”, “Ступка” каби ҳикоялари ўзбек ҳикоянавислигининг алоҳида саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish

Gratsia Deledda. Shoirning uyi

002      Қачонлардир марҳум шоирга қарашли бўлган уйнинг бурунги эгаси токи ҳаёт экан, доим ҳам учрайвермайдиган, аммо таъби нозик, таъсирчан меҳмонлар ҳар сафар мамнуният ичра ушбу масканга қадам ранжида қилишарди. Негаки бу янглиғ қадамжонинг соҳибу қўриқбони худди ўзини йўқлаб келишгандек уларни лутфу навозиш ила хушхандон қарши олар, бирин-кетин ҳамма эшикни очиб, инжа бир аниқлик билан бурчак-сурчакларни, шоир ҳаётига дахлдор ҳар турли буюмларни кўрсатиб чиқарди… Davomini o'qish

Shoir, jurnalist, yoshlar murabbiysi Isroil Shomirov vafot etdi

03 Шоир, моҳир публицист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исроил Шомиров вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Аллоҳим Биродримизни раҳматига олсин. Марҳумнинг оиласига ва яқинларига, кўп сонли шогирдларига ҳамдардмиз. Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Faqirlik haqida risola & Xurshid Davron. Avliyolar yaratuvchi shayx

Ashampoo_Snap_2017.06.26_17h54m52s_001_.png    Сиз мендан (Аллоҳ сизни муваффақ қилсин) Аллоҳ таолонинг менга берган фақирлик неъматини тушунтириб беришимни ҳамда ўз қалбим кўзлари билан кўрган Аллоҳнинг хусусан менга, умуман фақир бандаларига қилган ажойиб эҳсонлари (яхшиликлри) ҳақида сўзлаб беришимни сўраган эдингиз. Сизга жавоб беришга шошилдим-да, қалбим ва хотирам варақаларидан Аллоҳ мени хослаган (хусусан менгагина берган) ва уларни тўплашимга илҳом берган айрим нарсаларни нақл қилдим… Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Muhabbat & “Ikki eshik orasi” romanidan ostiga chizilgan parchalar

0445 август — Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

    Қизнинг соч толалари Тиркашнинг юзига тегиб турар, алланечук нотаниш, аммо тотли ис анқир, унинг бутун вужуди таранг тортилиб, оёқлари титрар, қизнинг ҳам елкалари билинар-билинмас силкинаётганини ҳис қилиб турарди. Тўсатдан қиз силтаниб қаддини ростлади-ю, зарб билан итариб юборди уни… Davomini o'qish