Shayx Najmiddin Kubro. Faqirlik haqida risola & Xurshid Davron. Avliyolar yaratuvchi shayx

Ashampoo_Snap_2017.06.26_17h54m52s_001_.png    Сиз мендан (Аллоҳ сизни муваффақ қилсин) Аллоҳ таолонинг менга берган фақирлик неъматини тушунтириб беришимни ҳамда ўз қалбим кўзлари билан кўрган Аллоҳнинг хусусан менга, умуман фақир бандаларига қилган ажойиб эҳсонлари (яхшиликлри) ҳақида сўзлаб беришимни сўраган эдингиз. Сизга жавоб беришга шошилдим-да, қалбим ва хотирам варақаларидан Аллоҳ мени хослаган (хусусан менгагина берган) ва уларни тўплашимга илҳом берган айрим нарсаларни нақл қилдим…

Хуршид ДАВРОН
АВЛИЁЛАР ЯРАТУВЧИ ШАЙХ
055

Муҳтарам журналхон, келинг, Шайх Нажмиддин Кубро ҳақида гапиришдан аввал қарийб саккиз аср ортга қайтиб, Гурганжнинг мағриб тарафидаги Қобилон дарвозасига яқин бир хонақоҳда тиз чўкиб китоб мутолаа қилаётган мўътабар қария ҳузурига кирайлик. У зотни хаёлан тавоф этиб, сўнг сўзга ўтайлик.

Ashampoo_Snap_2016.05.12_16h11m50s_003_.pngШайхнинг тўлиқ исми шарифи Аҳмад ибн Умар Абулжаноб Нажмиддин ал-Кубро (Кубаро) ал-Хевоқийдур. Мутолаа қилаётган китоб эса ислом дунёсидаги энг улуғ тафсирлардан бири – хоразмлик буюк даҳо Абулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг “Ал-Кашшоф ан ҳақойиқ ат-танзил” асари бўлиб, Жориллоҳ лақаби билан ном чиқарган Замахшарий, Шайх Кубро таваллуд топган йил арафасида оламдан ўтган эди. Вақт ўтиб, Жориллоҳга эргашиб, Шайх Кубронинг ўзи ҳам Қуръон каримга тафсир битди. Тасаввуфга оид бир неча рисола ёзди, неча-неча шогирдлар тарбиялади. Шогирдлари ичида Шайх Нажмуддин Розий, Шайх Саъдуддин Ҳамавий, Шайх Маждиддан Бағдодий, Шайх Баҳоваддин Валад, Шайх Сайфиддин Бохарзий, Бобо Камол Жандий, Шайх Разиуддин Али Лоло, Шайх Жамолиддин Гейлийларнинг шуҳрати ислом оламида машҳур бўлди. Шундай улуғ зотларга устозлик қилгани учун у “Шайхи Валитарош” – “Авлиёлар яратувчи шайх” деган муборак ном олди.

Шайх Кубро 1145 йили Хоразм мулкининг Хевоқ (Хива) кентида дунёга келди. Улғайгач, дастлаб Хоразм мадрасаларида таълим олди. Кейинчалик Исфаҳонда Абу ул-Макорим, Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Луббон, Абу Саъд Халил ибн Бадр, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Шайдолоний, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Зайд ал-Қарроний, Абул Ҳасан Масъуддан, Ҳамадонда Ҳофиз Абул Аълодан, Нишопурда Абул Маали ал-Фуравийдан таҳсил кўрди.

Ёш Аҳмад Табризда имом Абу Мансур Ҳафдадан сунна шарҳи бўйича сабоқ олар экан, кунлардан бир кун Бобо Фараж исмли сўфий билан учрашиб, унинг таъсирида сўфийия йўлига киради. Бобо Фаражнинг маслаҳати билан муршид излаб йўлга тушади. Хузистонда Шайх Қасрий, кейинчалик Шайх Аммор Ёсир ал-Бидлисий хизматида бўлади. Сўнгра ал-Бидлисий тавсияси билан Мисрга — Шайх Рўзбеҳони Кабир ал-Мисрий даргоҳига бориб, узоқ вақт ундан тасаввуфга оид барча илмларни эгаллаб, камолотга эришади. Мулозимат давридп Шайх Рўзбеҳоннинг қизига уйланади, фарзандлик бўлади.

Яна Шайх Аммор ҳузурига қайттан Шайх Кубро, ривоятга кўра, карвон тўхтаган манзилларнинг  бирида ҳазрати Расулуллоҳни туш кўради. Тушида у Расулуллоҳдан ўзига куният бахшида этишни тилайди, Жаноби Расулуллоҳ: «Куниятинг Абулжаннобдир!* дейдилар. Шайх эса: «Бу жуда енгил ва қисқа куният-ку?!» деб ҳайрон бўлади. Шунда Расулуллоҳ: «Қисқа, аммо шиддатлидур!» дейдилар.

Ҳазратнинг илк устози Шайх Исмоил Қасрий зса Мисрдан қайтган шогирдининг азиматини кўриб, унга «Кубаро» лақабини беради. Шайх Амморнига маслаҳати билан она юртига қайтгач, ўз хонақосини тузган ёш шайх тез орада довруғ қозониб, куп издошдарга эга бўлди. Унинг хонақоси Хоразмшоҳ доруссалтанатининг энг табаррук гўшасига айланди. Шайхнинг қаламига мансуб «Айн ал-ҳаёт» номли тафсир, «Фи одоби соликин», «Рисолат ул-хоиф ул-хаим ан-лавмат ул-лоим» номли рисолалар, сўфиёна рубоийлар тезда эл аро машҳур бўлди. Шайх Кубро ўзи тузган кубравия мактаби ақидаларини лисонул ғайб — шеьр тили билан инсонлар қалбига сингдиришга кўп эътибор берди. Унинг тарбиясини олган шогирдлари ҳам устоз  йўлидан юриб, беқиёс сатрлар битдилар.

Шайх бу ўтар дунёда етмиш беш йилдан зиёдроқ яшади. Бу умрнинг қирқ йили  мусофирликда ўтди. Ул зот етти бор ҳаж қилди, минг мартаба хатми Қуръон амаллади, етмиш карра ҳазрати Расулуллоҳни тушида кўрди, муборак юзига қараб тўймади, муқаддас каломини қалбига жо этди. Умрининг ярмини илм излаб, қолганини Ҳаққа етишиш даъвосига сарфлади, тарикатда бўлди. Бу йўлдан мақсад — Оллоҳ таоло; Олдоҳдан мақсад ~ камолот;  камолотдан мақсад — Оллоҳ ишқи, Ҳақ нури, Ёр жамоли. Жамийки мавжудот ва  махлуқот — заррадан қуёшгача — шу нур билан ёритилади, шу ишқ туфайли ҳаракатланади, шу жамол 6илан муайян уйғунлик ичра ривожланади.

Оллоҳ билан инсон ўртасидаги робита қалб орқалидир, инчунин қалб — ҳам нур, ҳам ишқ манбаидир, у — Оллоҳ нури акс этган кўзгудир. Буни ҳазрат Лутфий қуйидагача таьрифлайди:

Улки ҳусн этти баҳона элни шайдо қилғали,
Кўзгудек қилди сени. ўзини пайдо қилғали…

Қалб — Парвардигорнинг  бандаларига ато этган неъмати илоҳиясидир. Бу неъмат инсоннинг асл моҳиятидирким, инсон бутун илму маърифатга қалб воситасида етишади ва хитоб, азоб, танбеҳу талаблар унга қаратилган бўлади. Суфийлар назарида, қалб — Оллоҳ руҳининг тахтидир.  Шайх Саҳл Тустарий беҳуда «Дил — арш, кўкрак — курсидур», деб айтмаган эди. Лекин бундан Оллоҳнинг Арши ва Курсиси ирода қилингани йўқ, чунки бу имконсиздир. Балки, мурод — қалб инсоннинг биринчи мамлакати ва барча тадбиру тасарруфларнинг илк манбаи эканини таъкидлашдир. Шайх Кубро назарида, Худо борлиқдаги барча нарсада  тажассум бўлганидек, иисонда ҳам, энг аввало, унинг  қалбида ҳам мужассамдир, яъни унинг ботиний моҳияти илохийдир.

Оллоҳ таоло Арши ва Курсисини ирода қилиш имконсиз бўлганидек, Оллоҳ висолига етишмоқ, у билан гаплашмоқ ҳам бу дунёда имконсиз бир ҳаракатдир. Яъни: «Бирон одам учун Оллоҳ унга сўзлаши жоиз эмас, магар ваҳий-илҳом орқали ё бирон парда ортидан, ёки бирон элчи — фаришта юбориб, ўша фаришта Оллоҳнинг изн- ихтиёри билан  ўзи хоҳлаган нарсани ваҳий қилиши туфайли сўзлар» («Шўро» сураси, 51 оятдан).

Парда орқасидан гаплашиш бундай бўлади: Оллоҳ ўзи хоҳлаб мартабасини кўтарган инсоннинг қалбига баъзи сўзларни  жо қилади. Бу сўзларни эшитиш учун сўфийлар пардани кўтармоққа уринадилар. Шу боис, сўфийлик моҳияти — ғайб асрорини англамоқ ҳаракатидир. Бу ҳаракат иштиёқу изтироб эвазигадир ва шунинг туфайли илоҳият шууридан нишона кўришдир. Сўфий иазарида, Ҳаққа етишиш унинг висолини кўриш эмас, чунки бу имконсиздир. Мақсад Ҳақдан нишона — унинг қалбидаги аксини кўрмоққа муяссар бўлмоқдир. Аммо мавлоно Румий айтганларидек: «Бўйи гул бошад  далели гулистон», яъни гулнинг ҳиди  гулистондан далолатдир.

Шайх Кубро назарида, инсон — Оллоҳ яратган мўьжизалар ичида мўьжиза, олам ичра оламдир. Бу митти (сағир) олам борлиқ, яъни катта олам иньикоси ҳам. Шундай экан, у Оллоҳ сифатларидан бўлак ҳамма унсурларни ўзида акс эттиради. Оллоҳ ўз Курсисини етти қат осмон устида тиклаган экан, сўфий ҳам унга етишмоқ учун иеча қат синовлардан ўтмоғи,’ бунинг учун тариқатда кўзда тутилган талаб ва қоидаларни адо этмоғи, зарур сифатларга эришмоғи лозим бўлади. Яъни Абу Ҳомид Ғаззолий ҳазратларининг «Ал-мунқиз мин аз-залал»  рисоласида  ёзганидек, «Ақл билан эришиб бўлмайдигаи ҳодисаларни  билиш, тушунишнинг   алоҳида йўли, имконияти бор»дир ким, бу йўлларнинг бири тасаввуф — сўфийлик йўлидир.

Шайх Нажмиддин Кубро тариқатга оид қарашларини «Фавотиҳ ул жамол»  (Гўзалликнинг бошланишлари), «Ҳидоят ут-толибин» (Толибларга тўғри йўл кўрсатиш), «Одоб ул- муридийн» (Муридлар одоби ҳақида), «Минҳож ус-соликин» (Соликлик йўл-йўриғи)  каби  рисолаларида акс этган сифатлару талаблар асосада белгилади. Хусусан, у «Ал-усул- ал-ашара» (Ўн асосий қоида) рисоласида Худога эришишнинг  уч йўли бўлиб, улардан энг самаралиси учинчи йўл — тариқ уш-шаттор (мардлик йўли) деб ёзади ва унинг ўнта асосий мақомини қуйидагича белгилайди:  1. Тавба. 2. Зуҳд фид-дуня. 3. Таваккул алаллоҳ. 4. Қаноат. 5. Узлат. 6. Мулозамат аз-зикр. 7. Таважжуҳ иллоллоҳ. 8. Сабр. 9. Муроқабаъ. 10. Ризо.

Шайх Кубро мулозимат аз-зикр ва муроқабат мақомида сўфий етишган ҳол пайтида кўзга кўринадиган   рангу шуурга ҳам эътибор беришни талаб қилади. Унинг назарида, ҳар бир ранг, ҳар бир шуур маълум маънога эгадирки, улар қалбнинг ҳол пайтидаги сезгиларини ифодалайди. Шунингдек, Шайх Кубро асос солган тариқатда туш Оллоҳ (тажассуми) билан юзлашмоқ воситаси бўлиб, уни шарҳлай билиш ваҳийни англаш йўли саналади.

Бу буюк зотдан бизга тариқат бобидага қутлуғ ғоялар,  пурҳикмат насиҳатлару  рубоийларгина эмас, мислсиз инсоний жасорат ва тенгсиз ватанпарварлик ибрати мерос бўлиб қолди. Бу жасорат ва ибрат шундан иборат эдиким, 1221 йилниш кузида мўғул босқинчилари ярим йиллик  бешафқат қамалдан сўнг, юз берган хиёнат туфайли  Хоразм салтанатининг  пойтахти Гурганжга ёприлиб кирганида Шайхи Валитарош ҳам қилич кўтариб, барча қатори Ватан мудофаасига отланиб, юрт озодлиги йўлида шаҳид бўлди. Талай йиллар ўтиб, шайхнинг шогирди Баҳоуддин Валаднинг фарзанди мавлоно Жалолиддин Румий бу жасоратга бағишлаб эҳтиросли сатрлар битади. Бир неча асрлардан сўнг эса шавкатли темурий ҳукмдор ва шоир Ҳусайн Бойқаро кунлардан бир куни туркча шеърият султони ҳазрат Мир Алишер Навоийга қарата бундай дейди: «Агар мен подшоҳлик ишлари ила шуғулланишдан қўл тортишга жазм этсам, Шайх Нажмиддин Кубро мозори остонасининг жўрубкаши —  супурувчиси бўламан».

Алломалар Шайхнинг  ўлими тарихини «Шаҳи шуҳадо» — шаҳидлар шоҳи деб битганлар…

Манба: «Тафаккур» журнали, 1995/3-4

ШАЙХ НАЖМИДДИН КУБРО
«ФАҚИРЛИК ҲАҚИДА РИСОЛА»ДАН
Муқимжон Маҳмуд таржимаси
055

f589c1e62d3809de06f659728c8eaecb.jpg   Денгизлар миқдори-ю тоғлар оғирлигини билувчи, оғир булутларни юборувчи (ёмғир ёғдирувчи), икки дунё ишларни бошқариб турувчи, ризқ ва умрни ўлчаб берувчи, фазл, ҳурмат ва улуғлик эгаси, камоллик сифатлари ила сифатланган, камчилик ва заволдан холи, куфр ва залолат аҳлининг гап-сўзларидан (бўҳтонларидан) пок Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

   У (боқий) тирик зотдирки, ундан ўзга илоҳ йўқдир.

   У улуғ, буюкдир. Унинг шериги ҳам, ўхшаши ҳам йўқ.

  Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига унинг ягоналиги ва шериксизлигига, ўлгандан кейин тирилишига, қиёмат ва унда савол-жавоб бўлишига ишонган кишидек гувоҳлик бераман. Яна шунга гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир.   У ростгўй, одобли ва хушхулқдир. Аллоҳ уни, оиласини ва саҳобаларини раҳмат қилсин.

Сиз мендан (Оллоҳ сизни муваффақ қилсин) Аллоҳ таолонинг менга берган фақирлик неъматини тушунтирмоғимни ҳамда ўз қалбим кўзлари билан кўрганим —  Оллоҳнинг хусусан менга, умуман фақир бандаларига қилган ажойиб эҳсонлари (яхшиликлри) ҳақида сўзлаб бермоғимни сўраган эдингиз. Жавоб беришга шошилдим-да, қалбим ва хотирам варақаларидан  Оллоҳ мени хослаган (хусусан менгагина берган) ва уларни тўплашимга илҳом берган айрим нарсаларни нақл қилдим.

Дунёнинг бир қисмини кезиб чиқдим, кўп ишларни тажриба қилдим, қийинчиликларга йўлиқдим, кишилар билан суҳбат қурдим, улуғ ишларга қадам босдим, тирикчиликнинг аччиқ-чучугини тотдим, китобларга мурожаат қилдим, олимлар хизматида бўлдим, умримни дунё излаш билан зое ўтказмадим, ажойиботларни кўрдим.

Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез, шошилиб йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан, дунё-ю охират яхшилигини қаноатда, дунёю охират ёмонлигини эса таъмада кўрдим.

Кўрдимки, вақтини «эсиз», «қанийди», «кошкийди»лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан.

Энг гўзал безак тавозе, энг хунук нарса эса бу бахиллик экан. Хусни хулқ (чиройли хулқ)дан кўра яхшилик устига яхшиликни қўшадиганроқ, ҳасаддан кўра ёмонлик устига ёмонликни қўшадиганроқ нарсани кўрмадим.

Илтимосга қолган кунда ғайри табиий (мажбурий) ўлимни, ўз ҳолатини яшириш ва таъмасизликда эса барҳаётликни кўрдим. Муваффақиятни саъйи ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса лоқайдлик ва дангасаликда, балони тилда, ҳаловатни эса сукутда кўрдим.

Очкўзни маҳрум, дунёпарастни ғамгин кўрдим. Аёлманд кишини кўмилган кўрдим, молдор одамни бечора кўрдим.

Кўрдимки, энг ноёб неъмат ростгўйлик ва қаҳрамонлик, энг оғир оғриқ эса ёмон ва мунофиқ дўстлар экан.

Кўрдимки, Оллоҳ  дунё қуллигидан озод қилган кишигина ҳақиқий ҳур экан.

Хору зорликни «маҳлуқ»лар хизматида, азиза мукаррамликни эса Холиқ хизматида бўлишда кўрдим.

Подшолар қалбларидан-да қаттиқроқ дийда, камбағал учун ямоқларни бир-бирига улашдан кўра чиройлироқ зийнат кўрмадим.

Энг яхши  сарҳисобни (савол-жавобни) кишининг ўз нафси билан ҳисоблашишида, оқилни охиратга, жоҳилни дунёга интилишда кўрдим.

Қизиқувчини (кўнгил бергани билан) машғул, зоҳидни эса бекору фориғ, хоҳловчини излаётган, даъвогарни ёлғончи кўрдим.

Тўғрисўзлиликдан кўра гўзалроқ зийнатни кўрмадим. Оллоҳ санад (ҳужжат, далил)ларининг ҳаммасида Оллоҳнинг ўзини кўрдим.

Нафсни шармандалик ва дўзах сари (одамларни) ҳайдашда, ақлни эса яхшиликларга чорлашда кўрдим.

Кўрдимки, ўз-ўзини тарбиялай олган ва шаҳватлардан тийила олган киши энг кучли шахс экан.

Умр ва ризқнинг баракали бўлишини Аллоҳ таоллога итоат қилишда кўрдим.

Дунёю охират яхшилигини Расул алайҳиссаломнинг суннатига эргашишда кўрдим.

Неъматнинг тўла, мукамал бўлишини неъмат берувчидан миннатдор бўлишда кўрдим.

Кўрдимки, энг яхши  дўст илм экан.

Очкўзлик ва гуноҳкорлик домига маҳкумларни, исрофгарларни кўрдим, аммо ўзимдан кўра ёмонроғини кўрмадим.

Жаннатга киришни ҳалол ейиш ва маҳол (амримаҳол – бажариб бўлмайдиган иш)ни тарк қилишда кўрдим. Дўзахга йўлни эса ҳавойи нафсда кўрдим.

Кўрдимки, шайтонинг ҳалойиққа султон бўлиб олиши дунёни яхши кўришликдан экан. Ўликлардан уларнинг ҳолатлари, (қолган) уйлари ва молу давлатларидан ибратланмаган кимсаларни нодонликда Оллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган кимсаларни эса бахтсизликда кўрдим.

Кўрдимки, инсонга келадиган барча офатлар тилдан экан.

Шариат ва Диннинг пойдевори сабр ва ишонч экан.

Ибодатларнинг энг афзали фарзларни адо қилиш, одатларнинг энг маъқули ва чиройлиги эса гуноҳлардан, одамларга озор беришдан тийилиш экан.

Энг яхши беҳожатлик (тамаъсизлик) ноумидлик экан. Оллоҳ таоллони ёдлашдан кейинги энг яхши эслашлик бу ўлимни эслаш экан. Ўлимдан оғирроқ кулфат ўтган ишга пушаймонликда экан.

Нафс маъсумлигининг Пайғамбарларгагина, қалб ҳаётийлигининг эса авлиёларгагина хослигини кўрдим.

Тинчлик ва роҳатни излаб, уларни дунёни тарк қилишдан топдим. Оллоҳ азза ва жалла билан унс (яқинлик,чин дўстлик) бўлишни хоҳлаб, уни одамлардан узлатга чиқишдан топдим.

Шайтонга қарши чиқишни хоҳлаб, уни ўз нафсимга қарши бўлиш ва унга душманлик қилишдан топдим…

Билдимки, Оллоҳ ҳақида яхши ўйда бўлиш Оллоҳдан тилаган энг катта тилагим бўлди.

Кўрдимки, экмаган ўрмайди. Шафқат қилмаганга шафқат қилинмайди. Кимки кеча ва кундуз кемасига минса, у кема ё жаннат, ё дўзахга олиб боради. Алданишдан сақланинг! Сақланинг!

Барча халифа-ю подшоҳларни, шон- шавкатли, қудратли султонларни ўз дабдабалари билан машғул бўлиб, ўзларидан ва ўзларига содир булаётган нарсадан бехабарликда кўрдим. Уларни гуноҳкорлик домига маҳкум кўрдим, уларни гуноҳлардан, одамларга озор беришдан тийилишга чорладим. Шафқат қилмаганга шафқат қилинмасликни айтдим.

Кўрдимки, Одам алайҳиссаломдан тортиб (Қиёмат куни фаришта Исрофил чаладиган карнай) сурга дам урилгунга қадар бўлган ҳаммахалқ бир чумоли оёғининг синиғини ҳам тузатишдан ожиздирлар. Ҳамма фузало, фусаҳо, мунажжиму билимдонларни бир чивин қанотини яратишдан ҳам ожиз, боши айланган, ночор… ўз ожизлиги ва нуқсонини тан олган кўрдим.

Бас, яратиш, буюриш, билим ва қудрат соҳиби ҳар қандай нуқсондан покдир. Хўжайинликда шериксиз бўлган энг гўзал яратувчи Оллоҳ муборакдир. У абадий барҳаётдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У нарсаларни бор қилган, Еру осмонни безаган, Аршу Курсини яратган, инсу жинга ризқ берган, адолатли бўлишда ўқиб ўрганишга муҳтож бўлмаган, хоҳлаганга ҳукм юритувчи, хоҳлаганини қилувчи, чириган-тўзиган суякларга ҳеч бир асбоб-ускунасиз жон ато этувчи, тирикларни ўлдирувчи, ўликларни тирилтирувчи, вақт ва ажалларни белгилувчи, ҳиссу ҳаракотни эшитгувчи, чумолининг ўрмалаши-ю энг махфий овозлардан-да, қўйинки, барча сиру махфиётдан-да хабардор зотдирки, еру осмонлардаги биронта нарса унга номаълум эмас.

Оллоҳга, Унинг Фаришталарига, Китобаларига, Пайғамбарларига, ўлгандан кейин тирилишга, шафоатга, жаннат, дўзах, қабр, сўроқ-савол, ҳавз-кавсар, мезон (тарозу), сирот (кўприк)га, кофирларнинг дўзахда абадий қолиши-ю мўминнинг жаннатда абадий қолишига, бандалар устидан адолатли ҳукм чиқарилишига, қатъий қарор билан ерда содир бўлган зулмларнинг қайтарилишига (золимдан мазлумнинг ўч олишига) жаннатдаги неъмату дўзахдаги аламли азобга, Аллоҳнинг ўз дўстларига қилган, жаннатда бўладиган ваъдасига, энг мукаррам юз бўлмиш Аллоҳнинг юзини кўришга, Аллоҳ ўзининг пухта китобидан айтган вадиъи(амонат)га, саодатмандга мукофоту бадбахтга жазо беришига, амру наҳйига (буйруқ ва таъқиқ), хабарлару қиссаларга, масаллару ҳукмларга, ҳалолу ҳаромга, муҳкаму муташобиҳ оятларга, хуллас, бизга баён ва тафсир қилиб берганининг ҳаммасига имон келтирдик.

Биламизки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг Пайғамбарлиги ҳақдир. Исо ҳам Оллоҳнинг бандаси ва пайғамбаридир. Шунингдек, Одам ҳам пайғамбардирки, Оллоҳ уни тупроқдан яратиб, «бўл» деган эди, бўлди…

Набий алайҳиссаломдан кейин одамларнинг яхшиси Абу Бакр, кейин Умар, кейин Усмон, кейин Алидир (Оллоҳ улардан рози бўлсин).  Биз у кишининг покиза, маъсум оилаларини севамиз, Оллоҳ бу оиладан ифлосликни кетказсин, уларни покласин.

Шунга иқрормизки, Оллоҳ Таоло ҳодисалардан пок, барча маҳлуқотдан беҳожатдирки, халойиқни ўз хоҳиши ва ҳикмати билан яратган. Йўқ нарсани бор қилиш ёки маълум нарсани изҳор қилишда у ҳеч нарсага муҳтож эмс. У ҳамма ишни ўз тадбири ва иродаси билан, қайсидир сабабга бўйсуниб эмас, балки раббоний бир ҳикмат ва ўз ягоналигининг санад (ҳужжат, далил)ларини намойиш қилиш билан бошқаради. Ҳамма нарса унинг Ягоналигига далилдир.

Ҳар қандай нуқсондан пок зот Аллоҳ ўз-ўзидан мавжуддир. Аршдан ергача қолган ҳамма нарса Унингсиз (Унинг ёрдамисиз) мавжуд эмас. Ҳамма халойиқ унинг қудрати ва нуфузи олдида мажбур ва макруҳдирлар, маърифатнинг чегарасини билишдан ожиздирлар. Унинг қазо ва қадарининг сиридан маҳжуб(пардаланган)дирлар. Улар ўзларига фойда ёки зарар келтириш, ўзларини ўзлари яратиш ёки ўлганларидан кейин тирилтиришга молик эмаслар.

Аллоҳ Таоло бизнинг хотираларимизга ўрнашиб олган, фикрларишимиз ва далилларимизга аралашиб кетган, зеҳнларимиз ва қалбларимизга ёпишиб олган нарсалардан (хаёллардан) пок. У хоҳлаган ишини қилишга қодир. Унинг тенги-ю ўхшаши, аввали-ю охири, тушиши-ю (бирор манзилга қўниши) жўнаши, ҳаракати-ю юки, макони-ю бошпанаси йўқ. У аҳли куфр ва залолат бўлмиш золимларнинг гап сўзларидан юқори. Фазл, олийжаноблик, буюклик ва улуғлик соҳибидир. Ким жаннатга кирса, унинг фазли билан киради. Ким дўзахга кирса, унинг адли билан киради. Бир ишни қилмоқчи бўлса, унга «бўл» дейди, у бўлади. Унинг ҳукмини ҳеч ким рад эта олмайди…

Оллоҳ билимдон, қудратли, мислсиз. У ҳар нарсани эшитиб, кўриб турувчидир. Оллоҳ нақадар одил хўжайин ва нақадар марҳаматли пуштипаноҳдир. Иншооллоҳ, унинг иродаси бирла ҳаётмиз, ўламиз ва қайта тириламиз.

ТАСАВВУФ ЙЎЛИНИ ТУТГАН
ФАҚИРНИНГ НАЪТИ

14232416160694213.jpgМендан содиқ йўл тутган фақирнинг зийнати ҳақида сўраган эдингиз (Оллоҳ таоло сизни муваффақ қилсин).

Эй биродар, тақвони — зоди роҳила; муфлисликни — молу дунё;  охиратни сафару бекатларни — нафас; қабрни — манзилгоҳ; сабрни — дўст; иймонни — йўлдош; ожизликни — тадбир; сокинликни ~ ҳаракат; холиликни — уй; очликни — таом; кўзёшни — шароб; фақирликни — кийим; умр билаи ҳисоблашишни — уйқу;  тиззани — ёстиқ; масжидни — мажлис; ҳикматни — дарс; ибратни — назар; ҳаётни — кузатувчи; тавфиқни — ўртоқ; қаноатни — муаллим; видолашувни — намоз; хомушликни — рўза; дўзахни — ғам; жаннатни — хурсандлик; ноумидликни — соғлиқ; таьмани — касаллик; қабрларни эслатувчи кунларни — воиз; хафаликни — шодлик; ўлимни — эслаш; дунёю дунё эгаларини тарк қилишни — байрам; таҳоратни — қурол; тақвони — маркаб; шайтонни— душман: нафсни — рақиб; дунёни — қамоқхона: ҳавойи нафсни — қамовчи; илтижони — яқин дўст; истиъфору истеъдодни — равшанлик; вақтни — ҳосил, динни — қўрғон; шариатни — кўйлак; Оллоҳ китобини — ҳамсуҳбат; Оллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишни — молу давлат; пайғамбар алайҳиссаломга саловат айтишни — ҳунар; барча мусулмонлар ҳақида дуо қилишни — одат; яхши амаллар қилишни — тинчлик-омонлик; қарши ҳаракат қилиш ва оқибатсизликни — хавф-хатар;
эътиборнинг ниҳоний ғоясию орзунинг чўққисини — Оллоҳ деб билгин.

Бу — фақирнинг наъти ва сифатидир. Бундан бошқаси бекор ва алданишдир. Агар сиз фақирлик йўлига кириб, шу ишларни қилсангиз, ҳур яшайсиз, бамайлихотир жон таслим қиласиз; қабрдан Оллоҳга ҳамд айтиб, тинч турасиз ва бахтли бўлиб, жаннатга дохил бўласиз, иншооллоҳ.

ОЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БАНДАЛАРИГА
МУҲАББАТИ АЛОМАТИ ҲАҚИДА

Оллоҳнинг бандасига бўлган муҳаббати — банданинг улуғ хожасига етишиши ва унинг олий, муқаддас сифатларини англаши; Оллоҳга юзланган, унинг ҳузурига йўл олган кишининг олувчию берувчи, зарар қилувчию наф келтирувчи, тўғри йўлга солувчию адаштирувчи — барчаси Оллоҳ эканини, борлиқда ундан ўзга нарса йўқлиги, ундан бошқа нарсанинг ўткинчилигини билиш; уни эслашда тилу дил бирлиги; томирлари Оллоҳ таолони севиш ва хотирлаш билан тўлиб-тошиши, ўзига баҳо бермаслиги;  дунёю дунё эгаларини ёмон кўриши; ўлимни ва Оллоҳ билан учрашишни севиши ва узлатни ихтиёр қилиши; халойиқдан  қочиши; унинг назарида мақтову мазаммат, яхшилигу ёмонлик, монелигу эҳсонкорлик, олтину тупроқ баробар бўлиши; ўз қосирлигидан кечаю кундуз йиғлаши…

Оллоҳ таолога бўлган эътиқоди соғлом бўлиши; тилига ҳақни, ўлимни, қиёмат даҳшатларидан ёхуд жаннат, ё дўзах сифатларидан бирини эслашдан ўзга калима келмаслиги; энг яқин нарса — ўлим, энг узоқ нарса орзу бўлиши; жами халойиқдан ноумид бўлганидан кейин ўз-ўзига йиғлашидир.

Оллоҳ таолонинг раҳмат ва фазл ила бандаси сари келиши ва банданинг олий ва муборак саййиди ва хожасининг эшиги остонасига етиши мана шудир.

ФАҚИРНИНГ ХИЛВАТГА КИРИШИ СИФАТИ,
УНИНГ ОДОБЛАРИ ШАРҲИ

Бир сўз билан айтганда, бу йўлга кирган мурид дунёю охиратдан озод бўлиб, ёлғиз Оллоҳ таолонинг ризолигинигина исташи; дилини ўнглаши ва ҳолатини тавба билан гуноҳ нажосатларидан, истеҳлол ва рад этиш билан халқнинг зулмларидан халос этиши; дунёю дунё эгаларидан қочиши; охиратга ва унга олиб борадиган воситаларни топишга интилиши; бор вужуди ва қалби билан Олдоҳга юзланиши; зоҳирдагию ботиндаги ҳамма истаклардан воз кечиши; хомуш, сокин, кўрқувчи, илтижо қилувчи, йиғловчи, ожиз, фақир, холис, шариатни мақкам тутувчи; Оллоҳ таолонинг ҳадларини муҳофаза этувчи; Оллоҳ таолонинг ҳукмларини билувчи; Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига эргашувчи бўлиши керак…

 Шу мавзуда  яна ўқишингиз мумкин:
Хуршид Даврон. Шайх Кубро тушлари & Самарқанд хаёли & Наим Норқулов. «Шайх Кубро тушлари» ҳақида
Хуршид Даврон. «Ўзимдан ёмонроғини кўрмадим…»
Хуршид Даврон. Шаҳидлар шоҳи ёхуд Нажмиддин Кубро тушлари. Маърифий қисса (1) (2) (3) (4) (5).

Shayxning to‘liq ismi sharifi Ahmad ibn Umar Abuljanob Najmiddin al-Kubro (Kubaro) al-Xevoqiydur. Mutolaa qilayotgan kitob esa islom dunyosidagi eng ulug‘ tafsirlardan biri – xorazmlik buyuk daho Abulqosim Mahmud ibn Umar az-Zamaxshariyning “Al-Kashshof an haqoyiq at-tanzil” asari bo‘lib, Jorilloh laqabi bilan nom chiqargan Zamaxshariy, Shayx Kubro tavallud topgan yil arafasida olamdan o‘tgan edi. Vaqt o‘tib, Jorillohga ergashib, Shayx Kubroning o‘zi ham Qur’on karimga tafsir bitdi. Tasavvufga oid bir necha risola yozdi, necha-necha shogirdlar tarbiyaladi. Shogirdlari ichida Shayx Najmuddin Roziy, Shayx Sa’duddin Hamaviy, Shayx Majdiddan Bag‘dodiy, Shayx Bahovaddin Valad, Shayx Sayfiddin Boxarziy, Bobo Kamol Jandiy, Shayx Raziuddin Ali Lolo, Shayx Jamoliddin Geyliylarning shuhrati islom olamida mashhur bo‘ldi. Shunday ulug‘ zotlarga ustozlik qilgani uchun u “Shayxi Valitarosh” – “Avliyolar yaratuvchi shayx” degan muborak nom oldi.

Xurshid DAVRON
AVLIYOLAR YARATUVCHI SHAYX
055

Muhtaram jurnalxon, keling, Shayx Najmiddin Kubro haqida gapirishdan avval qariyb sakkiz asr ortga qaytib, Gurganjning mag‘rib tarafidagi Qobilon darvozasiga yaqin bir xonaqohda tiz cho‘kib kitob mutolaa qilayotgan mo‘’tabar qariya huzuriga kiraylik. U zotni xayolan tavof etib, so‘ng so‘zga o‘taylik.

images.jpgShayxning to‘liq ismi sharifi Ahmad ibn Umar Abuljanob Najmiddin al-Kubro (Kubaro) al-Xevoqiydur. Mutolaa qilayotgan kitob esa islom dunyosidagi eng ulug‘ tafsirlardan biri – xorazmlik buyuk daho Abulqosim Mahmud ibn Umar az-Zamaxshariyning “Al-Kashshof an haqoyiq at-tanzil” asari bo‘lib, Jorilloh laqabi bilan nom chiqargan Zamaxshariy, Shayx Kubro tavallud topgan yil arafasida olamdan o‘tgan edi. Vaqt o‘tib, Jorillohga ergashib, Shayx Kubroning o‘zi ham Qur’on karimga tafsir bitdi. Tasavvufga oid bir necha risola yozdi, necha-necha shogirdlar tarbiyaladi. Shogirdlari ichida Shayx Najmuddin Roziy, Shayx Sa’duddin Hamaviy, Shayx Majdiddan Bag‘dodiy, Shayx Bahovaddin Valad, Shayx Sayfiddin Boxarziy, Bobo Kamol Jandiy, Shayx Raziuddin Ali Lolo, Shayx Jamoliddin Geyliylarning shuhrati islom olamida mashhur bo‘ldi. Shunday ulug‘ zotlarga ustozlik qilgani uchun u “Shayxi Valitarosh” – “Avliyolar yaratuvchi shayx” degan muborak nom oldi.

Shayx Kubro 1145 yili Xorazm mulkining Xevoq (Xiva) kentida dunyoga keldi. Ulg‘aygach, dastlab Xorazm madrasalarida ta’lim oldi. Keyinchalik Isfahonda Abu ul-Makorim, Ahmad ibn Muhammad al-Lubbon, Abu Sa’d Xalil ibn Badr, Abu Ja’far Muhammad ibn Ahmad as-Shaydoloniy, Abu Abdulloh Muhammad ibn Zayd al-Qarroniy, Abul Hasan Mas’uddan, Hamadonda Hofiz Abul A’lodan, Nishopurda Abul Maali al-Furaviydan tahsil ko‘rdi.

Yosh Ahmad Tabrizda imom Abu Mansur Hafdadan sunna sharhi bo‘yicha saboq olar ekan, kunlardan bir kun Bobo Faraj ismli so‘fiy bilan uchrashib, uning ta’sirida so‘fiyiya yo‘liga kiradi. Bobo Farajning maslahati bilan murshid izlab yo‘lga tushadi. Xuzistonda Shayx Qasriy, keyinchalik Shayx Ammor Yosir al-Bidlisiy xizmatida bo‘ladi. So‘ngra al-Bidlisiy tavsiyasi bilan Misrga — Shayx Ro‘zbehoni Kabir al-Misriy dargohiga borib, uzoq vaqt undan tasavvufga oid barcha ilmlarni egallab, kamolotga erishadi. Mulozimat davridp Shayx Ro‘zbehonning qiziga uylanadi, farzandlik bo‘ladi.

Yana Shayx Ammor huzuriga qayttan Shayx Kubro, rivoyatga ko‘ra, karvon to‘xtagan manzillarning birida hazrati Rasulullohni tush ko‘radi. Tushida u Rasulullohdan o‘ziga kuniyat baxshida etishni tilaydi, Janobi Rasululloh: «Kuniyating Abuljannobdir!* deydilar. Shayx esa: «Bu juda yengil va qisqa kuniyat-ku?!» deb hayron bo‘ladi. Shunda Rasululloh: «Qisqa, ammo shiddatlidur!» deydilar.

Hazratning ilk ustozi Shayx Ismoil Qasriy zsa Misrdan qaytgan shogirdining azimatini ko‘rib, unga “Kubaro” laqabini beradi. Shayx Ammorniga maslahati bilan ona yurtiga qaytgach, o‘z xonaqosini tuzgan yosh shayx tez orada dovrug‘ qozonib, kup izdoshdarga ega bo‘ldi. Uning xonaqosi Xorazmshoh dorussaltanatining eng tabarruk go‘shasiga aylandi. Shayxning qalamiga mansub «Ayn al-hayot» nomli tafsir, “Fi odobi solikin», «Risolat ul-xoif ul-xaim an-lavmat ul-loim” nomli risolalar, so‘fiyona ruboiylar tezda el aro mashhur bo‘ldi. Shayx Kubro o‘zi tuzgan kubraviya maktabi aqidalarini lisonul g‘ayb — sher tili bilan insonlar qalbiga singdirishga ko‘p e’tibor berdi. Uning tarbiyasini olgan shogirdlari ham ustoz yo‘lidan yurib, beqiyos satrlar bitdilar.

Shayx bu o‘tar dunyoda yetmish besh yildan ziyodroq yashadi. Bu umrning qirq yili musofirlikda o‘tdi. Ul zot yetti bor haj qildi, ming martaba xatmi Qur’on amalladi, yetmish karra hazrati Rasulullohni tushida ko‘rdi, muborak yuziga qarab to‘ymadi, muqaddas kalomini qalbiga jo etdi. Umrining yarmini ilm izlab, qolganini Haqqa yetishish da’vosiga sarfladi, tarikatda bo‘ldi. Bu yo‘ldan maqsad — Olloh taolo; Oldohdan maqsad ~ kamolot; kamolotdan maqsad — Olloh ishqi, Haq nuri, Yor jamoli. Jamiyki mavjudot va maxluqot — zarradan quyoshgacha — shu nur bilan yoritiladi, shu ishq tufayli harakatlanadi, shu jamol 6ilan muayyan uyg‘unlik ichra rivojlanadi.

Olloh bilan inson o‘rtasidagi robita qalb orqalidir, inchunin qalb — ham nur, ham ishq manbaidir, u — Olloh nuri aks etgan ko‘zgudir. Buni hazrat Lutfiy quyidagacha tariflaydi:

Ulki husn etti bahona elni shaydo qilg‘ali,
Ko‘zgudek qildi seni. o‘zini paydo qilg‘ali…

Qalb — Parvardigorning bandalariga ato etgan ne’mati ilohiyasidir. Bu ne’mat insonning asl mohiyatidirkim, inson butun ilmu ma’rifatga qalb vositasida yetishadi va xitob, azob, tanbehu talablar unga qaratilgan bo‘ladi. Sufiylar nazarida, qalb — Olloh ruhining taxtidir. Shayx Sahl Tustariy behuda «Dil — arsh, ko‘krak — kursidur», deb aytmagan edi. Lekin bundan Ollohning Arshi va Kursisi iroda qilingani yo‘q, chunki bu imkonsizdir. Balki, murod — qalb insonning birinchi mamlakati va barcha tadbiru tasarruflarning ilk manbai ekanini ta’kidlashdir. Shayx Kubro nazarida, Xudo borliqdagi barcha narsada tajassum bo‘lganidek, iisonda ham, eng avvalo, uning qalbida ham mujassamdir, ya’ni uning botiniy mohiyati iloxiydir.

Olloh taolo Arshi va Kursisini iroda qilish imkonsiz bo‘lganidek, Olloh visoliga yetishmoq, u bilan gaplashmoq ham bu dunyoda imkonsiz bir harakatdir. Ya’ni: «Biron odam uchun Olloh unga so‘zlashi joiz emas, magar vahiy-ilhom orqali yo biron parda ortidan, yoki biron elchi — farishta yuborib, o‘sha farishta Ollohning izn- ixtiyori bilan o‘zi xohlagan narsani vahiy qilishi tufayli so‘zlar» («Sho‘ro» surasi, 51 oyatdan).

Parda orqasidan gaplashish bunday bo‘ladi: Olloh o‘zi xohlab martabasini ko‘targan insonning qalbiga ba’zi so‘zlarni jo qiladi. Bu so‘zlarni eshitish uchun so‘fiylar pardani ko‘tarmoqqa urinadilar. Shu bois, so‘fiylik mohiyati — g‘ayb asrorini anglamoq harakatidir. Bu harakat ishtiyoqu iztirob evazigadir va shuning tufayli ilohiyat shuuridan nishona ko‘rishdir. So‘fiy iazarida, Haqqa yetishish uning visolini ko‘rish emas, chunki bu imkonsizdir. Maqsad Haqdan nishona — uning qalbidagi aksini ko‘rmoqqa muyassar bo‘lmoqdir. Ammo mavlono Rumiy aytganlaridek: «Bo‘yi gul boshad daleli guliston», ya’ni gulning hidi gulistondan dalolatdir.

Shayx Kubro nazarida, inson — Olloh yaratgan mo‘jizalar ichida mo‘jiza, olam ichra olamdir. Bu mitti (sag‘ir) olam borliq, ya’ni katta olam inikosi ham. Shunday ekan, u Olloh sifatlaridan bo‘lak hamma unsurlarni o‘zida aks ettiradi. Olloh o‘z Kursisini yetti qat osmon ustida tiklagan ekan, so‘fiy ham unga yetishmoq uchun iyecha qat sinovlardan o‘tmog‘i,’ buning uchun tariqatda ko‘zda tutilgan talab va qoidalarni ado etmog‘i, zarur sifatlarga erishmog‘i lozim bo‘ladi. Ya’ni Abu Homid G‘azzoliy hazratlarining «Al-munqiz min az-zalal» risolasida yozganidek, «Aql bilan erishib bo‘lmaydigai hodisalarni bilish, tushunishning alohida yo‘li, imkoniyati bor»dir kim, bu yo‘llarning biri tasavvuf — so‘fiylik yo‘lidir.

Shayx Najmiddin Kubro tariqatga oid qarashlarini “Favotih ul jamol” (Go‘zallikning boshlanishlari), «Hidoyat ut-tolibin» (Toliblarga to‘g‘ri yo‘l ko‘rsatish), «Odob ul- muridiyn» (Muridlar odobi haqida), «Minhoj us-solikin» (Soliklik yo‘l-yo‘rig‘i) kabi risolalarida aks etgan sifatlaru talablar asosada belgiladi. Xususan, u «Al-usul- al-ashara» (O‘n asosiy qoida) risolasida Xudoga erishishning uch yo‘li bo‘lib, ulardan eng samaralisi uchinchi yo‘l — tariq ush-shattor (mardlik yo‘li) deb yozadi va uning o‘nta asosiy maqomini quyidagicha belgilaydi: 1. Tavba. 2. Zuhd fid-dunya. 3. Tavakkul alalloh. 4. Qanoat. 5. Uzlat. 6. Mulozamat az-zikr. 7. Tavajjuh illolloh. 8. Sabr. 9. Muroqaba’. 10. Rizo.

Shayx Kubro mulozimat az-zikr va muroqabat maqomida so‘fiy yetishgan hol paytida ko‘zga ko‘rinadigan rangu shuurga ham e’tibor berishni talab qiladi. Uning nazarida, har bir rang, har bir shuur ma’lum ma’noga egadirki, ular qalbning hol paytidagi sezgilarini ifodalaydi. Shuningdek, Shayx Kubro asos solgan tariqatda tush Olloh (tajassumi) bilan yuzlashmoq vositasi bo‘lib, uni sharhlay bilish vahiyni anglash yo‘li sanaladi.

Bu buyuk zotdan bizga tariqat bobidaga qutlug‘ g‘oyalar, purhikmat nasihatlaru ruboiylargina emas, mislsiz insoniy jasorat va tengsiz vatanparvarlik ibrati meros bo‘lib qoldi. Bu jasorat va ibrat shundan iborat edikim, 1221 yilnish kuzida mo‘g‘ul bosqinchilari yarim yillik beshafqat qamaldan so‘ng, yuz bergan xiyonat tufayli Xorazm saltanatining poytaxti Gurganjga yoprilib kirganida Shayxi Valitarosh ham qilich ko‘tarib, barcha qatori Vatan mudofaasiga otlanib, yurt ozodligi yo‘lida shahid bo‘ldi. Talay yillar o‘tib, shayxning shogirdi Bahouddin Valadning farzandi mavlono Jaloliddin Rumiy bu jasoratga bag‘ishlab ehtirosli satrlar bitadi. Bir necha asrlardan so‘ng esa shavkatli temuriy hukmdor va shoir Husayn Boyqaro kunlardan bir kuni turkcha she’riyat sultoni hazrat Mir Alisher Navoiyga qarata bunday deydi: «Agar men podshohlik ishlari ila shug‘ullanishdan qo‘l tortishga jazm etsam, Shayx Najmiddin Kubro mozori ostonasining jo‘rubkashi — supuruvchisi bo‘laman».

Allomalar Shayxning o‘limi tarixini «Shahi shuhado» — shahidlar shohi deb bitganlar…

Manba: “Tafakkur” jurnali, 1995/3-4

SHAYX NAJMIDDIN KUBRO
“FAQIRLIK HAQIDA RISOLA”DAN
Muqimjon Mahmud tarjimasi
055

b4d8ce8d8fee4fa64284ba7362e738f1.jpgDengizlar miqdori-yu tog‘lar og‘irligini biluvchi, og‘ir bulutlarni yuboruvchi (yomg‘ir yog‘diruvchi), ikki dunyo ishlarni boshqarib turuvchi, rizq va umrni o‘lchab beruvchi, fazl, hurmat va ulug‘lik egasi, kamollik sifatlari ila sifatlangan, kamchilik va zavoldan xoli, kufr va zalolat ahlining gap-so‘zlaridan (bo‘htonlaridan) pok Ollohga hamdu sanolar bo‘lsin.

U (boqiy) tirik zotdirki, undan o‘zga iloh yo‘qdir.

U ulug‘, buyukdir. Uning sherigi ham, o‘xshashi ham yo‘q.

Ollohdan o‘zga iloh yo‘qligiga uning yagonaligi va sheriksizligiga, o‘lgandan keyin tirilishiga, qiyomat va unda savol-javob bo‘lishiga ishongan kishidek guvohlik beraman. Yana shunga guvohlik beramanki, Muhammad Uning bandasi va elchisidir. U rostgo‘y, odobli va xushxulqdir. Alloh uni, oilasini va sahobalarini rahmat qilsin.

Siz mendan (Olloh sizni muvaffaq qilsin) Alloh taoloning menga bergan faqirlik ne’matini tushuntirmog‘imni hamda o‘z qalbim ko‘zlari bilan ko‘rganim — Ollohning xususan menga, umuman faqir bandalariga qilgan ajoyib ehsonlari (yaxshiliklri) haqida so‘zlab bermog‘imni so‘ragan edingiz. Javob berishga shoshildim-da, qalbim va xotiram varaqalaridan Olloh meni xoslagan (xususan mengagina bergan) va ularni to‘plashimga ilhom bergan ayrim narsalarni naql qildim.

Dunyoning bir qismini kezib chiqdim, ko‘p ishlarni tajriba qildim, qiyinchiliklarga yo‘liqdim, kishilar bilan suhbat qurdim, ulug‘ ishlarga qadam bosdim, tirikchilikning achchiq-chuchugini totdim, kitoblarga murojaat qildim, olimlar xizmatida bo‘ldim, umrimni dunyo izlash bilan zoye o‘tkazmadim, ajoyibotlarni ko‘rdim.

Ko‘rdimki, umr va dunyodan ko‘ra tez, shoshilib yo‘q bo‘lib ketadiganroq, o‘lim va oxiratdan ko‘ra yaqinroq, orzudan ko‘ra uzoqroq, xotirjamlikdan ko‘ra go‘zalroq narsa yo‘q ekan, dunyo-yu oxirat yaxshiligini qanoatda, dunyoyu oxirat yomonligini esa ta’mada ko‘rdim.

Ko‘rdimki, vaqtini «esiz», «qaniydi», «koshkiydi»lar bilan o‘tkazgan kishining umri eng qisqa umr ekan.

Eng go‘zal bezak tavoze, eng xunuk narsa esa bu baxillik ekan. Xusni xulq (chiroyli xulq)dan ko‘ra yaxshilik ustiga yaxshilikni qo‘shadiganroq, hasaddan ko‘ra yomonlik ustiga yomonlikni qo‘shadiganroq narsani ko‘rmadim.

Iltimosga qolgan kunda g‘ayri tabiiy (majburiy) o‘limni, o‘z holatini yashirish va ta’masizlikda esa barhayotlikni ko‘rdim. Muvaffaqiyatni sa’yi harakatda, muvaffaqiyatsizlikni esa loqaydlik va dangasalikda, baloni tilda, halovatni esa sukutda ko‘rdim.

Ochko‘zni mahrum, dunyoparastni g‘amgin ko‘rdim. Ayolmand kishini ko‘milgan ko‘rdim, moldor odamni bechora ko‘rdim.

Ko‘rdimki, eng noyob ne’mat rostgo‘ylik va qahramonlik, eng og‘ir og‘riq esa yomon va munofiq do‘stlar ekan.

Ko‘rdimki, Olloh dunyo qulligidan ozod qilgan kishigina haqiqiy hur ekan.

Xoru zorlikni «mahluq»lar xizmatida, aziza mukarramlikni esa Xoliq xizmatida bo‘lishda ko‘rdim.

Podsholar qalblaridan-da qattiqroq diyda, kambag‘al uchun yamoqlarni bir-biriga ulashdan ko‘ra chiroyliroq ziynat ko‘rmadim.

Eng yaxshi sarhisobni (savol-javobni) kishining o‘z nafsi bilan hisoblashishida, oqilni oxiratga, johilni dunyoga intilishda ko‘rdim.

Qiziquvchini (ko‘ngil bergani bilan) mashg‘ul, zohidni esa bekoru forig‘, xohlovchini izlayotgan, da’vogarni yolg‘onchi ko‘rdim.

To‘g‘riso‘zlilikdan ko‘ra go‘zalroq ziynatni ko‘rmadim. Olloh sanad (hujjat, dalil)larining hammasida Ollohning o‘zini ko‘rdim.

Nafsni sharmandalik va do‘zax sari (odamlarni) haydashda, aqlni esa yaxshiliklarga chorlashda ko‘rdim.

Ko‘rdimki, o‘z-o‘zini tarbiyalay olgan va shahvatlardan tiyila olgan kishi eng kuchli shaxs ekan.

Umr va rizqning barakali bo‘lishini Alloh taolloga itoat qilishda ko‘rdim.

Dunyoyu oxirat yaxshiligini Rasul alayhissalomning sunnatiga ergashishda ko‘rdim.

Ne’matning to‘la, mukamal bo‘lishini ne’mat beruvchidan minnatdor bo‘lishda ko‘rdim.

Ko‘rdimki, eng yaxshi do‘st ilm ekan.

Ochko‘zlik va gunohkorlik domiga mahkumlarni, isrofgarlarni ko‘rdim, ammo o‘zimdan ko‘ra yomonrog‘ini ko‘rmadim.

Jannatga kirishni halol yeyish va mahol (amrimahol – bajarib bo‘lmaydigan ish)ni tark qilishda ko‘rdim. Do‘zaxga yo‘lni esa havoyi nafsda ko‘rdim.

Ko‘rdimki, shaytoning haloyiqqa sulton bo‘lib olishi dunyoni yaxshi ko‘rishlikdan ekan. O‘liklardan ularning holatlari, (qolgan) uylari va molu davlatlaridan ibratlanmagan kimsalarni nodonlikda Olloh belgilab qo‘ygan hadlardan oshgan kimsalarni esa baxtsizlikda ko‘rdim.

Ko‘rdimki, insonga keladigan barcha ofatlar tildan ekan.

Shariat va Dinning poydevori sabr va ishonch ekan.

Ibodatlarning eng afzali farzlarni ado qilish, odatlarning eng ma’quli va chiroyligi esa gunohlardan, odamlarga ozor berishdan tiyilish ekan.

Eng yaxshi behojatlik (tama’sizlik) noumidlik ekan. Olloh taolloni yodlashdan keyingi eng yaxshi eslashlik bu o‘limni eslash ekan. O‘limdan og‘irroq kulfat o‘tgan ishga pushaymonlikda ekan.

Nafs ma’sumligining Payg‘ambarlargagina, qalb hayotiyligining esa avliyolargagina xosligini ko‘rdim.

Tinchlik va rohatni izlab, ularni dunyoni tark qilishdan topdim. Olloh azza va jalla bilan uns (yaqinlik,chin do‘stlik) bo‘lishni xohlab, uni odamlardan uzlatga chiqishdan topdim.

Shaytonga qarshi chiqishni xohlab, uni o‘z nafsimga qarshi bo‘lish va unga dushmanlik qilishdan topdim…

Bildimki, Olloh haqida yaxshi o‘yda bo‘lish Ollohdan tilagan eng katta tilagim bo‘ldi.

Ko‘rdimki, ekmagan o‘rmaydi. Shafqat qilmaganga shafqat qilinmaydi. Kimki kecha va kunduz kemasiga minsa, u kema yo jannat, yo do‘zaxga olib boradi. Aldanishdan saqlaning! Saqlaning!

Barcha xalifa-yu podshohlarni, shon- shavkatli, qudratli sultonlarni o‘z dabdabalari bilan mashg‘ul bo‘lib, o‘zlaridan va o‘zlariga sodir bulayotgan narsadan bexabarlikda ko‘rdim. Ularni gunohkorlik domiga mahkum ko‘rdim, ularni gunohlardan, odamlarga ozor berishdan tiyilishga chorladim. Shafqat qilmaganga shafqat qilinmaslikni aytdim.

Ko‘rdimki, Odam alayhissalomdan tortib (Qiyomat kuni farishta Isrofil chaladigan karnay) surga dam urilgunga qadar bo‘lgan hammaxalq bir chumoli oyog‘ining sinig‘ini ham tuzatishdan ojizdirlar. Hamma fuzalo, fusaho, munajjimu bilimdonlarni bir chivin qanotini yaratishdan ham ojiz, boshi aylangan, nochor… o‘z ojizligi va nuqsonini tan olgan ko‘rdim.

Bas, yaratish, buyurish, bilim va qudrat sohibi har qanday nuqsondan pokdir. Xo‘jayinlikda sheriksiz bo‘lgan eng go‘zal yaratuvchi Olloh muborakdir. U abadiy barhayotdir. Undan o‘zga iloh yo‘q. U narsalarni bor qilgan, Yeru osmonni bezagan, Arshu Kursini yaratgan, insu jinga rizq bergan, adolatli bo‘lishda o‘qib o‘rganishga muhtoj bo‘lmagan, xohlaganga hukm yurituvchi, xohlaganini qiluvchi, chirigan-to‘zigan suyaklarga hech bir asbob-uskunasiz jon ato etuvchi, tiriklarni o‘ldiruvchi, o‘liklarni tiriltiruvchi, vaqt va ajallarni belgiluvchi, hissu harakotni eshitguvchi, chumolining o‘rmalashi-yu eng maxfiy ovozlardan-da, qo‘yinki, barcha siru maxfiyotdan-da xabardor zotdirki, yeru osmonlardagi bironta narsa unga noma’lum emas.

Ollohga, Uning Farishtalariga, Kitobalariga, Payg‘ambarlariga, o‘lgandan keyin tirilishga, shafoatga, jannat, do‘zax, qabr, so‘roq-savol, havz-kavsar, mezon (tarozu), sirot (ko‘prik)ga, kofirlarning do‘zaxda abadiy qolishi-yu mo‘minning jannatda abadiy qolishiga, bandalar ustidan adolatli hukm chiqarilishiga, qat’iy qaror bilan yerda sodir bo‘lgan zulmlarning qaytarilishiga (zolimdan mazlumning o‘ch olishiga) jannatdagi ne’matu do‘zaxdagi alamli azobga, Allohning o‘z do‘stlariga qilgan, jannatda bo‘ladigan va’dasiga, eng mukarram yuz bo‘lmish Allohning yuzini ko‘rishga, Alloh o‘zining puxta kitobidan aytgan vadi’i(amonat)ga, saodatmandga mukofotu badbaxtga jazo berishiga, amru nahyiga (buyruq va ta’qiq), xabarlaru qissalarga, masallaru hukmlarga, halolu haromga, muhkamu mutashobih oyatlarga, xullas, bizga bayon va tafsir qilib berganining hammasiga imon keltirdik.

Bilamizki, Payg‘ambar alayhissalomning Payg‘ambarligi haqdir. Iso ham Ollohning bandasi va payg‘ambaridir. Shuningdek, Odam ham payg‘ambardirki, Olloh uni tuproqdan yaratib, «bo‘l» degan edi, bo‘ldi…

Nabiy alayhissalomdan keyin odamlarning yaxshisi Abu Bakr, keyin Umar, keyin Usmon, keyin Alidir (Olloh ulardan rozi bo‘lsin). Biz u kishining pokiza, ma’sum oilalarini sevamiz, Olloh bu oiladan ifloslikni ketkazsin, ularni poklasin.

Shunga iqrormizki, Olloh Taolo hodisalardan pok, barcha mahluqotdan behojatdirki, xaloyiqni o‘z xohishi va hikmati bilan yaratgan. Yo‘q narsani bor qilish yoki ma’lum narsani izhor qilishda u hech narsaga muhtoj ems. U hamma ishni o‘z tadbiri va irodasi bilan, qaysidir sababga bo‘ysunib emas, balki rabboniy bir hikmat va o‘z yagonaligining sanad (hujjat, dalil)larini namoyish qilish bilan boshqaradi. Hamma narsa uning Yagonaligiga dalildir.

Har qanday nuqsondan pok zot Alloh o‘z-o‘zidan mavjuddir. Arshdan yergacha qolgan hamma narsa Uningsiz (Uning yordamisiz) mavjud emas. Hamma xaloyiq uning qudrati va nufuzi oldida majbur va makruhdirlar, ma’rifatning chegarasini bilishdan ojizdirlar. Uning qazo va qadarining siridan mahjub(pardalangan)dirlar. Ular o‘zlariga foyda yoki zarar keltirish, o‘zlarini o‘zlari yaratish yoki o‘lganlaridan keyin tiriltirishga molik emaslar.

Alloh Taolo bizning xotiralarimizga o‘rnashib olgan, fikrlarishimiz va dalillarimizga aralashib ketgan, zehnlarimiz va qalblarimizga yopishib olgan narsalardan (xayollardan) pok. U xohlagan ishini qilishga qodir. Uning tengi-yu o‘xshashi, avvali-yu oxiri, tushishi-yu (biror manzilga qo‘nishi) jo‘nashi, harakati-yu yuki, makoni-yu boshpanasi yo‘q. U ahli kufr va zalolat bo‘lmish zolimlarning gap so‘zlaridan yuqori. Fazl, oliyjanoblik, buyuklik va ulug‘lik sohibidir. Kim jannatga kirsa, uning fazli bilan kiradi. Kim do‘zaxga kirsa, uning adli bilan kiradi. Bir ishni qilmoqchi bo‘lsa, unga «bo‘l» deydi, u bo‘ladi. Uning hukmini hech kim rad eta olmaydi…

Olloh bilimdon, qudratli, mislsiz. U har narsani eshitib, ko‘rib turuvchidir. Olloh naqadar odil xo‘jayin va naqadar marhamatli pushtipanohdir. Inshoolloh, uning irodasi birla hayotmiz, o‘lamiz va qayta tirilamiz.

TASAVVUF YO‘LINI TUTGAN
FAQIRNING NA’TI

a_a5428170.jpgMendan sodiq yo‘l tutgan faqirning ziynati haqida so‘ragan edingiz (Olloh taolo sizni muvaffaq qilsin).

Ey birodar, taqvoni — zodi rohila; muflislikni — molu dunyo; oxiratni safaru bekatlarni — nafas; qabrni — manzilgoh; sabrni — do‘st; iymonni — yo‘ldosh; ojizlikni — tadbir; sokinlikni ~ harakat; xolilikni — uy; ochlikni — taom; ko‘zyoshni — sharob; faqirlikni — kiyim; umr bilai hisoblashishni — uyqu; tizzani — yostiq; masjidni — majlis; hikmatni — dars; ibratni — nazar; hayotni — kuzatuvchi; tavfiqni — o‘rtoq; qanoatni — muallim; vidolashuvni — namoz; xomushlikni — ro‘za; do‘zaxni — g‘am; jannatni — xursandlik; noumidlikni — sog‘liq; tamani — kasallik; qabrlarni eslatuvchi kunlarni — voiz; xafalikni — shodlik; o‘limni — eslash; dunyoyu dunyo egalarini tark qilishni — bayram; tahoratni — qurol; taqvoni — markab; shaytonni— dushman: nafsni — raqib; dunyoni — qamoqxona: havoyi nafsni — qamovchi; iltijoni — yaqin do‘st; isti’foru iste’dodni — ravshanlik; vaqtni — hosil, dinni — qo‘rg‘on; shariatni — ko‘ylak; Olloh kitobini — hamsuhbat; Olloh haqida yaxshi gumonda bo‘lishni — molu davlat; payg‘ambar alayhissalomga salovat aytishni — hunar; barcha musulmonlar haqida duo qilishni — odat; yaxshi amallar qilishni — tinchlik-omonlik; qarshi harakat qilish va oqibatsizlikni — xavf-xatar;
e’tiborning nihoniy g‘oyasiyu orzuning cho‘qqisini — Olloh deb bilgin.

Bu — faqirning na’ti va sifatidir. Bundan boshqasi bekor va aldanishdir. Agar siz faqirlik yo‘liga kirib, shu ishlarni qilsangiz, hur yashaysiz, bamaylixotir jon taslim qilasiz; qabrdan Ollohga hamd aytib, tinch turasiz va baxtli bo‘lib, jannatga doxil bo‘lasiz, inshoolloh.

OLLOH TAOLONING BANDALARIGA
MUHABBATI ALOMATI HAQIDA

Ollohning bandasiga bo‘lgan muhabbati — bandaning ulug‘ xojasiga yetishishi va uning oliy, muqaddas sifatlarini anglashi; Ollohga yuzlangan, uning huzuriga yo‘l olgan kishining oluvchiyu beruvchi, zarar qiluvchiyu naf keltiruvchi, to‘g‘ri yo‘lga soluvchiyu adashtiruvchi — barchasi Olloh ekanini, borliqda undan o‘zga narsa yo‘qligi, undan boshqa narsaning o‘tkinchiligini bilish; uni eslashda tilu dil birligi; tomirlari Olloh taoloni sevish va xotirlash bilan to‘lib-toshishi, o‘ziga baho bermasligi; dunyoyu dunyo egalarini yomon ko‘rishi; o‘limni va Olloh bilan uchrashishni sevishi va uzlatni ixtiyor qilishi; xaloyiqdan qochishi; uning nazarida maqtovu mazammat, yaxshiligu yomonlik, moneligu ehsonkorlik, oltinu tuproq barobar bo‘lishi; o‘z qosirligidan kechayu kunduz yig‘lashi…

Olloh taologa bo‘lgan e’tiqodi sog‘lom bo‘lishi; tiliga haqni, o‘limni, qiyomat dahshatlaridan yoxud jannat, yo do‘zax sifatlaridan birini eslashdan o‘zga kalima kelmasligi; eng yaqin narsa — o‘lim, eng uzoq narsa orzu bo‘lishi; jami xaloyiqdan noumid bo‘lganidan keyin o‘z-o‘ziga yig‘lashidir.

Olloh taoloning rahmat va fazl ila bandasi sari kelishi va bandaning oliy va muborak sayyidi va xojasining eshigi ostonasiga yetishi mana shudir.

FAQIRNING XILVATGA KIRISHI SIFATI,
UNING ODOBLARI SHARHI

Bir so‘z bilan aytganda, bu yo‘lga kirgan murid dunyoyu oxiratdan ozod bo‘lib, yolg‘iz Olloh taoloning rizoliginigina istashi; dilini o‘nglashi va holatini tavba bilan gunoh najosatlaridan, istehlol va rad etish bilan xalqning zulmlaridan xalos etishi; dunyoyu dunyo egalaridan qochishi; oxiratga va unga olib boradigan vositalarni topishga intilishi; bor vujudi va qalbi bilan Oldohga yuzlanishi; zohirdagiyu botindagi hamma istaklardan voz kechishi; xomush, sokin, ko‘rquvchi, iltijo qiluvchi, yig‘lovchi, ojiz, faqir, xolis, shariatni maqkam tutuvchi; Olloh taoloning hadlarini muhofaza etuvchi; Olloh taoloning hukmlarini biluvchi; Payg‘ambar alayhissalomning sunnatlariga ergashuvchi bo‘lishi kerak…

Yana shu mavzuda o‘qishingiz mumkin:
Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari & Samarqand xayoli & Naim Norqulov. «Shayx Kubro tushlari» haqida
Xurshid Davron. «O’zimdan yomonrog’ini ko’rmadim…»
Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1) (2) (3) (4) (5).

077

(Tashriflar: umumiy 5 078, bugungi 1)

5 izoh

Izoh qoldiring