Жалолиддин Румий ўзининг барча қарашларида ислом фалсафаси, Қуръон ғояларига таянади. Пайғамбаримиз ҳадисларидан кўплаб мисоллар келтиради. Умуман олганда, чуқур ўйлаган одам Румий таълимоти исломнинг ўзагидан келиб чиқишини яхши англаб етади. Нега? Чунки ислом дини нисбатан янги дин бўлганлиги сабабли олдинги динларнинг ирфоний жиҳатини мустаҳкамлади, зотан, ислом бутпарастликка қарши курашиб шаклланган дин. Davomini o'qish
Oy: Апрель 2018
Oydinniso. Serenada
Истеъдодли шоира ва таржимон Ойдиннисони туғилган куни билан сайтимиз номидан чин юракдан қутлаймиз. Шоирага янги ижодий ютуқлар тилаб тақдим этилаётган туркумдагидай ҳаяжонли шеърлар кутиб қоламиз. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Kaligula. Nabi Jaloliddin tarjimasi
Нобель мукофоти соҳиби Албер Камю «Бегона», «Вабо», «Бахтли ўлим», «Инқироз», «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик», «Сизиф ҳақида асотир», «Астар ва қиёфа», «Немис дўстимга мактуб», «Исён қилаётган одам», «Никоҳ», «Ёз», «Ижод ва эркинлик», «Қувғинлик ва салтанат» каби адабий ва фалсафий асарлари билан жаҳон адабиёти тарихидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv (7)
“Зонтик” голландча сўз бўлиб, “қуёшдан ҳимояланиш воситаси” деган маънони англатади. Хўш, “зонтик” сўзининг соф туркийчаси борми? “Соябон” дейсизми? Йўқ, “соябон” форсча сўз. Davomini o'qish
Ilm haqida Sharq hikmatlari & Komillik o’gitlari
Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Davomini o'qish
Yusuf Rasul. Uch hikoya: Begona & Sinov & Xudodan uzoqlarda
Бу воқеанинг шу қадар кескин тус олишига ўзим сабабчи бўлдим. Европадаги ўзбеклар дуч келган оддий уй можароси… Буни катта муаммо қилиб кўтариб юришнинг кераги ҳам йўқ эди аслида. Лекин вазият жиддийлашган, бунинг устига бу зиддиятнинг иштирокчисига айланиб қолгандим. Қолаверса, инсон ҳақлари қўпол тарзда бузилаётганини ҳис қилиб турардим… Davomini o'qish
Turob To’la tavalludining 100 yilligiga bag’ishlov
Шоир Туроб Тўла 100 ёшда
1918 йил куз охирлаб қолганда Тўлахўжа қози хонадонида чақалоқ дунёга келди. Унга қишлоқ номидан келиб чиқиб Туроб деб исм қўйдилар. Туробнинг ёшлик йиллари ривоятлардагина куйланадиган беқиёс, гўзал Турбат қишлоғининг кенг буғдойзорлари, булбулларга макон боғлари, тиззагача етадиган тупроқ кўчаларида, Қоржантоғ бағридаги салқин арчазорларда, қозоқ овулидаги қадрдонларимизнинг ўтовларида ўтди. Davomini o'qish
Bill Nyumen. “Muvaffaqiyatga erishishning mo’jizaviy 10 yo’li” kitobidan
Инсон қачон ютуқлардан узоқлашмайди? Омадни ушлаб туришнинг калити борми? Инсон ҳаётини издан чиқарувчи омиллар қайси? Назаримда ушбу саволларнинг жавоби барча учун бирдек қизиқ. Австралиялик таниқли мутахассис Билл Ньюменнинг “Муваффақиятга эришишнинг мўъжизавий 10 йўли” китобидан айни шу саволларнинг жавобини топиш мумкин. Қуйида инсонларнинг ҳаёт ҳақидаги тажрибалари умумлашмаси бўлган китобдан саралаганларимизни сизга ҳам илиндик. Davomini o'qish
Maxdumi A’zam Dahbediy (Mavlono Xojagiy Kosoniy). Risolai Boburiya.
Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish
G‘ani A’zamov «Oltin devor» spektaklida & Sevdo Niyozova. G‘ani A’zamov sahna uchun tug‘ilgan edi & G‘ani A’zamov. Videofilm
Ғани Аъзамов ҳақида маълумот излаб интернет саҳифаларини титкиладим. У ҳақида жуда кўп илиқ фикрларни учратдим. Яхши актёр, буюк истеъдод эгаси, ўзбек санъатининг отаси, бундан ташқари “Маҳаллада кўп одамларга ёрдами теккан”… Одамлар касбидан обрў-эътибор, яхши феълидан эса ҳурмат ва яхши ном орттиради, деган ҳикмат шу ерда яна бир карра ўз исботини топгандек… Davomini o'qish
Jeyms Joys. Uliss sarguzashtlari & Jeyms Joys haqida suhbat va maqola
Жеймс Жойс (1882-1941) адабиёт майдонига янгича поэтик услуб кашфиётчиси сифатида пайдо бўлди. «Ушбу услубда бадиий шакл ўзида ғоявий, психологик ва бошқа жиҳатларни мужассам этиб, мазмун ўрнини боса оладиган даражада намоён бўлди. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Ustoz va yosh iste’dod
Навоий ижодкор шахс ҳақида гапира туриб, биринчи навбатда, унинг истеъдоди даражасини белгилайди. Чунончи, «хуштабъ киши», «яхши табълик йигит», «табъи ҳам, ҳофизаси ҳам яхши», «табъғинаси бор», «назмға майли бор» каби иборалар орқали шоирнинг ижодий иқтидори, шеър айтиш маҳоратини фарқлайди. Шундан сўнг ёш ижодкорнинг шеъриятдаги қайси бир тур ёки жанрга майли борлигини (ҳажвгўй, маснавийнавис, ғазалсаро, муаммочи) ҳамда унинг услубини (ошиқона шеърга майл, орифона ижод, ҳазинлик, қувноқлик ва бошқалар) аниқлаб, шунга кўра тарбия, таҳсил тадбирларини қўллайди. Davomini o'qish