Ikkyu Sodzyun. Tankalar (Beshliklar).

Ashampoo_Snap_2018.02.27_19h35m49s_008_.png     Иккю Содзюн — буддавийлик динидаги фалсафий оқим — дзэн таълимотининг ёрқин намояндаси, аёл гўзаллигини куйлаган шоир,моҳир мусаввир ва каллиграф сифатида Япония тарихида ўчмас из қолдирган тенгсиз сиймо —  Иккю Содзюн 1394 йилнинг 1 февралида Япониянинг қадимги пойтахти Киото шаҳри яқинидаги Сага манзилида дунёга келган. Унинг онаси император Го-Комацу канизакларидан бири бўлган. Иккю беш ёшидан бошлаб Риндзай мактабига қарашли Анкоку-дзи  маъбад(монастир)ида таълим ола бошлайди. Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Umar Xayyom (Oraliq). Roman & Umid Bekmuhammad. Soxtalashtirilgan Xayyom.

Ashampoo_Snap_2018.01.08_19h52m46s_002_.png  Умар Хайём  аслида  ким эди? Шоирми, математик олимми, файласуфми ёки майхўрми?  Сизга тақдим этилаётган роман ва мақоладан  маълум қадар билиб оласиз деган умиддамиз…. Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Aylanalar & Umid soyasi & Muallifning o’zi o’qian she’rlar

04   Синглимнинг икки яшар невараси: “Менга қоғоз, қалам беринглар, номимни ёзаман”, – деб хархаша қилади. Қувониб унга қоғоз, қалам тутқазамиз. У бўлса нуқул ҳалқача-ҳалқача айланаларни чизади. Davomini o'qish

Tavakkal Qodirov. Unutilmas ohanglar & Orziqul Ergash. Armon

Ashampoo_Snap_2017.11.28_22h07m34s_003_.png   Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг биринчи августида рўй берган эди бу воқеа… Воқеа рўй берган эди дейишим балки тўғримасдир. Шунчаки ўша куни қишлоғимизда катта концерт бўлди. Машҳур хонанда келди. Кўп одам тўпланди. Бор гап шу… Ҳайронман, бор гап шу бўлса, нега у бунчалик хотирамга муҳрланди экан? Davomini o'qish

Furqat Alimardon. Uch hikoya

0_165d45_d5f775dc_orig.png   Бепоён саҳро. Сариқтус калтакесак қумдан бошини чиқариб турди-да, яна қаёққадир ғойиб бўлди. Қумтепа устида харсангтош қорайиб кўринади. Қум барханлари тошнинг ярмига қадар кўмиб борган. Пастроқда қурий бошлаган қудуқ. Унинг ёнида ярми қуриб битган олма дарахти. Ҳали яшиллигини сақлаб турган шохларида қуруқшаган бир неча олма. Davomini o'qish

Azim Suyun. Yangi va eski daftarlardan & Qozoqboy Yo‘ldoshev. Ko’ngilga yaqin she’riyat

03Саҳифа шоир Азим Суюн таваллудининг 70 йиллигига бағишланади

Фикрлаш тарзи ва ифода йўсинидаги халқчиллик билан адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган шоир Азим Суюннинг шеърлари – халқ айтимлари каби содда, теран ва юқумли. Битикларида оғзаки поэзиянинг кучли таъсири сезилиб турганига қарамай, ўз ижодий қиёфасига эга ижодкор бировни такрорламайди. Азим Суюннинг муҳаббат лирикаси ҳам ўзгаларнинг битикларидан бу муқаддас туйғуга том ўзбекча ёндашилгани билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Malik Qayumov. Xotiralarimdan.

Ashampoo_Snap_2018.04.10_16h11m33s_004_.png22 апрел  — ўзбек ҳужжатли киносининг асосчиларидан бири  Малик Қаюмов туғилган кун

    Ўзбекистон ҳужжатли киносининг асосчиларидан бири  Малик (Абдумалик)  Қаюмов (1911—2010)   умри давомида икки юздан ортиқ фильмни суратга олган, улар орасида «Паранжи», «Қудратли тўлқин», «Олтин тўй», «Ўн уч қалдирғоч», «Тожихон билан учрашувлар», «Хива – тўрт дарвозали шаҳар», «Инсониятнинг беш қўли», «Баҳордан баҳоргача» ва бошқа фильмлар бор. У узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон кинематографистлари уюшмасига раҳбарлик қилган,кўплаб халқаро ва миллий мукофотларга сазовор бўлган. Қуйида Малик Қаюмовичнинг ўз ҳаёти ҳақидаги ҳикоясини  эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Muhammad Iqbol. Hikmatlar

09    Буюк шоир ва аллома Муҳаммад Иқболни нафақат Покистон давлати миллатнинг маънавий устози деб тан олган, уни Шарқ ва Ислом оламидаги маърифат аҳли  ҳам ўзларининг муаллимлари деб билади. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлади. Шеърий асарларида Шарқ адабиётининг анъаналарини янгилашга интилди ва инсоний комиллик ғояларини тарғиб этди. Сизга тақдим этилаётган ҳикматлар Муҳаммад Иқболнинг ана шу эзгу ғоялар сингдирилган шеърларидан териб олинди. Davomini o'qish

Omon Matjon. Alla haqida rivoyat & Haqqush qichqirig’i. Qirq afsona

alla

     Қиз кетди. Кичикроқ тўй ҳам қилиб беришди шўрлик ота-она. Кетиши олдидан она Розияни бағрига босиб қизиқ бир илтимос қилди. “Жон болам, соғ бўл, саломат бўл. бахтли бўл. Битта ўтинчим: Бола кўрсанг уларнинг ҳеч бирига алла айтма! Айтсанг, бутун умр норози кетаман…”  Розия хўп деб ойисини ишонтирди ва йўлга равона бўлди. Нима бўпти алла айтмаса?!  Ҳеч нима! Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Qora musiqa

Ashampoo_Snap_2018.04.10_13h26m14s_001_.png  Уильям Фолкнернинг кичик жуссасидаги катта юраги мурувватга, шафқатга, ғурурга, муҳаббатга тўла эди. Заминга, борлиққа, ҳаётга, инсонга, ўлмас умумбашарий қадриятларга муҳаббат, онасига, аёлга бўлган улкан муҳаббат… Davomini o'qish

Abdusattor Jumanazar. Yo’qolgan vaqt.

Ashampoo_Snap_2017.08.26_13h59m35s_002_.png    Осмон тунд. Тобора совуқлашиб бораётган салқин этни жунжиктиради. Товушингни ёмғир томчилари юз бўлакка майдалаб юборади. Уларни ўзингдан бўлак кимса эшитмайди. Сўзлар атрофдаги «шитир-шитир»лар билан қоришиб кетади… Davomini o'qish

XX asr polyak she’riyatidan. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.03.09_21h59m02s_003_.png Ёшлик даврларидан то ҳозиргача поляк шеъриятини тинимсиз мутолаа қиламан. Кимларнидир бир-икки ўқиганман, аммо, ақлли ва фожиали Тадеуш Режевични, қисқа умри давомида фақат муҳаббат ҳақида шеър ёзган Халина Посвятовскаяни, мураккаб ҳаёт фалсафасини оддий сатрларига сингдира олган Вислава Шимборска шеърларини қайта-қайта ўқигим келади. Davomini o'qish