Мен ҳаётда ҳали ҳам шундай одамлар борлигини бировдан эшитганимда, ишонмас эдим. Ўзим кўриб, гапларини қулоғим билан эшитгач, бандаси феъли, аъмоли, қатъиятию бирсўзлигига умр бўйи собит тура олишига ишонч ҳосил қилдим. Davomini o'qish
Oy: Апрель 2018
Ismoil Bekjon. Hind safari yoxud Imomqulixonning maxfiy topshirig’i & Boburiylar va Go’ri Mir maqbarasi
XVI аср иккинчи ярми – XVII аср биринчи ярмида яшаб ижод қилган, замонасининг беназир фарзанди – самарқандлик шоир ва адабиётшунос олим Мутрибий (1556 – 1530) ўзининг “Тазкират уш-шуаро” (1605) ва “Нусхайи зебойи Жаҳонгир” (1605 – 1628) номли тазкираларида Бобур, Ҳумоюн, Акбар, Муҳаммад Ҳаким бин Ҳумоюн, Жаҳонгир бин Акбар ҳамда улар даврида яшаган ҳиндистонлик шоирлар ҳақида қимматли маълумотлар берган. Davomini o'qish
Ali Qushchi — o‘z davrining Batlimusi & I.Abdullayev, H.Hikmatullayev. Samarqandlik olimlar
“Ўз даврининг Батлимуси” деб танилган Али Қушчининг тўлиқ номи Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Abdulla Oripov siymosi
Мангу ҳаёт унинг йўқлигини билдирмайди: тириклар барча давраларда, Ўзбекистоннинг ҳар қарич тупроғида, қаерда майсалар унган бўлса, қаерда ҳатто тошлар, саҳролар, сарбаланд тоғлар, дарёлару жилғалар ҳаёт номини айтиб гуллаётган бўлса, ўша ерларда Абдулла Орипов эсланади, шеърлари айтилади, умри жовидони нақллари сўйланади, қалблардан унинг жарангос сўзлари тошади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Massagetlar malikasi va forslar podshohi & To‘maris. Multfilm
Малика Тўмарис жасорати икки дарё атрофи ва оралиғида яшовчи халқлар тарихида ўчмас из қолдирди. Шу сабабдан муаррихлар бу қаҳрамон аёлни гоҳ бу, гоҳ у халққа мансуб бўлгани ҳақида ёзадилар. Аммо тарих фақат муаррихлар мулки эмас, тарих халқ ёдномаси ҳамдир. Мозийда бўлиб ўтган ҳар бир воқеа фақат тарихчи битигида эмас, энг аввало халқ хотирасида ўзининг боқий изини қолдириши шак-шубҳасиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Malomatiylik va Navoiy & Navoiyga qaytish
Қадим Шарқ ўлкаларида ислом дини заминида футувват, тасаввуф, маломатийлик, ҳуруфийлик сингари бир қанча таълимот ва оқимлар дунёга келиб, одамларнинг онгу шуурига у ёки бу зайлда таъсирини кўрсатиб ўтган. Булар орасида тасаввуф умумбашарий мазмун ва миқёсининг устунлиги билан ажралиб турган. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Buxoro, Buxoro, Buxoro…
Ўша пайтларда энг кўп эшитган сўзим Бухоро эди. Бухоро, Бухоро, Бухоро… Хаёлимда бу жой осмонларда, оппоқ булутлар орасидаги ялтироқ тошлардан қурилган сарой, дунёдаги барча эртакларнинг тугайдиган манзили эди… Davomini o'qish
Komil Xorazmiy. Tanlangan she’rlar & «Latoif-uz-zaroif»dan
Мустабид шўролар даврида баъзи тарихий шахслар, ёзувчи ва шоирлар “илғор рус маданиятининг етук тарғиботчиси”, рус муcтамлакачиларини олқишлаб кутиб олган “қаҳрамон” сифатида талқин этилди. Жумладан, генерал Кауфман томонидан Хива хонлигининг босиб олиниши фожеалари пайтида мустамлакачиларга хайрихоҳ бўлган Матниёз — Муҳаммад Ниёз девонбеги қиёфаcини Паҳлавон Ниёз Муҳаммад Комил Хоразмий шахсига алмаштириб, бузиб ёзилди, чалкаштирилди Анбара Отамуродова, Оллоназар Абдураҳимовнинг «Комил Хоразмий Матниёз девонбеги эмас» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ma’rifat shijoatdir (1989)
Сизга тақдим этилаётган мақола роппа-роса 25 йил аввал — 1989 йил баҳорида ёзилган. Бугун уни назардан ўтказиб, у ҳамон айни шу бугун, айни шу соатда мени безовта қилаётган, хусусан, она тилимизнинг бугунги аҳволи, адабиёт ва ижодкорнинг жамиятдаги ўрни, китоб нашри ва таржима соҳасидаги палапартишлик, сохта олимлар томонидан тинимсиз тақдим этилаётган саёз асарларда тарихимизни бузиб кўрсатишлар, плагиатлик, яъни кўчирмачилик-ўғрилик авж олаётгани билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларимга оҳангдош эканини англадим. Davomini o'qish
Akbar Ergashev. Hikoyalar
Тушдан кейин таҳририятда зерикиб ўтиргандим, хонамга ўрта ёшлардаги, юзи офтобда куйган, оёқ кийими қийшайган ғўлабирдай бир одам кириб келди. Бу ерга одатда ҳеч ким шунчаки эмас, бирор дард, ташвиш билан келгани учун мен вақт ўтказишга юмуш топилганидан хурсанд бўлдим… Davomini o'qish
Islomga baxshida umr: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf & Kitob o’qish haqida
Уч йил аввал атоқли аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот қилганларини эшитиб, бу нурли инсон ҳақига Қуръони Карим бағишлаб, Аллоҳдан содиқ бандасини ўз раҳматига олишини сўраган эдим. Шайх ҳазратлари билан учрашуву суҳбатларимни, менинг таклифим билан истиқлол арафасида «Камалак» нашриётида «Имон» номли китобларини нашр этган пайтларни эсладим. Кутубхонам тўрида сақланаётган аллома совға қилган китобларни олиб, варақладим. Шайхдан улкан мерос қолди, бу мерос асрларча Ислом оламининг энг нодир хазинаси сифатида эъзозланишига шубҳам йўқ. Davomini o'qish
Turg’un Po’lat. Ichkuyov. Qissa & 4-qismli telefilm
Ёзувчи Турғун Пўлат (1928-1974) «Ичкуёв» (1975) қиссаси билан 70-йиллар ўзбек насри тарихида қолди. Зеро, «Ичкуёв» 70-йиллар ўзбек насрида янги фикр, янги қараш, ҳаёт ҳақиқатини рўй-рост кўрсатиш нуқтаи назаридан муҳим асар эди. Шу туфайли ҳам бу асар тез орада кўп қисмли телефилм бўлиб, зангори экранга кўчди. 1979 йилда ана шу филм ижодкорлари қаторида адибга ҳам Республика Давлат мукофоти берилди. Davomini o'qish