Xurshid Davron. Qog’ozda yozgulik qolg’ay & Samarqand xayoli. Qissalar va esselar kitobi

034

      Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish

Alis Munro. Yuz

Ashampoo_Snap_2017.07.12_12h32m48s_004_.png   Оилада фарзанд дунёга келиши бу катта қувонч ва чексиз бахтдир. Бўлажак отанинг туғруқхона эшиги олдида хушхабар кутаётган пайтдаги ҳаяжонлари эса бу бахтнинг қадрини яна бир карра ошириши айни ҳақиқат… Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Shiroq & Shiroq. Multfilm

shiroq.jpg   Ранги мурдадек оқариб кетган Широқ тишини тишига қўйиб, ўзини бардам тутишга уринар, уруғдошларининг саволларига жавоб бермасди. Уни бир жойга ўтқазиб, куйдирилған намат билан қонини тўхтатдилар. Чолнинг саҳро шамоли ва чўл қуёшидан қорайган юзида ғазаб аломати йўқ эди. У ўзига келгач, ўрнидан турди-да, кунботиш томонга қараб кетди. Ҳанг-манг бўлган кишилар унинг орқасидан қараганларича қотиб қолдилар. Davomini o'qish

Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”O’zbek yosh shoirlari” to’plami (1922)

033   Алишер Назарнинг хонанда Ботир Қодиров  «Жим туринг» қўшиғида бир сўзни нотўғри ижро этгани ҳақида ёзган мулоҳазаси туфайли жиддий баҳс бошланди. Қўшиққа асос бўлган шеър буюк шоир Абдулҳамид Чўлпонники экани ва шеърдаги айрим сўзлар маъноси ҳақидаги фикрлар баҳсни янада ҳам қиздирди. Шахсан мени шеърдаги биргина «олос» сўзининг маъносини англашга бўлган қизиқиш шоир ҳаётлик даврида нашр этилган шеърий тўпламларнинг асл нусхаларига диққат этишимни талаб қилди. Davomini o'qish

Ana Mariya Matute. Vijdon

Ashampoo_Snap_2018.04.09_11h14m46s_001_.pngТаниқли испан адибаси Ана Мария Матутенинг сизга тақдим этилаётган ҳикояси ёш таржимон Дилрабо Бахронованинг илк тажрибаларидандир. Дилрабога келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб, ундан янги таржималар кутиб қоламиз. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Yozuvchining o’qituvchi va ta’lim haqidagi o’ylari

Ashampoo_Snap_2018.04.10_15h30m53s_002_.png     Бугун ўқитувчининг шахси бутунми? Шу масаланинг ижобий ечими, ўйлашимча, таълимнинг тенг ярим муаммосини ҳал қилади. Айтиш жоизки, амалдаги таълим тизими ўқитувчининг шахс сифатида шаклланишига тўла хизмат қилмаяпти. Ўқитувчи шахси емирилдими, бас, бундай ҳолда у педагок сифатида тамом бўлган бўлади. Шу маънода таълимда ўқитувчи шахси бирламчи масала бўлиши лозим, деб ўйлайман. Davomini o'qish

Leon Filipe. She’rlar

Ashampoo_Snap_2018.03.25_14h59m53s_001_.png Бугун шоирнинг туғилган куни

Испаниянинг буюк шоири Леон Фелипенинг номи испан шеърияти тарихида Гарсиа Лорка, Рафаель Алберти, Антонио Мочадо билан бир сафда туради. Бугун унинг шеърларини Карим Баҳриев таржимасида сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Trubka chekayotgan odam

Ashampoo_Snap_2018.04.09_22h03m48s_001_.png   Чилангар балкони қуёшга қараган “Г” шаклидаги кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида яшовчи олтмиш беш-етмишларни қоралаб қолган, бадқовоқ, истеҳзоли қарашларидан, гезарган лабларини буриб туришидан унча-мунчани писанд қилмайдигандек кўринадиган бу одамни ёқтирмасди. Айниқса ишга янги келган вақтларида. Ўшанда ҳам, яъни чилангар янги иш бошлаган кезларда, дераза олдида соатлаб туриб олиб трубка чекадиган, хўмрайган бу одамнинг бошида кепка бўларди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Yangi she’rlar & «Yashil qushlar» to’plami (1995)

Ashampoo_Snap_2018.04.09_23h39m50s_002_.png   Ардоқли шоир Эшқобил Шукурнинг куни-кеча «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида (2018 йил, 16 март сонида) эълон қилинган янги шеърлари асл шеърпарастлар назарига тушди. Бугун ўша шеърларни сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. Mehrobdan chayon & Odil Yoqubov. Abdulla Qodiriyni o’qiganda

<Ashampoo_Snap_2018.04.09_16h43m59s_003_.png
10 апрель — Абдулла Қодирий туғилган кун.

     Ўсиб-улғайиб китобга ташналигим, ишқим, меҳр-муҳаббатим ўсиб борган сари «Абдулла Қодирий…», «Ўтган кунлар…», «Меҳробдан чаён…» деган гаплар қулоғимга тез-тез чалинадиган бўлди…

Davomini o'qish

Rui Gonsales de Klavixo. Samarqandga — Amir Temur saroyiga sayohat kundaligi & Bo‘rivoy Ahmedov. Klavixo va uning «kundaligi»

Ashampoo_Snap_2017.12.01_17h42m41s_002_b.png   Машҳур сайёҳ ва элчи Руи Гонеалес де Клавихонинг «Кундалик» лари, азиз ўқувчи, биз тарихчилар ва адиблар сизга етказиб беришимиз лозим бўлган қарз китоблардан бири. Бу китоб Темур ва темурийлар даври тарихидан баҳо юргизувчи муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Китоб 1404 йили Самарқандда Темур саройида турган Кастилия (Испания) қироли Генрих III (1390—1406) нннг элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг йўл хотираларидан иборат, яъни унинг 1403—1404 йиллари Туркия, Эрон ва Мовароуннаҳрда, хусусан Амир Темур саройида кўрган-билганларини ўз ичига олган муҳим бир асардир. Davomini o'qish