Оёғимга ўралашган ўша журнал варағидан эса менга маъюс Марсель Пруст қараб турибди. Парижнинг тор кўчаларидан биридаги каталакдек тор кулбада ярим ётган ҳолда ўзининг дурдона асарларини ёзаётган Пруст: «Вақтни йўқотманглар. Кейин топиш мушкул», – деяётгандек. Мен эса жаҳон адабиётининг нодир асарларини ахтарар эканман, талабалигимда йўқотилган вақтни қидираётганимни сезиб қоламан. Davomini o'qish
Oy: Июль 2017
Anton Chexov. Kashtanka
Жуда қоронғи бўлиб қолгач, Каштанканинг юрагини қайғу ҳамда ваҳима босди; у аллақандай бир эшикка сиқилиб олиб, зор-зор йиғлади. Каштанка Лука Александрич билан кун бўйи саёҳат қилиб чарчаган, қулоғи ва оёқлари совқотган, бунинг устига қорни ҳам жуда оч эди. Куни бўйи у атиги икки марта овқатланди: муқовасозникида озгинагина елим, қовоқхоналарнинг бирида колбасанинг пўстлоғини топиб олди. Ана шу холос. Агар у одам бўлганда эди… Davomini o'qish
Feruz. Devon & Dilmurod Bobojonov. Ma’rifatparvar Feruzxon
Муҳаммад Раҳимхон Соний — Феруз ҳақиқатан ҳам беназир шоир ва маърифатпарвар ҳукмдор эди. Аммо, шу билан бирга у ўз замондошлари бўлмиш Бухоро амири Музаффар ва Қўқон хони Худоёр билан тенгма-тенг юртимизни чор Россияси томонидан босиб олиниши ва талон-тарож этилишига қарши бирон бир жиддий тайёргарлик кўрмаган давлат бошлиғи ҳам эди. Унинг ажойиб шоирлигини пеш қилаверсагу она тарихимизнинг қора саҳифалари ҳақида гапирмасак ҳақиқатнинг фақат бир томонини айтган бўламиз. Davomini o'qish
Nuriddin Egamov. «Pardon», … «Pardon» aka yoxud «Ajoyib xayolparast» filmidagi farang tili o‘qituvchisi Vahob Ismoilovga konvertsiz maktub
Менинг хаёлимда Сиз асло қаримайсиз. Ўша-ўша чекка қишлоқ болаларини олифта машиналарга миндириб, антиқа сигналини “бабиллатиб”, гардиши кенг шляпангизни қийшайтирганча гердайиб, кўчаларни чангитиб юргандексиз. Davomini o'qish
Abdulla Qahhor o’gitlari & Shukur Xolmirzayev. Abdulla Qahhorni eslab
Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 110 йиллиги олдидан
Абдулла Қаҳҳор деганда, дарҳол унинг китобларини эслаб, жавонга қарайман. Дафъатан кўринмаса, синчиклаб боқаман. Кейин, кўнглим жойига тушади. Агар у зот ҳақида ўйланиб қолсам, кўз олдимга қайсидир синфда ўқиган чоғимда «Ватан абадиёти» дарслигида кўрганим — адибнинг кўзойнак тақиб, хиёл жилмайиб тушган сурати келади… Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Navqiron yomg’ir & Xurshid Davron. «Qadrdon quyosh» to’plamidan she’rlar
Адабиёт ихлосмандларига кўпроқ ёзувчи сифатида танилган Аҳмад Аъзам (1949-2014) ўз ижодини адабий танқидчи сифатида бошлаган эди. У ўтган асрнинг 80-йиллари ,маълум маънода, айни ўша пайтда адабиётга кириб келган ўзи тенгқур авлоднинг дунёқараши,ижодий матлаблари билан ўзбек китобхонини таништиришга бел боғлаган, Иброҳим Ҳаққул билан бирга янги авлоднинг адабиётшунослик майдонидаги овози бўлди. Davomini o'qish
Xurshid Abdurashid. Uch hikoya
Ёш ижодкор дўстимни туғилган куни билан қутлайман
Мусаввир синиққина нур тушаётган туйнукдан теваракка қараркан, ўзи излаётган ранг қайдадир яширинган эканини қалбан ҳис этди. Туйнук олдидан эндигина бошлаган суврати ёнига қайтди. Суврат қаршисида бир муддат сукут этиб, тасаввур денгизида сузди. Тарқоқ хаёллари ҳар ёнда учиб юрар, уларни жамлаш ғоятда мушкул эди… Мусаввирнинг хаёли гоҳ осмонда сузиб юрган булутларда бўлса, бир хаёли самога интилиб, кўзларида умидворлик акс этган одамда эди. Айни лаҳзада у булутга интилаётган инсоннинг расмини чизмоқ ила машғул эди. Davomini o'qish
Antonio Machado. She’rlar
26 июль — Таниқли испан шоири Антонио Мачадо таваллуд топган кун
Таниқли испан шоири Антонио Мачадо шеърияти халқ қўшиқчилик анъаналари билан чамбарчас боғлиқлиги билан сафдошлариникидан ажралиб туради. Davomini o'qish
Nabijon Boqiy. Rohila (Yeru osmon orasida yuz yil saqlangan bir muhabbat qissasi)
Қувалик тарихчи дўстим Нодирбек МДА фондидан Мўъминжон Ҳакимнинг ўзбек тилида, араб имлосида ёзилган салкам 1000 саҳифалик “Хотира дафтари”ни буюртма бериб олиб, Қироатхонада бошини кўтармасдан мутолаа қилаётганини кўриб, кулгим қистарди: “Оббо, яна ўша муҳаббатномани ўқияпсизми? Туркистон мухторияти тарихини ким ўрганади? Носирхон тўранинг тақдирномаси яна юз йил чанг босиб ётаверадими?” деб қўярдим норози бўлиб. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Ikki hikoya: Tanqidchilar & Qariya qanday jon berdi?
25 ИЮЛЬ — ВАСИЛИЙ ШУКШИН ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Бобо етмиш уч ёшда, Петка эса ўн учга кирганди. Бобо шарттаки ва асабий эди, қулоғи оғирлигидан азоб чекарди. Петка ёшига қараганда мустақил, новча, уятчан ва ўжар эди. Улар дўстлашиб қолгандилар… Davomini o'qish
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevni 60 yoshga to’lishi munosabati bilan chin yurakdan tabriklaymiz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 60 ёшга тўлиши муносабати билан веб-соҳифамизнинг кўп сонли муштарийлари номидан чин юракдан табриклаймиз. Ўзбекистоннинг замонавий тарихида янги саҳифа очилган, ватандошларимиз юракларида келажакка бўлган ишончи тобора мустаҳкамланиб бораётган бир паллада барча эзгу ислоҳотлар ва ўзгаришлар бошида турган юртбошимизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаб қоламиз. Davomini o'qish
O‘roz Haydar. Men sizni qutlayman, Hayot! & Nazar Eshonqul. She’r — ko’ngil isyoni
Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади. Davomini o'qish