Йиллар ўтиб олис Ҳинд тупроғидан Бобур мирзонинг соғинчли ғазаллари тоғу саҳролар ошиб келиб Фарғона, қолаверса, бутун Мовароуннаҳр аҳли дилини забт этди. Халқ дилидаги мана шу ўчмас меҳрни сезиб-билиб юрган ҳукмдорлар ўз насл-насабларини ватангадо подшоҳ номи билан боғлаб, шу меҳр ва муҳаббатга шерик бўлишга уриндилар. Шу меҳр туфайли халқнинг ўзи ҳам ғаройиб афсоналар тўқиди. Ўзи тўқиб, ўзи шу афсоналарга ишонди. Шу меҳр туфайли тўқилган афсона ва достонларда (масалан,XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларига оид тарихий воқеаларга акс этган “Ойчинор” достонида. Достонда Бобур мирзо ҳаётининг Самарқандни ташлаб Афғонистонга чекиниш палласи тасвирланган) Бобур сиймоси адолатли подшоҳ, доно инсон, буюк шоир сифатида намоён этилди. Davomini o'qish
Bo'lim: ADIB XURSHID DAVRON HAYOTI VA IJODI
Xurshid Davron hayoti va ijodi
Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Ikkinchi qism.
Олтин қозиқ ўрни – Самарқанд атрофида шаддод отлар гурсиллаб айланади… Безовта отларнинг туёқларидан ўт чақнаб ўтмиш билан келажак зулматини ёритар, ер гурсиллаб силкинар, ўлимини бўйнига олган чавандозлар эгинидаги жавшанлар, қўлларидаги қиличу қалқонлар жаранги Мовароуннаҳру Хуросон фуқароларини қўрқувга солар, ҳукмдорларнинг нотинч кўнгилларида ҳавас ғунчаларини очар ва хазон қиларди.
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Birinchi qism.
14 ФЕВРАЛ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТУҒИЛГАН КУН
Жасурлиги учун “Бобур” номи билан кўпроқ машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Умаршайх мирзонинг суюкли хотини Қутлуғ Нигорхонимдан саккиз юз саксон саккизда, муҳаррам ойининг олтинчи куни (1483 йилнинг 14 феврали) дунёга келди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sharq xalqlari she’riyatidan tarjimalar
Таржима ҳар қандай ижодкор учун чинакам маҳорат мактаби. Таржима билан шуғулланмаган ижодкор пичоқдек ўтмаслашиб қолади, таржима ана шу ижод пичоғини чархлаб,ўткирлаштиради.Таржима шоирни (ёзувчиниям) фақат ўз ёғида қоврилиб яшашидан сақлайди, маҳорат ва тажрибасини бойитади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Vatan haqida she’rlar
1 сентябрь — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни. Айём муборак бўлсин!
Энг азиз ва энг буюк байрам – халқимиз асрлар давомида орзиқиб, интилиб кутган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этамиз! Davomini o'qish
Xurshid Davron. Vatan haqida yetti rivoyat & Abdulla Ulug’ov. Vatanga muhabbatdan paydo
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Ватан ҳақидаги шеърларида ўзининг оғриқли кечинмаларини ифодалайди. Улар ҳаётга кенг миқёсдан қараб, “Ватан”, “миллат” тушунчасини теран ҳис қиладиган зиёли инсоннинг ўйлари бўлиб кўринади. “Ватан ҳақида етти ривоят” туркумида ҳам шоир ижодига хос шу хусусият кўринади. Davomini o'qish
Bugun soat 18:45 da “Madaniyat va ma’rifat” telekanalida “Hayrat” ko‘rsatuvi
Бугун соат 18:45 да “Маданият ва маърифат” телеканалида “Ҳайрат” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Унда истиқлол арафасидаги ўзбек шеъриятининг забардаст вакиллари — Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф шеърлари мисолида миллий мустақиллик ғоясининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва қудратли кучга айланиши тарихига қисқа адабий экскурс уюштирилади.
Эфирни ўтказиб юборманг!
📺 “Маданият ва маърифат” телеканали
🕡 Бугун, якшанба — 18:45 Davomini o'qish
Attila Ilxan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Нозим Ҳикмат бир нутқида: «Бизнинг адабиётимиз ҳеч қачон бу қадар гўзал, бу қадар чуқур, бу қадар ватанпарвар, бу қадар халқчил ва юксак даражага кўтарилган эмас. Бизда жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўладиган шоирлар,ёзувчилар бор деб ўйлайман», деган эди. Нозим Ҳикмат бу фикрини ХХ аср турк адабиётининг ёрқин вакиллари бўлмиш Ўрхон Вали, Мелих Жавдат Ондай, Ўқтой Рифат, Фозил Ҳусни Доғларжа, Рифат Илгаз, Невзат Устюн каби шоирлар ва Камол Тоҳир, Саид Фоиқ, Сабоҳиддин Али, Яшар Камол, Ўрхон Камол, Азиз Несин, Ўқтой Оқбол, Фақир Бойқурт сингари носирлар ижодини кўзда тутган ҳолда айтган эди. Бу сафда Нозим Ҳикматнинг ғоявий издоши бўлган Аттила Илханнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Davomini o'qish
Rajab Xolbek. Xurshid Davron va uning kutubxonasi haqida
Ассалому-алайкум Хуршид ака. Миямда бир фикр чарх уриб туради. Кеча ё бугун эмас, ҳатто келгусида ҳам бу сайт хизматлари тарих зарварақларида абадий қолгусидир. Шу боис, кечмишларимни сайт билан боғлаб тургим келади… Davomini o'qish
Unutayin degandim seni… Xurshid Davron she’ri & Qo’shiq
Хуршид ДАВРОН
УНУТАЙИН ДЕГАНДИМ СЕНИ
Унутайин дегандим сени,
Унутолмай қийналдим сени.
Шеърларимга очдим сирларим,
Кетолмади дилдан шеърларим. Davomini o'qish
Xurshid Davron & Sarvara & IA. Sen kelar yo’llarga tikildim bedor…

“Хайр!” дея кетдинг, қайрилмадинг ҳеч,
Аммо, юрагимдан айрилмадинг ҳеч,
Наҳотки, энди кеч, наҳот, энди кеч,
Келмадинг, келмадинг, жоним, келмадинг. Davomini o'qish
Xayr, dema, sevgilim… Xurshid Davron she’ri & Ikki qo’shiq

Бу дунёнинг армонлари кўп экан,
Кетар бўлсанг,томонлари кўп экан,
Чечагидан сомонлари кўп экан,
Хайр дема, хайр дема, севгилим.
Davomini o'qish
